Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet116/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Қарра сўзи: Умид эшитган гапларини яна бир карра хаёли- дан ўтказа бошлади. (Мирм.)
Бор сўзи: Бир бор гапирдим, икки бор гапирдимқулоқ солмади.
Ҳисса сўзи: У сиздан икки ҳисса ёш бўлса ҳам нормасини икки-уч ҳисса ошириб бажаради.
Қатла, дафъа сўзлари ҳам шу функцияда ишлатилади. Ле- кин бу сўзлар жуда пассив ишлатилади: Бир-икки дафъа ке- либ-кетиб ахир ноғорачини кўндирамиз. (0.) Минг цатла шу- курки, катта бўлиб қолдим. (А. Қ.)
Сидра сўзи: Лҳмаджон буларга қараб уч сидра ўқ ёғдирди. (А. Қ.)

  1. §. Чама сон. Чама сонлар предметнииг ноаниқ миқдо- рини, тахминий ҳисобини кўрсатади. Миқдор соннинг бу тури асосан икки хил усулда ҳосил қилинади: 1. Морфологик усул билан: Бунда чама сон саноқ сонларга айрим аффикс- ларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бундай аффикслар асли- да сўз ясовчи ёки сўз ўзгартувчи аффикслар бўлишидан қатъи назар бу ўринда форма ясовчи аффикс вазифасини ўтайди. Қу- йидаги аффикслар чама сонларни ҳосил қилади:

  1. -лаб(-ла + б) аффикси қўшилиб келиб, соннинг равишга айланган (адвербиализациялашган) формасини ясайди.

-лаб аффикси феъл ясовчи -ла аффиксига равишдош ясовчи -б аффиксииинг қўшилишидан ҳосил қилинган бўлиб, сонларга қўшилганда бир қўшма аффикс ҳолида олинади.
-лаб аффикси ҳар қайси саноқ сонга қўшила бермай, одатда йирик миқдор ифодаловчи ўн, юз, минг каби сонларга қўшила- ди: Шаҳримизда ўнлаб театрлар, юзлаб кинотеатрлар бор. Шу станция юз микглаб одамларнинг ишини қиларди. (С. Аҳм.)
Бу аффиксни олган сонлар чама соннинг бошқа турларига нисбатан аниқроқ миқдорни (ўзакда ифодалангандан ортиқ миқдорни) кўрсатади. Чоғиштирайлик: ўнлаб мактаблар бор —- ўнтача мактаб бор.
-лаб аффикси орқали ясалган чама сонлар боғланиб кела^



диган от кўпинча кўплик формасида қўлланади: Юзлаб миллат- лар ва элатлар қардошларча ҳамдўст бўлиб яшамоқдалар. (Газетадан.) Шойи ва газламаларнинг юзлаб янги хиллари ши- лаб чиқарилади. (Газетадан.)
Бу аффикс баъзан -та аффиксини олган саноқ сонларга ҳам қўшилиб, предметнинг миқдорга кў- ра белгисини змас, ҳаракатнинг белгисини ифодалайди. Маса- лан: Меваларни битта-битталаб тозалади;

  1. чама сонлар сон ўзакларига -тача (-та+ча) аффиксининг қўшилишидан ҳосил қилинади: Икки томонга уч қаватдан олт- миштача жой цилинган. (Ас. М.) Қуқондан йигирматача тер- говчи борди. (А. Қ.) -тача аффикси ҳар қандай миқдор ифода- ловчи сонларга қўшилиб кела олади: тўрттача, ўнтача, юзта- ча, мингтача.

Ҳнсоб сўзлари (нумеративлар) билаи бирга қўлланган соя- ларда -ча аффикси ҳисоб сўзига қўшилиб келади: Тонг отишга яқин уч ярим сотахча жойни текислаб бўлганди. (С. Аҳм.)
Ҳисоб сўзларининг масштаб, вақт ва оғирлик маъноларини билдирадиган турига -ча аффикси қўшилиб, тахминий миқдор- ни билдиради: Тепаликнинг у ёнидаги қишлоқдан ярим кило- метрча нарида танклар изғиб юрарди. (А. Қ.) Сертупроқ йўл- дан икки юз метрча наридаги чайлада бир чол букчайиб ўти- рибди. (С. Аҳм.) Мактаб узоғи билан тўрт юз метрча нарида эди. (А. Қ.);

  1. чама сонлар -ларча (-лар + ча) аффиксининг сон ўзак- ларига қўшилиб келишидан ҳосил қилинади: Сиддиқжон юз- ларча кшии оғзига қараб турган мажлисни кўз олдига келтир- ди. (А. Қ.)

