Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet197/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

фақат юкламаси, асосан, ўзи алоқадор бўлган сўз олдида келади. Лекин поэтик асарларда у ўзи алоқадор бўлган сўз- дан кейин келиши ҳам мумкин:
Она ўз ўғлини севади фақат,
Фақат севади-ю эртак айтади.
а. о.)
Фақат ва -гина юкламалари бирга келиб (фақатгина каби), айириб, чегаралаб кўрсатиш маъносини яна кучайтнради: У фацатгина ўзини овутишга урингандай. (Ас. М.) Бундай кучай- тириш маъноси фақат ва -гина (-кина, -қина) юкламалари бир гапда, гапнинг турли ерида келганида ҳам сақланади: Ҳа, ўша пайтда агар ҳаётимнинг бирон қиммати, жиндай салмоғи бўл- са, у фақат ўша кичик дафтар туфайлигина эди. (Ас. М.) Фа- цат дарахтлар, ариқлар, кўприкларгина таниш. (Ас. М.)
Фақат юкламаси ўрнида ёлғиз сўзи қўлланиши ҳам мум- кин: Отабек ёлғиз меҳмонхонада ётиб кун кечириш билангина қолмади. (А. Қод.)

  1. §. Аниқлов юкламаси: худди, нақ. Бундай юкламалар ўзи мансуб бўлган сўзнинг маъносини аниқлаб кўрсатиш учун қўлланади.

Худди юкламаси: а) аниқлаб кўрсатиш маъносини билди- ради: Уғли отасининг худди ўзи. Утган кун кечаси худди шу ерда катта мажлис қилинди. (0.) Ешлар маориф бўлимига худди мўлжалланган вақтда, соат ўн бирда етиб келдилар. (П. Т.);
б) чоғиштириш (қиёс) маъносини билдиради (бундай чоқда у -дек, -дай аффикси билан ясалган ёки каби, сингари кўмак- чилари билан бирга бошқарилган отлар ва олмошлардан олдин келади): Теварак-атрофда кетмон ураётган, замбиллаб, қоп- лаб тупроқ ташиётган одамлар ҳам, худди Рўзиматдай жадал- лаб ишлар эди, (А. Қ.) Тунда худди расмдаги каби аллақан- дай жозибадор... бир дарахтни силкитди. (0.) Сидиқжон хий- ла ергача, худди тўсатдан уйғонган каби, гаранг бир аҳволда борди. (71. Қ.) Сидиқжон қип-қизариб, худди фавқулодда бир нарса кўрган сингари, кўзанинг ичига қаради. (А. Қ.)
Шунингдек, худди юкламаси кучайтириш маъносини ифо- далаши ҳам мумкин: Звенолар ишини, худди ойнада кўриб тургандай, яққол намоён қилди. (0.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish