Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet198/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

нақ юкламаси ҳам худди юкламаси ўрнида келади ва у анг- латгап маъполарии билдиради: ...итларнинг улуши нац миясида шанғиллаб туради. (Ас. М.) ...Мария Васильевнанинг бу об- ластга, хусусан бу янги районга ишга таклиф қилиб қолиши Ориф аканинг нақ кўнглидагидай бўлди. (Ас. М.)
Баъзан эса бу юклама «роса», «тўла» маънолариии апгла-


тади: Сентябрь ойлари ишкомларда барг кўринмас, шиғил ҳу- сайни, ҳар боши нац бир сават бўларди. (Ас. М.)



  1. §. Гумон юкламаси. Гумон юкламаси -дир барча сўз туркумларига қўшилиб кела олади ва у ўзи алоқадор сўзга гумон, аниқсизлик маъносини қўшади: Насимжон болалардан биттасини қулоғига нимадир шиеирлади. Бола, уцдим, деган- дай бошини қимирлатиб, цаергадир ўқдай учди. (0.)

  2. §. Инкор юкламаси. Инкор юкламаси на...на уюшиқ бўлаклар ёки қўшма гап таркибидаги айрим содда гаплар ол- дида такрорланиб келиб, улар англатган инкор маъносини уқ- тириб кўрсатади: Бу ерда на том, на дераза бор эди. (А. С. Пушкин.) Унинг эсига на севги, на истироҳат келди. (О.) Кўчадан якка ўзи цўлини силкитиб кетаётган Ванянинг ажойиб чеҳрасини на Клава, на бошқа киши кўрарди. (Фад.)

МОДАЛ СУЗ

  1. §. Сўзловчининг англатилаётган фикрга муносабатини (модал маънони) ифодаловчи сўзлар модал сўзлар дейилади. Бундай муносабат фикрнинг аниқлиги ёки ноаниқлиги нуқтаи назаридан бўлади. Шунга кўра модал сўзлар икки группага бўлинади: 1) фикрнинг аниқлигини ифодаловчи модал сўзлар; 2) фикрнинг н о а н и қ л и г и н и и ф о- даловчи модал сўзлар. .

Биринчи группадаги модал сўзлар фикрнинг ростлиги, чин< лигини ифода этади: албатта, ҳақицатдан, табиий кабилар: Аёлсиз ҳовли, табиий, супуриб-сидирилмаган бўлади. (В. Ғо- фуров.) Бу келаётганларнинг ичида, дарҳащщат, Сафаров би- лан Самандаров ҳам бор экан. (А. Қ.) Фотима дунёга келиб ўзи билан шу цадар м'еҳрибон, хушмуомала гаплашадиган одамлар ҳам борлигини, булар, ҳакищтан, стимни қўллашга келишганини англади. (П. Т.) Бу, шубҳасиз, ҳақиқат. (0.)
Иккинчи группадаги модал сўзлар фикрнинг гумонли, тус- молли, тахминийлигини ифодалайди: балки, чамаси, эҳтимол кабилар: Аҳмаджон кўчага чиқди. Шу пайт унинг 'кўзлари ҳеч қачон мулойим боқмаган, унинг қўллари ҳеч қачон бировни эркалаб силамаган, унинг юзи ҳеч қачон юмшоқ табассумни билмагандай кўринар, агар ҳозир уни хотини Хосиятхон кўр- са, балки қўрқиб кетар эди. (А. Қ.) Бу, эҳтимол, унинг бутун борлиғини заҳарлайди. (0.) Ҳали яхшилаб суршитирганимиз- ча йўқ. Ажабмас, бирон кииш топилиб қолса. (Р. Ф.)
Модал сўзлар мустақил сўзлар каби предмет, белги, ҳаракат ва шу кабиларни атамайди ва гап бўлаги бўлиб кела олмайди,
Модал сўзлар, аслида, мустақил сўзлардан келиб чиққан, Масалан, афтидан, ҳақиқатан
модал сўзлари отдан келиб чиқ- қан; шубҳасиз, табиий модал еўзлари сифатдан ўсиб чиққан ва б. Демак, модал сўзлар асл (ўз) маъносини йўқотиб, сўз-



ловчииинг англатилаётган фикрга муносабатини ифодаловчи воситага айланган сўзлардир. Бундай сўзлар кўп эмас.
Модал сўзлар гап бўлаклари билан синтактик жиҳатдан боғлаимайди. Улар гапда кириш бўлак вазифасида келади: Майда-чуйда камчиликлар топибди, мазмуни. (0.) Демаи, иш- лаш мумкин. Эцтимол, кетмон билан ер ағдаришга ҳам тўғри келар. (А. Қ.) Бу хатни бир вақтлар, ҳациқатан, Гулнор ёздир- ган эди. (0.)

  1. §. Ҳозирги ўзбек тилида модал сўзларнинг юзага ке- лиши учун асос бўлган сўзлар ҳам саҳланган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда модал сўз билан мустақил сўзни фарқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

  1. Модал сўз бирор мустақил ясама сўздан ўсиб чиққан бў- лиши мумкин. Лекин бундай модал сўз ясовчи қисмларга аж- ралмайди. Айнаи шу кўринишдаги мустақил сўз эса ясовчн қисмларга (комгюкентларга) ажралади: Ювиниб енгил торт- ган жангчилар сўзсизгина овқатланишар, сержантнинг сўзла- рини эътибор билан тинглашар эди. (Ҳ. Ғ.)—Ахир биз қотил эмасмиз-ку.— Сўзсиз! Бу маънода айтаётганим йўқ. (Е. Ш.) Биринчи мисолдаги сўзсизгина лексик бирлигида сўз ва -сиз компонентлари ўз маъно ва вазифасига эга: сўз — ясовчи ўзак, -сиз — ясовчи аффикс. Иккинчи мисолдаги сўзсиз эса қисмлар- га ажралмайди, бир бутун ҳолда сўзловчининг англатилаётган фикрга муносабатиии (модал маънони) билдиради.

  2. Модал сўз мустақил сўзнииг бирор грамматик формаси- дан келиб чиққан бўлиши мумкин. Лекин у морфемаларга аж- ралмайди. Худди шу модал сўз кўринишидаги мустақил сўз эса морфемаларга ажралади: Ҳар бир шининг чамаса бор, ҳар дарёнинг кемаси бор. («Оталар сўзи».) Йўлчи, чамасп, икки йил- дан бери темирчи билан яқин дўст бўлиб, унинг бутун сифат- ларини, фазилат ва камчиликларини яхши синаган эди. (0.) Мазмуны, район раҳбарлари ўзлари чщарган қарорни бошла- рига болиш қилишиб, бемалол ухлаётганга ўхшайдилар. («Муштум».) Салимбойвачча ҳатто лабини қимирлатмасдан ичида ўқиди. Хатнинг мазмуни шундай эди... (0.)

  3. Ниҳоят, модал сўзлар гап бўлаклари билан синтактик боғланмайди, кириш бўлак вазифасида келади. Худди шу кў- ринишдаги мустақил сўз эса гап бўлаги бўлиб кела олади: Та- биий, Хушрўйнинг феълини яхши билган ота-она унинг раъйи- ни олмасдан туриб бир иш қилмоқдан қўрқадирлар. (А. Қод.) Қун бўйи қўй боққан чўпонлар оқшомлари чайла олдида ўт ёқишлари табиий. (Ш. Р.)

Айрим модал сўзлар диалогларда якка ҳолда қўлланганда мустақил гап сифатида амал қилади. Бундай ҳолларда ҳам мо- дал сўз сўзлоБчииинг анғлатилаётган фикрга муносабатини ифодалайди:
Ахир, биз қотил эмасмиз-ку.
■— Сўзсиз. Сўзсиз. (Ё. Ш.)


УНДОВ



  1. §. Махсус экспрессив-семантик маъно, яъни ҳис-ҳая- жон, буйруқ-хитоб ифодалаш учун ишлатиладиган сўзлар ундов деб аталади. Ундовлар бошқа сўз туркумларидан турланмас- лиги, махсус грамматик кўрсаткичларга ва мустаҳил сўзлар каби атаб кўрсатиш хусусиятига эга эмаслиги билан фарқла- нади.

