Бетон ишларини қиш пайтида бажариш 8.67. Қопламаларни қишда бетонлаш ишларини истисно ҳолларда буюрт-мачи билан келишилган махсус технология бўйича бажариш рухсат этилади. Термос усулини ҳаво ҳарорати минус 5 °С дан паст бўлмаганда, бетон қориш-маси электр ёрдамида қиздириладиган термос (злектр термос) усулини эса минус 20 °С дан паст бўлмаганда ҚМҚ 3.03.01-98 га мувофиқ қўллаш лозим.
8.68. Қиш шароитида сирғанувчи андозали машиналар мажмуаси ёрдамида барча турдаги бетон ва армобетон қопламалар қурилишида вертикал белгилар-ни белгилашни ва йўналишни бошқариш тизимларининг иш қобилияти таъмин-ланган бўлиши керак.
8.69. Қиш вақтида қуриладиган бетон қопламалардаги бетоннинг мустаҳ-камлиги унинг музлаш вақтига келиб лойиҳада белгиланган кўрсаткичнинг камида 70 % га тўғри келиши ва бундай қопламалар муздан тушиб лойиҳада кўрсатилган мустаҳкамликка эга бўлгандан кейингина фойдаланишга кирити-лиши лозим.
8.70. Термос усули билан бетонлаш чоғида қопламага ишлов берилганидан кейин зудлик билан уни совуқдан ҳимоя қилиш йўли билан белгиланган ҳаро-рат режимини ва бетон ҳароратини 0 °С гача пасайишининг талаб этилидиган тезлигини таъминлаш лозим. Бунинг учун қоплама устига битумланган қоғоз, кейин эса ҳисобий қалинликдаги термоизоляция материалини (қум, шлак, ёғоч қипиғи, похол, синтетик материаллар ва ҳ.) тўшаш керак. Совуқдан ҳимоя қи-лиш қатлами то бетон лойиҳавий мустаҳкамликка эга бўлгунга қадар қоплама устида қолиши керак.
8.71. Қопламани электр термос усули билан бетонлаш чоғида бетон қоришмаси ётқизилгандан кейин дарҳол кўчма қоплама электр панеллар ёки бетонга киритиладиган арматура ўзаклар ёрдамида (45-55) °С гача қиздирили-ши ва ҳисобий қалинликдаги совуқдан ҳимоя қилиш қатлами остида керакли мустаҳкамликка эга бўлгунга қадар тутиб турилиши керак.
Электр билан қиздириш режими ва электр энергияси сарфи ҳисоб-китоб-лар ёрдамида белгиланиши лозим.
Электр панеллари (тилим-тилим металл электродлар ўрнатилган иситилган ёғоч мослама) ни бетонлаш ишлари тугаган заҳоти бетон юзасига ётқизиш лозим.
8.72. Қишки шароитда бетон қоришмасини тайёрлаш учун мўлжалланган йирик ва майда тўлдиргичлар уларнинг сувда бўкиши ва музлашига қарши чоралар кўрган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Қум ишлатилишидан олдин ўлчами 10 mm дан йирик музлаган бўлаклар-дан тозалаш учун элакдан ўтказилиши керак.
8.73. Қиздирилган бетон аралашмаси кузови двигателдан чиқадиган газлар билан иситиладиган ва тентлар билан жиҳозланган автомобиль-самосвалларда ташилиши керак.
8.74. Қумли асоснинг юқори қатлами бевосита бетон қоришмасини ётқи-зишдан олдин ёйилиши керак. Қумли асоснинг юқори қатлами қалинлиги қум-ли грунтнинг 6-жадвалда кўрсатилган музлаш тезлигини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик техникаси ҳисоб-китоби билан белгиланади.
6-жадвал
8.75. Қопламадаги бетон қоришмасига ишлов бериш даврида бетон қопла-ма юзасига сув ва туз эритмаларини сепиш рухсат этилмайди.
8.76. Бетон юзасини совуқдан ҳимоя қилиш қатлами билан ёпиш плита юзасига ишлов берилгандан кейин дарҳол амалга оширилиши керак. Янги ётқи-зилган бетондан намликнинг буғланиб кетишини олдини олиш учун совуқдан ҳимоя қилиш қатламини ётқизишдан олдин бетон тайёр полиэтилен плёнка, би-тумланган қоғоз ёки шунга ўхшаш бошқа материаллар билан бекитилиши ке-рак.
Қолиплар олингандан кейин плитанинг чет қирралари дарҳол совуқдан ҳи-моя қилиш қатлами билан ёпилиши керак.
8.77. Барқарор ижобий ҳаво ҳароратлари бошланиши билан бетонга қараш у талаб этиладиган мустаҳкамликка эришгунга қадар, лекин камида 15 d давом эттирилиши керак.
8.78. Қуйма бетон, армобетон ва темирбетон қопламаларни, қуйма бетон асосларни қуришда бажарилиши ва операцион назоратда текширилиши лозим бўлган меъёрий талаблар, назорат ҳажми ва усуллари 7-жадвалда келтирилган.
7-жадвал