-нома. Асосдан англаншлган нарсани ифодаловчи текст, хат ва ш. к. ни билдиради: арз+нома, таклиф+нома, саёҳат+
+ нома.
-к{-ик, -ак), -қ(-иқ, -уқ; -оқ). Булар асли бир аффикс бўлиб, асоснииг қаттиқ-юмшоқлигага караб, асосдаги унлинииг таъсирида қавсда кўрсатилган фоиетик вариантларда қўлланади: тила + к, кекир + ик, кўр + ик, оғри + қ, қави + қ, ўхчи + қ, чоп + иқ, қавар 4* Щ, хўрсин + щ, ют + уқ, буйр + уқ (буюр + уқ < буй- руқ), ўрто + қ, ўр оқ, қийно + қ каби.
Бу аффикс феъллардаи от ясайди. Бу турдаги отлар маъио- сига кўра абстракг ёки конкрет от бўлади. Абстракт отлар: тилак, кекирик, чинқириқ, ютқизиқ, қайтариқ, кесатиқ, саноқ, чарчоқ, чанқоқ, зирқироқ; конкрет отлар: бўл — бўлак, чиз — чизиқ, чанди — чаидиқ, қавар —қавариқ, қус — қусуқ, сува — сувоқ, бута —бутоқ, яма — ямоқ ва б.
-к//-қ(-иқ, ■’Ик..,) аффиксниинг ана шу маъно ва вазифаси таъсирида, унииг ёрдамида ясалган айрим отлар феълдан англа- шилган ҳаракат процессн билаи боғлиқ бўлган нарса, предметлар- нинг номинц билдиради: тўша — тўшак, қайра — қайроқ, эла — элак каби.
-ги (-ки, -ғи, -қи, -ғу). Бу аффикс ҳам маъно ва вазифаси жиҳатдан -к. аффиксига жуда яқин туради: у ҳам феъллардан от ясайди ва бу турдаги отлар ҳам асосдан англашилган ҳара- кат процесси билан боғлиқ бўлган нарсаларнинг атамаси бў- лади. Қиёсланг: тила + к — сев+ги, қичқир + щ — кул + ги, ку- ра + к — супур+ги, ўр + оқ — чоп + қи каби. . Яна мисоллар: севги, тепки, ачитқи, ёқилғи, томизғи, тутатқи.
-ги аффикси (ва уяинг фонетик вариантлари) -к//-қ аффиксига нисбатан от ясашда камроқ қўллаиади.
-м (-им, -уя). Бу аффикс ҳам феъллардан от ясайди ва унли билан тугаган асосга -м, асосда у товуши бўлса -ум, бошқа турдаги асосларга -им тарзида қўшилади: чида + м, тўпла+м, ун+ум, туз + ум, чиқ+им, қўн+им, кечир + им каби,
Бу а ффикс ёрдамида ясалувчи отлар:
Худди -к, -г.и аффикслари ёрдамида ясалувчи отлар каби, ҳаракат-ҳодиса ва унинг ироцесси атамасини, ҳаракат-ҳодиса- нинг натижаси сифатидаги нарсанинг атамасини билдиради: ют + ум, чида+м, кечир+им, тин + им, ўр + им, тер + им, чиқ+, ,+ им, ун+ум, тўпла+м.
Бу аффикс ёрдамида ясалган баъзи отлар ҳаракат билан боғлиқ_ бўлган (ишлатиладиган, қўлланадигаи) иарсалар ата- масини ҳам аиглатадн: кий + им (қиёсланг: тўша + к—кий + им).
Юқоридаги аффиксларнинг маъио ва вазифаларида умумий- лик бўлганидан, улар воситасида баъзи феъл асосларидан ясал- ган отларнинг униси ёки буниси маъно жиҳатдан бир хил бў- лиш ҳоллари ҳам учрайди. Қиёсланг: тил + им — тил + ик,
қочир + им ■— қочир + иқ.
2. Нумератив сўз вазифасида қўлланувчи отлар ясайди: тиииа + м (бир тишлам нон), оша + м (икки ошам ош), сиқ + им (бир сиқим майиз), томиз + им (уч томизим дори), тўғра+м (беш тўғрам гўшт), қайнат+им (икки қайнатим чой), чақир+; + им (ўн чақирим масофа) ва б.
-ма. Бу аффикс ҳам ф'еъллардан от ясайди. Унинг ёрда- мида ясалган отлар қуйидаги умумий маъноларни ифода- лайди:
Асосдан англашилган ҳаракат натижасида юзага келади- ган нарса, предмет атамасини билдиради: уюш + ма, эрит+ма, жамғар+ма, чўк + ма, суз+ма, кўчир + ма, қурил+ма, қо~ тиш + ма, бирлаш+ма, бирик+ма каби.
Асосдан англашилган ҳаракат-ҳодисанинг юз бериш про- цесси билан юзага келадиган нарса номларини ясайди. Булар одатда бирор касаллик номлари бўлади: исит + ма, қичи+ма, оқ + ма, терла + ма каби. Қатлама, чўзма, димлама каби отлар ҳам -ма аффиксшшиг шу маъноси асосида ясалган.
Бу аффикс ёрдамида ясалган отлар нарса-предметнинг асосдан англашилган иш-ҳаракатга мўлжалланганини, шу мақ- сад учун ишлатилишини билдиради: кўргаз + ма, йўқла+ма, туг + ма, сайрат + ма, қўллан + ма каби.
Булардан ташқари, -ма аффикси ёрдамида ясалган яна кўп- гина отлар бо-рки, булар ҳам асосдан англашилган ҳаракат-ҳо- диса билаи 'аЛоқадор бўлган нарса-предметларни англатади. Лекии уларга хос умумий маъно ҳақида гапириш қийин бўл- гаиидаи, ҳар бирининг маъносини алоҳида изоҳлашга тўғри келади: пистир+ма, ула + ма, тенгла+ма, газла + ма, бостир + + ма, торт + ма, эслат+ма, айир+ма ва б.
-қин//-гин. Асосдан англашилган ҳаракат процессининг атамаси номи) ни билдиради: тош + қин, тўл + қин, бос + қин, тут+қун, қоч+қин, ён -|- ғин, қув + ғин, қир + ғин каби. Инсон ҳаракатини билдирувчи феъллардан ясалган бу турдаги отларнинг айримлари шахс оти маъпосини англатади: қочқин, тутқун каби: Ёки Мен тутц уннинг ҳолидан хабар олгани келдиларингми? (Ш. Саъ- дулла).
- ин//- ун. Асосдан англащилган ҳаракат-ҳодисанинг бажарилиши билан юзага келадиган нарса-предметни билдирувчи от ясайди: к + ин, ёғ + ин, йиғ -\- ин, бўғ + ин, туг + ун каби.
-(и)нди. Бу аффикс ҳам феъллардан от ясайди. Бу турда- ги отлар асосдан англашилган ҳаракат натижаеида юзага кел-
ган нарсагш билдиради: чўк + инди, юв + икди, чири + ндй, су- пур + инди, сирқи+нди, қир + инди, ййғ + инди.
-гич(-ғич, -кич, -цич). Бу аффикс феълларга қўшнлиб, шу феълдан аиглашилган ҳаракатни бажаришга мўлжалланган нарсани бнлдирувчи от ясайди: ўлча + гич, ўтказ + гич, ўчир + + ғич, пурка + гич, елпи + ғич, сўр + ғич, қир + ғич, қашла + ғич, эрит+кич, қис + қич, тут + қич каби.
-ч, -инч. Асосдан англашилган ҳаракат-ҳолат билан боғлиқ ҳис-сезги, кайфият номини билдирувчи от ясайди: қувон + ч, ўкин + ч, қўрқ + инч, севин + ч: Еруғ кунлар келар, тўй қочмас ахир деб, Муҳаббат соғинчини юпанч билан ёпиб юрибди. (И. Содиқов.)
-мачоқ. Асосдан аиглашилгаи ҳаракатни бажариш билан бўладигаи ўйин номини билдирувчи от ясайди: бекин+мачоқ, тортиш+мачоқ, қувлаш+мачоқ каби.
Узбек тилида ҳаракат номи ва сифатдош ясовчи аффикслар ёрдамида ясалган отлар анчагина миқдорни ташкил этади: топишмоқ, чақмоқ, илмоқ, кечмиш, турмуш, чопар, чорлар, ке- чув, мақтов. Лекин ҳозирги ўзбек тилида ҳаракат номи ясовчи -моқ аффикси ва сифатдош ясовчи аффикслар ёрдамида янги сўз ясалиш ҳодисаси учрамайди. Ҳозирда булар ёрдамида аввал ясалган айрим сўзларгина (турмуш, топишмоқ, чорлар) қўлла- нади.
Феълдан от ясалишида ҳозирги ўзбек тилида-(и)ш ва -ув//-(о)вв аффикслари активдир. Бу аффикслар ёрдамида асосдан аиглашилган ҳаракат-ҳолат билан боғлиқ бўлган турли маънодаги отлар ясалади:
-(и)ш аффикси ёрдамида ясалган отлар: қурил + иш, бу~ рил + иш, турлан + ши, тузил + иш, ўтир + иш, кир + иш («му- қаддима»), кўрин + иш.
-(у)в//-(о)в аффикси ёрдамида ясалган отлар: қидир+ув, қўрқ + ув, учраш + ув, ёз+ув, кеч+ув, тўқнаш + ув, қистов (қис- та + в), қуршов (қурша+в), мақтов (мақта + в), чанқов (чан- қа + в), сайлов (сайла + в).
-(у)вчи//-(о)вчи. Асосдан англашилган ҳаракатни бажарув- чи шахсни ёки нарсани билдирувчи от ясайди: учувчи, парма- ловчи, ҳайдовчи, тингловчи, соғувчи, сотувчи, тусловчи, ясовчи, зидловчи.
Феълларга турли аффиксларнинг қўшилишидан ҳосил бўл- ган, лекин юқорида кўриб ўтилган от ясалишнинг бирор типига кирмайдиган отлар анчагина учрайди. Бундай ясалишларнинг типлари саноқли сўзлар билан чегараланган бўлади: ўсимта, босқон, қирмоч, ҳордиқ, овунчоқ, кекирдак, югурдак, ўлимтик кабилар.
Тақлид сўзлардан ясалган отлар камчиликни ташкил эта- ди. Бундай отлар тақлид сўз билдирган товуш’ ёки тасвир ата- масини, шундай товуш чиқарувчи нарса, асбоб ёки жонли пред- метни билдиради.
Масалан:
-ак//-оқ: _ шаршар + ак, бизбиз + ак, қарс + ак, пирпир + ак, гурр + ак, тартар + ак, қалдир + оқ.
-илдоқ: шақ + илдоқ, ҳиқ + илдоқ, чир + илдоқ, пир + илдоқ.
-а; шаршар+а (<циар — шар + а),, ғарғар + а (<гар — гар + а).
-ос: чт-в+ос, шарр + ос, гулдур + ос каби.
Композиция
§. Қомпозиция усули билан қўшма отлар ҳосил қилина- ди: тошкўмир, туяқуш, карнайгул, ойболта, садарайҳон, кўкқар- ға, қорақурт, мингоёқ, қўзиқорин, қизилиштон каби.
Аббревиация
§. Аббревиация усули бнлан қисқартма отлар (аббре- виатуралар) қосил қилинади. Бу усулнинг'моҳияти шундаки, от бирикманинг компонентларидан маълум қисмлари олиниб бнрнктирилади ва шу йўл билан қисқартма от ҳосил қилннади. БМТ — Бирлашган миллатлар ташкилоти, СамДУ—Самар- қанд Давлат университети, УзҚП — Узбекистон коммунистик партияси каби. Бундай қисқартмалар турли ташкилот, муассаса номлари, шунннгдек, ижтимоий-снёсий ва нлмнй терминлар донрасида учрайди.
Қисқартма сўз ясаш усулн рус тнлидап олннган бўлиб, ўз- бек тилнда Октябрь революциясндан кейин қўллана бошлади.
Узбек тилидаги қисқартма отлар ўз хусусиятига кўра икки турлн: 1) рус тилидан ўзлашган қисқартмалар; 2) ўзбек тили- нинг ўзида ҳосил қилинган қнсқартмалар.
Рус тилидан ўзлашган қнсқартмалар рус тилида қандай бўлса, шундайлнгича қабул қилинган бўлади. Бундай қисқарт- маларнинг ҳар бир компоненти ўз ҳолига келтнрилса, рус тн- лига хос сўз бирнкмасн (турғун от бирикма) ҳосил бўлади: ВЛКСМ — Всесоюзный ленинский коммунистический союз мо- лодежи, СССР — Союз Советских Социалистических Республик, колхоз — коллективное хозяйство каби. Демак, рус тилндан ўз- лашгаи қисқартма отлариииг эквнваленти рус тилига оид от би- рикмалар ҳолида бўлади.
Узбек тилинииг ўз материали асосида яратилган қисқартма отларнннг эквнваленти ўзбек тилига хос от бирикмалар бўла- ди: УзССР — Узбскистон Совет Социалистик Республикаси, ТошМИ — 'Гошкент медицина институти каби.
Қисқартиб сўз ясашда бирикма компонентининг қисқарти- рилнши бир иеча хил кўринишда бўлади. Асосий кўринишларн қуйидагилар:
Бнрикма компонентларининг бош ҳарфигина олиннб, қис* қартма от ҳосил қилинади: ГДР, БМТ, МҚ, ХХР,
Бнринчи сўзнинг бош қисми, қолган сўзнинг бош ҳарфини олнш билан: УзССР, ТошДУ, ТошМИ.
Қисқартма от бирикма код'тонентларининг бош қисмидан тузилади: райижроком, райком, обком.
Қисқартма от сўзнинг бош қисми ва бутуи сўздан тузи- лади: райсовет, компартия каби.
Қисқартма сўзларыинг кўрсатилган ясалиш моделлари ҳам рус тилидан олииган.
СИФАТ ЯСАЛИШИ
Аффиксация
§. Узбек тилида еифат ясовчи аффнкслар авчагииа миқ- дорни ташкил қилади. Бу аффикслар ёрдамида турли маънода- ги сифатлар ясалади.
-ли аффикси. Сифат ясовчилар ичида энг сермаҳсул аффикс- лардан бўлиб, асосан от туркумнга оид сўзлардан еифат ясай- ди: кулги+ли, маслаҳат + ли, севим+ли, тур+ли, миннат + ли каби. Бу типдаги сифатлар қуйидаги умумий маъноларни ифо- далайди: 1. Асосдаи англашилган нарса-предметга згаликни, шуидай нарса-предмет борлигини бнлдиради: тажриба+ли, асос + ли, бола + ли, расм + ли, дўппи+ли, айб+ли, манфа- ат+ли, диёнат + ли, попук+ли, даста + ли. Аеос билдирган нар- са-предмет ва -ли аффиксига хос «эга» («бор») деган маъно таъсирида яна бошқачароқ маънолар ифодаланиши мумкин: мулоҳаза+ли (мулоҳаза билан иш қиладнган, мулоҳазаси бор), маслаҳат+ли (м'аслаҳат билаи бўладиган), масхара+ли (мас- хара ифодаси бор) каби. Айрим сифатларда -ли аффиксига хос «эга» («бор») деган маъно деярли сезилмайди: тур + ли, вақт+ли, севим + ли каби.
-ли аффикси бундай маъноли сифатларнн жуфт сўз ўзак- негизларидан ҳам ясай олади. Бундай ҳолларда -ли аффикси жуфт сўзнинг ҳар икки компонентига ёки 1п<кинчи компоненти- га қўшилиши мумкин: ақл + ли-ҳуш + ли ёки ақл-ҳушли, уй + ли-жой+ли ёки уй-жой+ли каби.
Баъзи сўзлар билдирган предмет-ҳодисалар инсон ёки нар- сада табиий равишда бор бўлади. Масалан, инеон маълум дара- жада ақлга, каттамн-кичикми гавдага эга бўлади. -ли аффикси ана шундай предмет-ҳодисаларни билдирувчи сўзларга қўшил- ганда, шу сўз англатган нарсага нормал ҳолатдан юқори да- ражада эгаликни ифодалайди: ақл+ли, гавда + ли, куч+ли (бола), мазмун + ли (асар), ёғ+ли (палов).
Феълнинг -(и)ш аффиксли ҳаракат номи формаснга қў- шилганда, нарса-предметнинг феълдан англашилган иш-ҳаракат
учун жуда мослиги, боплиги ифодалакади: ўтириш + ли (жой), ейиш + ли (нон), ичиш+ли (сув).
Биринчи ва учинчи маънодаги -ли аффикси ҳатто сўз бирик- маларига ҳам қўшилади. Лекин бунда лексик бирлик —• сифат эмас, балки синтактик бирлик — сифатловчи бирикма ҳосил бў- лади: оқ кўйлак + ли (йигит), сайр қилиб юриш + ли (жой) (бу- лар ҳақида «Қўшма сифатлар» баҳсида гаиирилади).
-дор. Бу аффикс маъно ва вазифаси жиҳатидан -ли аффик- сига жуда яқин туради, Лскин сифат ясаш доираси -ли аффик- сига нисбатан аича тор.
Маъноси: 1. Асосдан англашилган нарса-предметга эгаликни, шундай нарса борлигини билдиради: яра + дор, жозиба + дор, алоца + дор, айб + дор, аза + дор, манфаат + дор, қарз + дор, салла + дор, хабар + дор, вафо + дор, дахл + дор, чиқим + дор.
2. Асосдан 'англашилган нарсанинг нормал ҳолдан ортиқли- гини, шу нарсага ортиҳроҳ эгаликни билдиради: мазмун + дор, маҳсул + дор, насл + дор, тўш + дор, бўй + дор, пул + дор, гўшт + дор, унум + дор.
Иккала пунктда келтирилган типдаги сифатларнинг баъзи- лари -ли аффикси воситасида ҳам ясалади (юҳорида кўрдик). Шунинг учун уларни ясашда -дор аффикси ўрнида -ли аффик- сини қўллаш мумкин. Лекин бу типдаги сифатларнинг айрим- лари ё фақат -ли аффикси воситасида, ёки фақат -дор аффикси воситасида ясалади: гавдали (гавдадор дейилмайди), қарздор (қарзли дейилмайди).
сер-. Бу аффикс ёрдамида ясалган сифат асосдан англашил- ган нарса-предмет миқдор жиҳатдан нормал ҳолатдан ортиқ даражада эканини билдиради. Шу хусусиятига кўра -ли ва -дор аффиксига синоним бўлади. Қиёсланг: сер + унум — унум + ли — унум + дор. Лекин -ли ва -дор аффикси айрим ўзакларга қўшил- гандангина шу маъноии ифодаласа (юқорида айтилди), сер- аффикси ҳар қандай сўзга қўшилганда ҳам шу маънони ифо- далайди: сер + шох, сер + соқол, сер + фарзанд, сер + гўшт, сер + ,+ сомон каби. сер- аффикси асосан миқдор жиҳатдан ортиқлик- ни ифодалайди: Москванинг қор аралаш ёмғир уриб турган серизгирип, сершовқин кўчаларидан гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга юриш- ди. (Ҳ. II.)
ба-. Бу аффикс тожик ва араб тилларидан ўзлашган айрим сўзлардапгппа сифат ясайди ва асосдан аиглашилган нарсага ортиқ даражада эгаликни билдиради. Демак, у -ли, -дор, сер- аффиксларига синоним бўла олади: ба + ҳайбат, ба + қувват (қувватли), ба + савлат (савлатли, савлатдор, серсавлат), ба + ғайрат (ғайратли, серғайрат) каби.
-манд. Бу аффикс ҳам асосдан англашилган нарсага эгалик белгисини билдирувчи сифат ясайди. Бундай ясалиш анча чек- ланган: давлат+манд, орзу + манд, касал+манд каби.
-қор. Бу. аффикс шахснинг асосдан англашилган иш, хусу-
сиятга кучли даражада эгалигини билдирувчи сйфат ясайди: фидо+кор, омил + кор, эҳтиёт + кор, зулм + кор, исвн + кор ка- би. -кор аффикси предмет белгисини билдирувчи уч-тўртта си- фат ҳам ясайди. Бу сифатлар предметнинг асосдан англашил- ган нарсага эгалик белгисини билдиради: нақшин + кор, ўй*
ма + кор каби.
-сиз ҳам сифат ясовчи энг маҳсулдор аффикс: 1. Асосдан анг- лашилган нарса, ҳолатга, предметга эга эмасликни билдирувчи сифатлар ясайди: адолат + сиз, алоқа + сиз, асос + сиз, тайин+\ + сиз, зарар + сиз, хабар + сиз, диёнат + сиз, ер + сиз, сув + сиз.
2. Асосдан англашилган нарсага кам, паст даражада эга- ликни ёки умумаи эга эмасликни билдирувчи сифатлар ясайдш куч + сиз, кўрим + сиз, мадор + сиз, ранг + сиз.
Демак, -сиз аффикси -ли аффикси ясаган сифатларга қара- ма-қарши маънодаги сифатлар ясайди: дўппили — дўпписиз, пулли — пулсиз, кучли — кучсиз каби.
бе-. Бу аффикс асосан тожик тилидан ўзлашган сўзлар тар- кибида учрайди. бе- аффикси ёрдамида ясалган сифатларнинг кўпчилиги -сиз аффикси билан ясалган сифатларнинг синоними бўлади: 1. Асосдан англашилган нарса-ҳодисанинг йўқ эканли- гини билдирувчи сифатлар ясайди: бе+миннат, бе + ор, бе+' + пул, бе + даво, бе + ғубор, бе+хосият, бе + чиқим, бе + ташвиш, бе + маслаҳат.
Асосдан англашилган ҳолатнинг кам, деярли йўқ дара- жада эканлигини билдирувчи сифат ясайди: бе + ғам, бе + қув- ват, бе+меҳр, бе+парво, бе+мадор.
но-. Бу аффикс от ва белги билдирувчи сўзлардан сифат ясайди:
Отларга қўшилганда, шу сўздан англашилган нарсага эга эмасликни билдирувчи сифат ҳосил қилади (бундай си- фатлар саноқли): но+умид но + инсоф, но + илож, но + ўрин.
Белги билдирувчи сўзларга қўшилганда, асос англатган маънога қарама-қарши маъноли сйфатлар ясайди: но + аҳил, но + дуруст, но+мард, но + маълум, но+муносиб, но + маъқул, но+мувофиқ, но + тўғри.
-чан. Бу аффикс иш, ҳолат, хусусият каби маъноли асослар- га қўшилиб, шу асос билдирган хусусиятларга эгалпкни, улар- га кўпроқ мойилликни англатувчи сифатлар ясайди: кураш + чан, кўнгил + чан, яшов + чан, унутув + чан, ўзгарув + чан, уят + чан, хаёл + чан, иш + чан, таъсир + чан, талаб + чан, ўй + чан, ҳаёт + чан, ўсув + чан.
-чоқ (-чиқ, -чак). Бу аффикс баъзи ўзлик даража формаси- даги феълларга қўшилиб, улардан англашилган ҳаракатни ба- жаришга мойилликнинг кучлилигини ёки улар англатган ҳолат, хусусиятнинг кучлилигини билдирувчи сифатлар ясайди: урин + чоқ, эрин + чак, куйин + чак, тортин + чоқ, мақтан + чоқ, йиғин + чоқ, сирған + чиқ, қизған + чиқ.
-қоқ (-ғоқ). Бу аффикс феълларга қўшилнб, улардан аигла-
шилган иш-ҳаракатни бажаришга мойиллик кучли эканликни билдирувчи сифатлар ясайди: қоч + қоқ, тириш + қоқ, уриш + + қоқ, епиш + қоқ, уюш + қоқ каби.
•гир (-кир, -қир, -ғир). Бу аффикслар воситасида феъллар- дан улар анғлатган ҳаракатни балсариш қобилияти кучли экан- ликия билдйрувчи сифатлар ясалади: сез + гир, кес + кир, ўт+ + кир, топ + қир, чоп + қир, уч + қур, ол + ғир каби.
-ағон. Бу аффикс воситасида феъллардан улар англатган ҳаракатии бажариш қобилияти кучли эканликни билдирувчи сифатлар ясалади: бил + ағои, топ + ағон, чоп + ағон, қоп + ағон, ёт + ағон.
-мон. Бу аффикс -(а).р аффикслц феълларга қўшилиб, улар англатган ҳаракатни бажариш қобилияти кучли эканликни билдирувчи сифат ясайди: билар+мон, қирар+мон, еяр+мон, устабузар+мон, ўлар+мон, -ағон, -мон аффикслари ёрдамида феъллардан саноқли миқдорда сифат ҳосил қилинади.
-ки (-қи). Феъл ва тақлидий сўзлардан сифат ясайди. Асос ундош товуш билан тугаган бўлса, -ки (-қи) аффикси олдидан а, о ёки у унлиси орттирилади. Асос а товуши билан тугаган бўлса, а товуши о товушига ўтади. Бу турдаги сифатлар шахс ёки предметнинг асосдан аиглашилган ишни қилиш хусусияти кучли эканини билдиради: шарт(а) + ки, жирт(а) +ки, жизз(а) + + ки, сайро + қи (сайра + қи), йўрт(о) +қи, буз(у) +қи, ўйно + қи (ўйна + қи), вайса + қи, йиғло + қи (йшғла + қи).
-к (-қ, -ғ). Бу аффикс воситасида феъллардан ясалган си- фатлар феълдан англашилган ҳаракат патижаси сифатидаги ҳолат белгисини билдиради. Феъл ундош билан тугаган бўлса, аффикс олдидан и ёки у унлиси орттирилади: чири + к, кемти+к, эг + ик, бук + ик, ўл + ик, суз + ук, син+иқ, йирт+иқ, йиғ+иқ, ўс+иқ, қис+иқ, буз + уқ, бўғ+иқ, ёп + иқ, или + қ, юл + уқ, ёри + қ — ёруғ. Феъл а товуши билан тугаган бўлса а товуши о тӧвушига ўтади: ялтира + қ — ялтироқ, оқса + қ — оқсоқ, юм- ша + қ — юмшоқ каби.
-кин (-қин, -ғин// -ғун). Феъллардан сифат ясайди. Бу турдаги сифатлар ҳолат, хусусият белгисини англатади: туш + кун, жўш + қин, оз + ғин, сўл + ғин, тур + ғун.
-ма. Бу аффикс ҳам феъллардан сифат ясайди. Бу турдаги сифатлар:
Предметнинг феълдан англашилган ҳаракат усули билан юзага келишини, тайёрлаиишини, предметнинг шу жиҳатдан бўлгаи белгисини ифодалайди: қовур+ма (шўрва), қисқарт+ ма (сўз), ағдар + ма (этик), қўш+ма (сўз), кўч + ма (маъно), қайтар + ма (ёқа), тер + ма (команда), тик + ма (туфли), мих- ла + ма (этик), буюрт + ма (этик), ивит+ма (палов), чийрат + +ма (арқон) ва б.
Феълдан англашилган ҳаракат предметнинг одатдаги, уи- га хос белгиси эканини билдиради: кўч + ма (қум), оғ + ма (варрак), соч + ма (ўқ), бура + ма (мих).
Бу типда ясалгай баъзи сйфатларда ҳаракат тушунчаси жуда сезиларсиз даражада бўлади: эз + ма, қот-] ма (одам), данғилла + ма (иморат), туғ+ма (талант) каби.
-(а)рли. Бу аффикс сифатдош ясовчи -(а)р ва сифат ясовчи -ли аффиксларинииг ўзаро бирикиб, бир маъно ва пазифада қўлланувчи аффиксга айланишидан юзага келган. -(а)рли аф- фикси ёрдамида ясалган сифатлар шахс ёки предметнинг феълдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг бажарилиишга оид. белгисини («бажарса бўладиган», «арзийдиган» ва ш.к. маъно- ларни) билдиради: арзи + рли, ачин + арли, ажаблан + арли, ту- шун + арли, ет + арли, зерик+арли, мацта + рли, сезил + арли, цизиқ + арли, ишон + арли ва б.
-мас. Бу аффикс аслида сифатдош ясовчи бўлиб, ҳозкрги ўз- бек тилида -(а)р, -мас аффикси ёрдамида сифатдош ясали- шинииг пассивлашиб кетиши натижасида -мас аф.фикси ёрдами- да, сифат ясалиши активлашиб бормоқда. -мас аффикси ёрдамида ясалган сифатлар шахс ёки предметнинг феълдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг ннкори белгисини билдиради: яра+мас, енгил+мас, бўлин+мас, бузил + мас, туган+мас, сўн + мас, қайт+мае, ўт+мас, ажрал+мас, қўрқ + мас. Булар сифатдош эмас, балки сифат бўлганидан, улардаги -мас аф- фикси ўрнида -(а)р аффиксини қўллаб бўлмайди.
-илдоқ. Тақлид сўзлардан сифат ясайдв. Бу турдаги сифат- лар шахс ёки предметнинг тақлид сўздан англашилган белгига ортиқ даражада эгалигини билдиради: чий + илдоқ,, биж + ил~ доқ, дир + илдоқ, қақ + илдоқ, ак+илдоқ, лик + илдоқ, пўрс + + илдоқ, сўлқ + илдоқ.
-ч., Бу аффикс уч-тўртта феълдангииа сифат ясайди, Бу си- фатлар предметнинг феълдан аиглашилган ҳаракат-ҳолат би- лан боғлиқ белгисини билдиради: тин+ч (ҳаёт), жиркан + ч
(башара).
-ий, -вий. Ундош билан тугаган сўзларга -ий, унли билан- ту- гаган сўзларга -вий қўшилади. Бу аффикс: 1. Предметнинг асосдан англашилган нарса-ҳодисага: алоқадорлик, оидлик бел- гисини билдирувчи сифатлар ясайди: илм + ий, шахс + ий,
синф + ий, ахлоқ + ий, партия+вий, техника + вий, оила + вий, им- ло + вий, ғоя+вий, молия + вий.
Бу аффикс ёрдамида ясалган айрим сифатлар асос анг- латган тушунчага эгалик маъносини ифодалайди: тахмин + ий, ақл + ий, омма + вий, мажбур + ий, қиёс + ий, зарур + ий, доим + + ий, ихтиёр + ий.
-ий, -вий аффикслари аслида араб тилидан ўзлашган сўзлар таркибида қўлланган, Шунинг учун бу турдаги сиф.атларнинг айримлари ҳозирги ўзбек тилида мустақил морфемаларга бў- линмайди: луғавий, маиший, жиноий, жиддий, маданий ка- билар.
-ги (-ки, -қи). Урин-жой ёки пайт билдирувчи сўзлардан си- фат ясайди ва бу турдаги сифатлар предметнинг асосдаи аиг-
лашилган жой ёки вақтга кўра белгисини билдиради: охир + ги, бери + ги, аввал + ги, ҳозир + ги, баҳор + ги, тонг + ги, тун+ги, ёз + ги, уст + ки, паст+ки, ост + ки, чет + ки, туш + ки, кеч+ки, ич + ки, қиш + ки, чилла + ки, орт + қи, таш + қи.
-и. Бу аффикс миллат, жой ёкн вақт билднрувчи айрнм сўз- лардан шахс ёки предметнинг шу миллат, жой ёки вақтга оид- лигини, мансублигини билднрувчи сифат ясайди: туркман + и (гилам), қозоқ + и (от), қишлоқ+и (йигит), баҳор + и (буғ- дой).
-ча. Бу аффикс чекланган миқдордаги сўзлардаи сифат ясай- ди. Бу турдаги сифатлар шахс ёки предметнинг миллат, жой, миқдор, хусусйят ва ш. к. га кўра белгисини билдиради: рус + + ча (талаффуз), ўзбек + ча (меҳмондўстлик), фарғона + ча, ор- тиқ + ча, янги + ча, эркак + ча.
-намо. Бу аффикс ёрдамида оз миқдордаги сифатлар ясала- ди. Улар бирор шахснинг асос билдирган характер-хусусият белгисига эга экаиини англатади: мажнун + намо, авлиё+намо, дарвеш + намо.
-симон. Бу аффикс ёрдамида ясалган сифатлар предметнинг асосдан англашилган предметга ўхшашлик белгисини билдира- ди: шар + симон, одам + симон, кумуш + симон каби.
-парвар. Шахснинг асосдан англашилган нарсани севиш, ун- га садоқат каби яхши муносабат белгисини билдирувчи сифат ясайди: халқ + парвар, инсон + парвар, ватан + парвар, адо-
лат + парвар.
-аки. Бу аффикс саиоқли сўзлардан сифат ясайди ва шахс ёки предмет ҳаракатининг асосдан англашилган усул жиҳатдан белгисини билдиради: даҳан + аки, зўр + аки (зўрма-зўраки), хом+аки, оғ(и)з + аки, қалб + аки каби.
-бад. Бу аффикс асосдан англашилган нарсанинг салбий (ёмон) белгили эканиии билдирувчи сифат ясайди\бад+ахлоқ, бад+ҳазм, бад + башара, бад + бахт, бад + нафс каби.
Юқорпда кўрнб ўтилганлардан ташқарн, ҳозирги ўзбек ти- лида япа бнр қанча сифат ясовчи аффикслар бор. Лекин булар- нинг сифат ясаши бир-икки сўз билангина чегараланган бўлиб, маълум бир системани ташкил қнлмайди. Масалан: -чил: дард + чил, халқ + чил, из + чил; -шумул: олам + шумул, о/са■
ҳон + шумул; -кай: кун + гай, терс+кай; -дон: гап + дон, би- лим + дон; -каш: дил + каш, ҳазил + каш; -мсиқ; ачи + мсиқ
қари + мсиқ; -м: қара+м; -лсда: соғ+лом; -қа: қис+қ?
ва б.
-боп. Бу аффиксоид асосдан англашилган нарса учун жуда мувофиқ (муносиб) деган маънодаги сифат ясайди: костюмбоп (мато), қурилишбоп (материал), қишбоп (кийим), паловбоп '(гуруч).
хуш- Бу аффиксоид асосдан англашилган нарсадан ижобиғ (яхши, ёқимли) белги билдирувчи сифатлар ясайди: хушмуома- ла, хушбичим, хуштабиат, хушҳаво каби.
Композиция
§. Қомпозиция усули билан қўшма сифатлар ҳосил бў- лади.
Узбек тилида қўшма сифатларни сўз бирикмасндан (аннқ- роғи, сифатловчи бирнкмалардан) фарқлаб олиш қўшма отлар- ни сўз бнрикмасидан фарқлаб олишга ннсбатан анча қийин- роқ.
. Предмет белгиси содда, қўшма снфатлардан ташқари, си- фатловчи бнрикмалар воситасида ҳам ифодаланади. Бу ҳол қўшма сифатлар билаи сифатловчи бирикмаларни фарқлашда маълум қийинчиликлар кслтнриб чиқаради.
Қўшма сифатлар билаи сифатловчи бирикмаларни бир-би- ридаи фарқлашда фақат маънони — предметлик белгисини билдиришинигина эмас, балки формани — грамматик белгини ҳам асосга олиш керак. Масалан, кўк муқовали китоб мисолида китобнинг белгиси кўк муқова бирикмаси воситасида ифодалан- ган. Лекин бу бирикма гапда бир бўлак — аниқловчи вазифа- сида келишидан қатъи назар, қўшма сифат эмас. Чунки бирикма компонентларн ўзаро аниқловчи-аниқланмишлик муносабатини сақлаган. Бу бирикма таркибидаги сўзларнинг ўзаро боғлани- шиии қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Кўк муқ^алиГкитоб!. •
Ички синтактик алоқанинг сақланганлиги кўк муқовали би- рикмасида кўк ва муқова сўзларинииг ўз мустақил маъносини сақлаганлигини кўрсатади. Қўшма сифатларда эса ички син- тактик алоқа бўлмайди.
Охирги сўзи -ли аффиксини олган бирикмалардан қўшма си- фатларни фарқлаш анчагина қийин.
-ли аффикси.ни олган сифатловчи бирикмалар предметнинг белгисини билдириб, гапда бнр бўлак вазифасида (аниқловчи вазифасида) келса ҳам, лекин бирикма компонентлари орасида ҳамма вақт ички синтактик алоқа — аниқловчи ва аниқланмиш- ■ лик ҳолати сақланади: қора телпакли йигит. Бунда йигитнинг белгиси—қора телпаги бор (қора телпак кийган). Лекин қора . телпакли бирикмаси ҳам ўз ичида аниқловчи ва аннқланмиш- лик ҳолатига эга (қора сўзи телпак сўзининг аниқловчиси). Беш қаватли (бино), оқ соқолли (киши), майин жунли (қўй), ўрта ' маълумотли (йигит) кабиларда ҳам худди шу ҳолатни кўра- миз.
Бундай бирикма таркибидаги ҳар бир сўз ўз маъно муста- қиллигини сақлагани туфайли аниқланмиш бўлакни ўзгартир- маган ҳолда аниқловчи бўлакни бошқа сўзлар билан алмаш- • тиравериш мумкин: оқ соқолли киши, қора соқолли кшиЬ; бир қаватли бино, икки қаватли бино, беш қаватли бино, ўн қаваг-
ли бино, ўн бет қаватли бино ва ҳоказо. Қўшма сифатларда бундай қилиш мумкии эмас.
-ли аффиксли бирикманинг сўз бирикмаси эканлигшш яна қуйидаги ҳодисалар ҳам аниқ кўрсатади.
Қўшма сифатлар ҳам, содда сифатлар каби, даража фор- маларини қабул қила олади: калтафаҳм, калтафаҳмроқ, энг калтафаҳм каби. .
Do'stlaringiz bilan baham: |