Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet137/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Ҳамма олмоши гапнинг уюшиқ бўлакларидан кейин ёки олдин қўлланиб, умумлаштирувчи сўз вазифасида келади: Онам, опам, акам, бобом, бувим ва менҳаммамиз айвонда дастурхон атрофида давра қурганмиз. (0.) Қурт-қумурсқа, ка- палак, қўнғизҳаммасини ҳимоя қиларди. (0.) ...завод, фаб- рика, ер-сувҳаммаси бизники, дейишяпти. (0.)
Баъзан жамлаш маъносини кучайтириш учун умумлашти- рувчи сўз вазифасида келган ҳамма олмошидан олдин жамий- ки сўзи ишлатилади. Петроград ишчилари завод, фабрикалар, ер-сувжамийки ҳаммаси бойлардан тортиб олинсин деяпти. (0.)
Ҳамма олмоши инкор гаплар таркибида келганда тўла жам- ликни ва қисман жамликни ифодалайди. Масалан, ҳамма кел- мади гапини икки маънода тушуниш мумкин: а) «ҳеч кйм келмади» м'аъносида; б) тўлиқ ҳамма эмас, баъзилар кел- мади» деган маънода.
Бу сўз чиқиш келишиги формасида келиб, олмош маъноси- дан ташқари белгининг ортиқлигини билдиради: ҳаммадан ба- ланд; модал сўз вазифасини бажаради: Ҳаммадан чолнинг тадбиркорлиги ажаблантирди. (0.) Ҳамма олмоши эгалик аф- фиксларини олишда маълум хусусиятга эга бўлади. Бу олмош- нинг ўзаги кўплик маъносини ифодалагани учун эгаликнинг бнрлик формаларини олганда ҳам шу маъно сақланади: Эрта- га ҳамманг бир тангадан пул олиб келасанлар. (0.)

  1. бари олмоши кўпинча от характерида қўлланиб, нред- мет ва шахсларнинг йиғнндисини ифодалайди, гапда отга хос вазифаларда келади. Бу олмош аслан «бор» («мавжуд») маъноси билан боғлиқ бўлиб, кейинги и товуши эгалик аффик- сидир. Бошқа жамлаш олмошларидан шу хусусияти билан ҳам ажралиб туради.

Бари сўзинннг таркибида III шахс бирликни ифодаловчи эгалик аффикси бўлганлиги учун кўпинча қар'атқич келишиги формасидаги сўз билан бнрга ишлатилади: Буларнинг барини


тарих шамоллари учириб кетди. (С. Аҳм.) Бари бизнинг қиш- яоқдан экан.


Эгалик аффикси баъзан такрорланиб (икки даражали) ҳам қўшилади: Одамларнинг бариси аввал бўз киярди. (0.) «Ба- риси бўрдоқи» дейди қўй эгалари. (0.)
Бари олмоши уюшган бўлаклар ёки бирикмалардан кейин келиб, умумлаштирувчи сўз вазифасини ҳам бажаради: Унг цўлим, сўл қўлимбари ўз қўлим. (А. Қ.) Ҳа деб бузилавер- ганидан кейин у ёғини ковлайди, бу ёғини ковлайди, хуллас, ичида нимаси бўлса, барини билиб олади. (С. Аҳм.) Бошим- дан зар сочсалар, оёқларим остига поёндоз ёзсалар, нурдан кўйлак тикиб кийдирсалар, баридан кечардим-у, шу бир оғиз сўз билан қолардим. (С. Аҳм.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish