штанга + чи, кураш + чи, хоккей + чи, баскетбол + чи (конкрет); чорва + чи (умумий)—қўй + чи, мол + чи, йилқи + чи (конкрет) ва б.
-чи аффикси касб-ҳунар, фаолиятиинг маълум бир соҳаси- ни билдирувчи отларга қўшнлиб, турли маънодаги отлар ясайди:
а) асосдан англашилган нарса-иредметни юзага келтирувчи ■ (ясовчи) шахс оти ясайди: кашта + чи, сандиқ + чи, тақа + чи, печка + чы, эгар + чи, бўз+чи, муқова-\-чи, пичоқ + чи ва б. Ипак + чи, сабзавот + чи типидаги сўзлар ҳам худди шу турга мансубдир. Чунки булар ҳам асосдаи англашилган нарсани етиштириш билан шуғулланувчи шахсни билдиради;
б) асосдаи англашилган иш-ҳаракатни бажарувчи, шу касб . билан шуғулланувчи шахс оти ясайди: бўёқ+чи, сувоқ + чи, карикатура + чи, заготовка + чи, разведка + чи, табел + чи, та- ноб + чи, хисоб + чи, пайванд+чи, грим + чи, бичиқ + чи, иқти- сод + чи, нхгиро + чи каби.
-чи аффпкси ҳаракат-ҳолатни эмас, конкрет нарса-предмет- ларни билдирувчи отларга қўшилганда ҳам, шу маънодаги от ясай олади. Лекин шундай ҳолларда ҳам -чи аффикси қўшил- ган от конкрет нарсани (предметни) эмас, балки шу нарса-пред- мет бнлан боғлиқ бўлган ҳаракат-ҳолат (процесс) маъносини ифодалайди: тунука + чи, сув + чи, электр + чи каби. Сабаб + чи, восита + чи сўзлари ҳам -чи аффиксининг ана шу вазифаси асо- сида ясалган;
в) маълум соҳа, касб, ҳунарда қўлланадиган қурол (ас- боб), техника воситаларинн билдирадиган отларга қўшилганда, шу асбоб-қурол, . техника воситалари билан ишловчи, уларни
ишлатувчи шахсни билдирадиган от ясайди: трактор + чи, ком- байн + чи, кетмон+чи, ўроқ + чи, чанг + чи, дутор+чи, карнай + + чи, танк + чи, пулемёт + чи, зенит+чи, чанғи+чи, шахмат + + чи, штанга + чи ва бошқалар;
г) иш-ҳаракат билан боғлиқ бўлган маълум объектларни билдирувчи асосларга қўшилнб, шу объектга мансуб бўлган ишчи, хмзматчини, ходимни билдирувчи от ясайди: склад + чи, магазин + чи, буорет + чи, киоска + чи, хирмон + чи;
д) иш-фаолият, касб-ҳунарнинг маълум соҳасини билдирув- чи асосларга қўшилнб, шу соҳага мансуб, шу соҳада ишловчи шахс маъносидаги отлар ясайди: кон + чи, колхоз + чи, флот + ,+ чи, цирк + чи, матбаа + чи, маориф + чи;
е) илм-фаннннг маълум соҳалариии билдирувчи асосларга қўшилнб, шу соҳанииг мутахассисини (мутахассислик эгасини) билдирувчи от ясайди: адабиёт+чи, фольклор + чи, луғат +
Н" чи.
ж) от англатган нарса-предметни сотувчи шахсни билдира- диган от ясайди: газета + чи, морожний + чи, кўк + чи, сув + чи (газ сув сотувчи).
Буидай ҳолларда асос вазифасини ўтаётган сўзларнинг баъзилари ҳам тайёрловчи, ҳам сотувчи шахс маъносини ифо- далаши мумкин: гул + чи, бодроқ + чи, нишолда + чи.
Асосдан англашилган иш, ҳаракат, ҳодиса билан шуғул- ланувчини билдирадиган от ясайди: хабар + чи, машоқ + чи, те- рим + чи, маслаҳат + чи, ёрдам + чи, ҳимоя + чи, қасос + чи, жи- ноят+чи, туҳмат+чи, доклад+чи, давом + чи, постановка + чи, рўйхат + чи.
Асосдан англашилгаи шн-ҳаракат, фаолиятда қатнашув- чи шахс оти ясайди: инқилоб + чи, жанг+чи, исён + чи, ҳа- шар+чи, музокара + чи. Курортчи, сайрчи, обуначи, иттифоцчи каби сўзлар ҳам -чи аффиксииинг ана шу вазифаси асосида ясалган.
Иш-фаолиятда бирор оқим, маслак ва ш. к. тарафдори, шуларга мансуб бўлган шахсни билдирувчи от ясайди: искра+ + чи, республика + чи, мухторият+чи, маркс + чи, ленин + чи, стаханов+чи, петлюра + чи.
Спорт жамиятларини билдирувчи сўзларга қўшилганда, шу жамиятга мансуб спортчини билдиради: пахтакор + чи, спартак+чи, динамо + чи каби.
Асосдан англашилган ҳодисани, иш-ҳаракатни қилиш ха- рактерига эга бўлган, шундай ҳаракатни бажариш одати кучлн бўлган шахсни билдирувчи от ясайди: тўполон + чи, ёлғон + чи, бузғун + чи, тақлид+чи, таваккал + чи, гина+чи, уйқу + чи, ва- хима + чи, рашк + чи, прогул + чи, расмият + чи, орият+чи, ча- қим + чи, фитна + чи, халтура + чи, лоф + чи, кек+чи, ғалва + чи, баҳона + чи, жанжал + чи, ташкилот + чи ва б.
-чи аффикси воситасида бундай маъноли отлар баъзи си- фатлардан ҳам ясалади. Лекин бу ясалишда аслида сифат бўл-
гац сўз белги билдирувчи сифатида змас, балки нарса-предмет маъносидаги сўз сифатида қатнашади: қизиқ + чи, оғма + чи каби. Қизиқчи сўзидаги қизиқ компоненти «қизиц гап», «қизиқ иш-ҳаракат» деган умумий маънода қатнашади.
Чакана, кўтара, вагон каби сўзларга қўшилганда, иш-ҳа« ракатни шу сўздан англашилган усул билан бажарувчи шахс оти ясайди: чакана + чи, кўтара + чи, вагон + чи (вагонда мол олиб бориб савдо қилувчи).
Дала, шаҳар каби сўзлардан шу сўз англатган жойда яшовчи шахсни билдирадигаи от ясайди: дала + чи, ша- ҳар + чи.
Кўринадики, ҳозирги ўзбек тилнда -чи аффикси — жуда ак- тив от ясовчи. Бу аффикс ҳатто маъноси жуда мавҳум бўлган фалон сўзидан ҳам от ясайди: фалон + чи.
-шунос. Бу аффикс асосдан англашилган соҳанинг мутахас* сисини билдирувчи от ясайди: адабиёт + шунос, тил + шунос,
Do'stlaringiz bilan baham: |