  2. §. Ундовлар лексик маънога эга эмас, шунинг учун ҳам улар гап бўлаклари билан алоқага киришмайди ва гапнннг бирор бўлаги бўлолмайди [оҳ (оҳим, оҳинг: оҳи кўкка чиқди) ва ш. к. ундовлар мустасно].

Ундовлар (талаффузга кўра) турлича бўлади. Ифодалана- диган ҳйс-туйғунинг характерига кўра ундов составидаги унли баъзан чўзиқ, баъзан эса қисқа талаффуз қилинади. Ундовлар бир товуш билан (о, ў, э каби), ёки икки ва ундан ортиқ товуш- лар бирикмаси билан ифодаланиши мумкин (оҳ, ҳо, оҳҳо, эҳ, ҳе, эҳҳе, ҳаҳ, ҳим, уҳ, ура, бе, оббо, кишт, пишт, беҳ-беҳ, чуҳ, хих
каби).
Ҳозирги ўзбек адабий тилида а, аҳ, о, оҳ, оҳҳо, оббо, э, эй, эҳ, эҳҳе, и, ие, уҳ, ўҳ, ўҳҳу, ҳм, ҳим, бе, туф, вой, ҳаҳ, ура ка- биэмоционал ундовлар; чих, чўк, куч-куч, баҳ-баҳ, ту- ту, беҳ-беҳ, пиш-пиш, мош-мош, ҳов-ҳов, гаҳ, пишт, кишт, кишт- кишт, чуҳ, хих, ишш, кўк, хўш каби буйруқ-хитоб у н- д о в л а р и учрайди.

  1. §. Эмоционал ундовлар: Бобом узоқ ўтиргандан сўнг: «уҳ» деб оғир хўрсинади... (0.) Оҳ-оҳ-оҳ, шундай шоирларнинг садағаси бўлсанг арзийди,—дейди Роҳат келинойи кўзларининг ёшини артиб. (О.) Эҳ, Бек... нега бундай қилдинг, жон ука?! (Ас. М.) Қампир орқасига қараб,— уф... етдиг-э,— дейдию, ту- гунни ерга ташлаб, таппа ўтириб олади. (0.) Ие, колхозимизга келган бу қизнинг ўзи кичкина бўлса ҳам, иши каттага ўхшай- ди-ку. (А. Қ.) Оббо жиян-е, бизникини топиб келдинг? Ҳа, сў- раб-сўраб Маккани топадилар... Ҳай, Ойниса бувингни чақир. (О.) О, биродар, сен бахтнинг нима эканини биласанми? (Ас. М.) Бу бедаларга озмунча терим тўкилганми, эҳҳе! (0.) Шокир ота оғир хўрсинди, сўнгра бирдан «вой» деб, томири тортишган оёғини уқалай бошлади. (0.) Ҳо-о, мунча сахийсиз, Дилнозхон. (77. Қ.)

  2. §. Буйруқ-хитоб ундовлари: «Мўҳ, мўҳ» деса, қўй ҳам тушунади, аммо сенга сўз уқтириб бўлмайди. (0.) Гоҳ-гоҳ «чуҳ!» деб отга бир қамчи уриб қўяди... (0.) ...Нотаниш одам- лар «чих-чих» деб, олдинги туяларни чўктирмоқда. (0.)

  3. §. Эмоционал' (ҳис-ҳаяжон, туйғу билдирувчи) ундов- лар қуйидаги маъноларни ифодалайди. Бу тип ундовлар кўп маъноли бўлиб, уларнинг аниқ маъноси контекстдагина белги- ланади ва улар сўроқ, таажжуб, ажабланиш, ҳайратланиш, ишончсизлик, иккиланиш; севинч, мамнунлик; қайғу, хафалик,



қўрқинч, ачиниш, безовталаниш, эътироз, қаноатланганлик, но- розилик, огоҳлантириш, ғазаб, нафрат, жнрканиш, менсимас- лик, камситиш каби маънолардан бири ёки бир нечтасини анг- латиб келади. Мисолларни қиёс қилинг: Мен ҳам бораман, а?
(сўроқ) Шундай бўлдими, а! (ажабланиш) Ваа, шу ҳам тар- вуз бўлдию (камситиш). И-и, йиқилиб кетаман (ҳўрқинч). Ие, келдингизми!? (таажжуб, ҳайрат). Бе, қўйсанг-чи унингни (ишончсизлйк). Оббо, яна иш пачава денг (ачиниш, норози- лик). Уҳ, чарчадим (ҳорғинлик, огоҳлантириш). Э, қўйинг-е (норозилик). Эҳе, ишлар жойида-ку (мамнунлик). Ҳей, кўзинг- ни оч (огоҳлантириш). Ҳим, энди тушундим (қаноатланган- лик). Туф де, кўзинг тегади, касофат (нафрат, жирканиш). О, йўқ, жоду кўзлар нима бўлади унда? (ҳайратланиш)

  1. §. Буйруқ-хитоб ундовлари бирор иш-ҳаракатни бажа- ришга ундаш ёки ҳаракатдан тўхтатиш, тинчлантириш учун қўлланади. Бу тип ундовлардан гаҳ (қарқуноқни), пиш-пиш (мушукни), беҳ-беҳ, ту-ту-ту (товуқни), баҳ-баҳ (итни) каби ундовлар ҳайвон ва қушларни чақириш учун, ҳайт (ҳайвонлар- ни), пишт (мушукни), кишт (товуқни), чуҳ (отни), хих (эшак- ни), қурей-қурей (қўйни) каби ундовлар ҳайвон ва қушларни ҳайдаш учун ишлатилса, дирр, так (отни), хўш, хўўш (сигир- ни), ҳўк, ҳўўк (ҳўкизни), ишш (эшакни), чих (туяни) каби ун- довлар ҳайвонларни ҳаракатдан тўхтатиш, тинчитиш учун иш- латилади.

Юқоридагилардан ташқари, кўрсатишни ифодаловчи ҳув, ҳу, ҳўв каби сўзлар, урф-одат ва миннатдорчиликни ифодалов* чи: салом, алик, ҳорманг, бор бўлинг, раҳмат, ташаккур, бара- калла, офарин, балли каби сўзлар ҳам ундовлардир.
ТАҚЛИД СУЗ

  1. §. Тақлид сўзлар лексик ва формал хусусиятларига кў- ра алоҳида мустақил группани ташкил қилади.

Бу группага кирувчи сўзлар ҳис-ҳаяжон, туйғу ёки буйруқ- хитобни ифодаламайди. Улар, атрофимизни ўраб тургая му^ ҳитда (одам, ҳайвон, қуш, жонсиз предметларда) учрайдиган овоз (товуш)ларни қайта тиклаб, товуш образи сифатида, пред> метлар ҳараката тасвирини эса ҳаракат образи сифатида ифо- далайди. Товушга тақлид сўзлар эшитиш билан, образга тақ- лид сўзлар кўриш билан алоқадордир, яъни товушга тақлид сўз ифодалаган товушни фақат эшитиш мумкин (тақ, тақир* туқур каби); образга тақлид сўз ифодалаган ҳолат, ҳаракат* ни фақат кўриш мумкин (лип, ялт-юлт каби).
Шунга кўра тақлид сўзлар икки хил: товушга тақлид сўзлар ва образга (тасвирга) тақлид сўз- л а р.

  1. §. Товушга тақлид сўзлар. Бундай сўзлар табиатда уч- райдиган турли товушларга тақлидни ифодалайди. Инсоннипг



турл« ҳолати ва кайфияти туфайлн содир бўладиган товушлар- га тақлид сўзлар: хах-хах-ха//ха-ха-ха//ҳи-ҳи-ҳи — кулгига тақ- лид:—Хах-хах-ха
...— қаттиқ кулди Ермат. (0.)
Инга-инга — чақалоқ йиғисига тақлид: чақалоқнинг инга-

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish