Шу санаб кўрсатилган белгиларнинг ўзиёқ -л« аффиксини олган бирикмаларнинг қўшма сифат эмаслигини, -ли аффикси- нинг қўшма сифат ясовчи бўла олмаслигини кўрсатади.
Агар аниқловчи-аииқланмиш ҳолатидаги бирикмадан бкр бу- тун ҳолда белги маъноси англашилса, у ҳолда бундай бирикма
Ўрта, олий маълумотли мутахасскслар.
Қизил, кўк, жигар ранг ӧўеқлар.
Мош рамг дукоба;
Мош ранг духоба,-дўппи; .
Мош ранг духоба дўппили бола,.
ҳеч қандай. аффикс олмасдан аниқловчи вазифасида келавера- ди. Бундай бирикмалар таркибидаги сўзлар ўз мустақиллигини йўқота бориб, қўшма сифатларга яқинлашиши ва охири бутун- лай қўшма сифатга айланиши мумкин: соф дил, қимматбаҳо, калтафаҳм, шалпанг қулоқ каби.
Баъзан -ли аффиксини олган бирикмаларда паузани ўзгар- тиш билан бирикма таркнбидаги сўзларнинг ўзаро алоқаси ҳам ўзгаради. Масалан, саккизта фонарли столба. Паузани ўзгар- тиш билан сўз маъноларини икки хил группалаш мумкин: Саккизта /фонарли столба (фонари бор саккизта столба); Сак- кизта фонарли /столба (саккизта фонари бор бир столба).
Бундай ҳолларда пауза қўшма сўз ҳосил қилиш учун эмас, балки сўзларнинг ўзаро боғланишини кўрсатиш учун хизмат қилади. Паузанинг ўзгариши билан бирикма таркибидаги сўз- ларнинг ўзаро алоқаси ҳам, демак, лексик маънолар муноса- бати ҳам ўзгаради.
Юқоридагилардан маълум бўлдики, -ли аффиксини олган бирикмаларни қўшма сифатлар қаторига киритиш тўғри эмас. Уларнинг қўшма сифатларга яқинлпги фақат синтактик вази- фасига кўрадир. Демак, -ли аффикси ҳозирги ўзбек тилида си- фат ясаш билан бирга, предмет тушунчасини ифодаловчи би- рикмаии белги ифодаловчи бирикмага айлантиради (сифатловчи бирикма ҳосил қилади).
ФЕЪЛ ЯСАЛИШИ Аффиксация
§. Узбек тилида феъл ясовчи аффикслар анча чеклаи- ган бўлишига қарамай, улар воситасида ясаладиган феъллар жуда кўп. Ясама феълларнинг асосий қисмини аффиксация усу- ли билан ясалганлари ташкил этади. Шу жиҳатдан феъл яса- лишининг бу усули энг маҳсулдор усул ҳисобланади.
Аффиксация усули билан ўзбек тилида феъл бўлмаган сўз- лардангина феъл ясалади: иш — ишла, куч — кучай.
Ҳозирги ўзбек тилида феъллар қуйидаги аффикслар ёрда- мида ясалади:
-ла. Бу аффикс феъл ясовчилар ичида энг маҳсулдори бўлиб, феълдан бошқа барча туркумга оид сўзлардаи феъл ясай ола- ди (силтала, опичла каби феъллардаги -ла аффикси билан қо- риштирмаслик керак).
Унинг ёрдамида отлардан ясалган феъллар асосан қуйи- даги маъноларни билдиради: 1) асосдан англашилган нарса- иредметга эга ҳолатли қилиш маъносиии: ўғит + ла, мой+ла, бетон+ла;
асбоб-қурол билдирувчи отларга қўшнлганда, ишни шу асбоб воситаснда бажариш маъноснни: ранда + ла, қайчи+ла, арра + ла, эгов+ла;
асосдан англашилган нарса-предметни юзага келтириш (пайдо қилиш) маъносини: уруғ+ла, моғор + ла, бола + ла
каби.
-ла аффикси ёрдамида отлардап ясалган феълларнинг маъ- носи фақат юқоридагилар билан чегараланмайди. Бу типдаги феълларнинг маъноси ҳар бир ҳолатда -ла аффикси билан у қўшилган асосга хос хусусиятдан келиб чиқади. Айрим пред- метлар маълум умумий хусусиятга эга бўлганидан бу предмет- ларни билдирувчи отлардан ясалгаи феълларнинг маъносида ҳам маълум умумийлик бўлади (аррала, рандала феълларида- ги каби). Лекип ҳар бнр нредметнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам борлигидан, отлардан ясалган феълларга хос маъиоларни жуда кўп феъллар доирасида умумлаштириш мумкин бўлавер- майди. Масалан, қурол-асбоб билдирувчи отлардаи -ла аффик- си ёрдамида ясалган феълларнинг шу асбоб билан бажари- ладиган ишни қилиш маъносини билдириши айтилдн. Лекин -ла аффикси ёрдамида асбоб-қурол билдирувчи отлардан ясал- ган ҳар қандай феъллар ҳам шундай маъно ифодалайвермай- ди. Масалан, пичоқ + ла. Бунинг сабаби шундаки, арра, ранда, эгов каби асбобларнинг ҳар бири билан маълум бир тгшдаги иш бажарилади. Пичоқ билан эса бир неча турли иш бажари- лиши мумкин. Ана шу сабабларга кўра асбоб-қурол билдирув- чи отлардан -ла аффиксн ёрдамида ясалган феълларнинг маъ- носи бир хил эмас. Бу аффикс воситасида отлардан ясалган жуда кўп феълларнинг маънолариии эса ҳар бир феълнинг ўз индивидуал семантик хусусиятидан келиб чиқиб пзоҳлаш ке- рак: ўт + ла, кўз+ла, бош + ла, боғ + ла, йўл + ла, нишон + ла, жой + ла.
Сифат ва равишлардан -ла аффикси ёрдамида ясалгап феълларда асосан англашилган ҳолатга эга қилиш, шу ҳо- латга киритиш маънолари ифодаланади: тик + ла, текис + ла, силлиқ+ла, секин + ла, тез + ла, тоза + ла, яхши + ла, д'ума- лоқ + ла, тўғри + ла.
Ундовлардан -ла аффикси билан ясалган феъллар шу ундовга хос ҳис-ҳаяжон, буйруқ-хитоб, мурожаат кабнларни бажариш маъносини ифодалайди. Бундай феъллар ўз семантик хусусиятларига кўра нутқ феълларига яқин туради. Шу жи- ҳатдан -ла аффикси маълум даражада «демоқ» феъли билан маънодошдир. Қиёсланг: додламоқ (дод демоқ), войвойламоқ (вой-вой демоқ), чуҳламоқ (чуҳ демоқ), ҳиҳиламоқ (ҳи-ҳи де- моқ).
-ла аффикси ёрдамида ундовлардан ясалган феълларда, одатда, ундов билдирадиган ҳис-ҳаяжон, буйруқ-хитоб каби- ларнинг такрор ҳолда бажарилиши нфодаланади. Шунга мос равишда ундов сўзлар кўпинча такрор ҳолда қўлланади: кишт-
Do'stlaringiz bilan baham: |