Бу хилда ясалган сон таркибидаги -лар аффикси тахмин, чама маъносини англатадй. -ча аффиксининг қўшилиши билан бу маънолар кучайтирилади. Чоғиштирайлик: соат беш бўлди (аниқ миқдор ифодаланган)—соат бешлар бўлди (соат беиг атрофида, бешга яқин ёки бешдан бир оз ошди)—тахмин, чама маъноларл ифодалаиган.
-ларча аффикси ҳам кўпинча ўн, юз, минг каби сонларга қўшилиб келадй. Бу сон богланиб келган от кўплик формасида қўлланади: Унларча олий ўқув юртлари, юзларча мактаблар каби;

  1. чама сонлар вақт, ўрин ёки кишиларнинг ёшини тахми- ний кўрсатиш учун ишлатилганда, -лар аффиксидан сўнг ма- кон келишиклари аффикслари қўлланади: Саида уйга кеч соат ўн бирларда қайтди. (А. Қ.) Бу йигитнинг ёши йигирма икки- ларда бўлиб, бир кўзи ғилай эди. (А. Қ.) Баъзан чама сон ҳо- сил қилувчи -ча, -лар морфемалари бирга ишлатилиши ҳам мумкин: Бир ойчалардан кейин Қоплонбек билан Таманнонинг тўйи бўлди. (Ш.) Сўроқ юкламаси -ми сонлар таркибида ке- либ, чама, тахмин маъносини билдиради: Бир шоир билан бир режиссёр колхозга келиб бир ойми, икки оймп туришди. (А. Қ.)

  1. Чама сонлар композиция усули билан ҳосил қмлипкди.



Бунда турли сонлар жуфтланади ёки айрим сўзлар билан бир- га келади. Шуниси характерлики, жуфтланишнинг ҳам ўзига хос қонуниятлари бор:

  1. жуфтланган сонлар одатда турли миқдор кўрсатувчи оон- лар бўлиб, уларнинг кам миқдор ифодаловчи компоненти ав- вал, кўп Миқдор ифодаловчи компоненти эса кейин келади ва тахминий миқдор билдиради. Буларнинг турлари қуйидагича: Қишлоща бориб бир-икки кун туриб қайтарман. (А. Қ.) Онда- сонда битта-иккита сигир, қўй кўринар эди. (А. Қ.) ...Тўққиз йилнинг икки-уч йилигина тинч ўтди. (А. Қ.) Айниқса уч-тўрт боланинг овози ёқимли ва оҳангдор эди. (0.) Қамида беш- олти кишини ўқишга юбориш керак. (А. Қ.) Олти-етти кунлик иш... (А. Қ.)

Ундан юқори сонлар эса, кўпинча бирлик ва ўнлик миҳдо- ри билан жуфтланади: ...Беш-ўн минут гапириб бераман. (А.Қ.)
Танк қирқ-эллик метр яқин келганда... (А. Қ.) Дамба йигир- ма-йигирма беш кунлик иш. (А. Қ.) Ёшга нисбатан тахмин билдирадиган сонлар кўпинча бир-бирига яқин сонлар билан жуфтланади: Ташқарида уни ўн-ўн икки яшар бола кутарди. (А. Қ.)
Сонлар жуфтлашганда форма ясовчи -та аффикси ҳар икки қисмга ёки охирги компонентга қўшилиб келади: Буларнинг уч-тўрттаси қозоқ болалар. (0.) Шундан беш-олтитасинигина сезиб қолдим. (А. Қ.) Онда-сонда битта-иккита сигир, қўй кў- ринар эди. (А. Қ.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish