Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


УЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА ФОРМАСИ



Download 0,65 Mb.
bet6/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

УЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ ОҒЗАКИ ВА ЁЗМА ФОРМАСИ

  1. §. Маълумки, адабий тилнинг икки хил — оғзаки ва ёзма формаси бор.

Оғзаки форма эиг қадимги форма бўлиб, қадимги халқ қў- шиқлари, достонлари, эртаклари, чўпчаклари, латифалари, халқ м»ақоллари, маталлари ва топишмоқларининг деярли ҳаммаси ана шу халқ оғзаки адабий тилида яратилган ва оғиздан-оғизга ўтиб сайқаллаштирилган. Баъзи фольклор асарлари эса кейии- чалик айрим шахслар томонидан қайта ишланиб, ёзма адабиёт- га ҳам киритилган. (Масалан, «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнуи», «Тоҳир ва Зуҳра»лар шулар жумласидандир.)
Езма адабий тилнинг. пайдо бўлиши, одатда, бирор халқнинг ёки бир группа яқин халқлар ёзувининг, анча ривожланган ёз- ма адабиётнинг, шунингдек, маълум бир традицияга эга бўлгаи маданиятиинг мавжудлиги билан боғлиқ. Масалан, ёзма ўзбек адабий тили тарихан аича илгариги даврлардаёқ (яъии туркий адабий тмл сифатида X—XI асрлардаёқ, ўзбек халқининг ўз ада- бий тили сифатида XIII асрдан бошлаб) мавжуд бўлгаи.
Шу нарсани ҳам таъкидлаш лозимки, адабий тилнинг ёзма формаси адабий тилнинг орфографик, пунктуацион, стилистик қонун-қоидаларига амал қилувчи график шаклидир. Ёзма фор- мада .нутқ бўлаклари (тактлари), абзацлар, гаилар, уларнинг тартиби турли хил тиниш белгилари воситасида ажратиб кўр- сатилади. Ёзма адабий тил қоидалари тил тараққиётининг ке- йинги этапларида жорий қилинган бўлиб, аниқ шакллангап тил формаси ҳисобланади.
Адабий тилнинг ёзма формаси кишилар орасидаги бевосита алоқа воситаси бўлмай, бошқа жойда ва замонда яшовчи (бун- дан кейинги даврда яшайдиган) кишилар билан алоқа боғлаш воситаси ҳамдир. Шу жиҳатдан ёзма адабий тил учун масофа- нинг ва замониинг (келаси давр маъносида) аҳамияти йўқ.
Дарҳақиқат, ёзма адабий тил орқали биз ўтмиш тарихни ўрганаётган эканмиз, бу тил орқали келажак авлод ҳам барча ижтимоий, маданий, иқтисодий, илмий-техник ўзгаришлар та- рихини ўрганади. Лекин шу билан бирга ёзма нутқнинг оғзаки



нутққа нисбатаи чсгараланган томонлари ҳам бор. Хусусан, саводсиз кншилар учун ёзма тнлнинг аҳамняти йўқ — у алоқа воситаси фуикциясиии бажара олмайди. Утмишда адабий тил- нинг оммалашмагами ва халқ оғзаки тилидан ажралиб қолган- лиги шу фактор билан изоҳланади.
Огзаки ва ёзма адабий нутқнинг монологик ва диалогик фор-, малари бор. Булар ўзаро боғлиқдир.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, қадимги давр- ларда огзаки адабий тил билан ёзма адабий тилнинг алоқаси жуда кучсиз бўлгаи. Бу ҳол ўша даврларда ёзма адабий тилни мукаммал эгаллагаи саводли кишиларнинг жуда кам бўлган- лиги сабаблидир. Халқ ижодчиларининг кўпчилиги асосий алоқа иоситаси сифатида оғзаки адабий тилдан фойдаланган. Маса-| лан, халқ достонлари ва эртаклари, халқ қўшиқлари ва мақол- ларининг кўпчилиги оғзаки адабий тил воситасида яратилган,
Улуғ Октябрь социалистик революциясидан кейин зски ўз- бек ёзма адабий тили кенг халқ тили асосида қайта ишлаб чиқилди. Адабий тилнннг ёзма формаси халқ тилига ва оғзаки адабий тилга яқинлаштирилди. Буиинг устига ҳамма аҳоли ўқи- тилиб, ёипасига саводхои қилинди. Мактаб ва театрларда, радио эшиттирув ва телекўрсатувларда, кенг жамоатчилик орасида ёзма адабий тилиинг халқ тили асосида ишлаб чиқилган янги формаси кеиг қўллана бошланди. Бунннг натижасида маълум барқарорлик касб этди.
УЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ — РИВОЖЛЛНГАН ФАН

  1. §. Улуғ Октябрь социалистик революцияси ғалабасининг дастлабки йиллариданоқ ленинча миллий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида ҳамма ўлкаларда маданий қурилиш иш- лари авлс олиб кетди. Апа шулардан бири саводхонликни таъ- минлаш, мактабларда она тили ўқитишни йўлга қўйиш ишлари эди. Бу мақсад йўлида бир қатор тадбирлар амалга оширилди: мактаблар учун она тилидан дарслик ва қўлланмалар яратилди, алфавит ва имлони давр талаби даражасига келтириш учун қа- тор ишлар қилинди. Узбек тилини расмий ва системали тарзда ўрганиш иши бошланди — ўзбек тилшунослиги фани пайдо бўлди. Биз, фахр билан, ўзбек тилшунослиги — Октябрнинг са- марасидир дейишга ҳақлимиз.

Узбек тилшунослигн совет тилшунослигининг таркибий қис- ми сифатида шаклланди ва ривожланди, саводхонлнкии таъмин- лашда, адабий тилнинг нормаларини ишлашда, умуман, мада- ний революция билан боғлиқ бўлган масалаллрии ҳал қилишда катта ютуқларни қўлга киритди.
Узбек тилининг фонетикаси, грамматикаси иа лексикасини ўрганиш, ижтимоий, сиёсий ва илмий-техиик термииологияни ишлаб чиқиш, бошланғич, ўрта ва олий мактаблар учун ўзбек тилидан дарслик ва қўллаималар яратиш, икки тилли луғатлар



тузиш ўзбек тилшунослигининг дастлабки даврлар'даги асосий вазифаларидан бўлди.
Узбек тилшунослигини илмий асосда ишлаб чиқиш, уни за- монавий фан сифатида шакллантириш ва оёққа турғизишда, би- ринчи навбатда, рус олимларидаи А. Н. Кононов, Е. Д. Поли- ванов, К. К. Юдахии, А. К. Боровков, В. В. Решетовларнинг, ўзбек олимларидан Ғози Олим Юнусов, А. Ғуломов, У. Турсу- нов кабиларнинг алоҳида хизматлари бор.
Узбек тили бўйича олиб борилган практик ишлар мактаб- ларда тил ўқитишни, тилга оид дарслик ва қўллаималар яра- тишни, шунингдек, тилшуносликка оид бошқа масалаларни му- ваффақиятли ҳал этиш учуи ўзбек тилини илмий асосда ўрганиш зарурлигини кўрсатди ва.давр талабига жавоб тарзи- да шундай ишларни бажаришга киришилди. Е. Д. Поливанов- нинг «Узбекская диалектология и узбекский литературный язык» (1933), К. К. Юдахиннинг «Материалы к звуковому со- ставу чигатайского языка» (1929), А. К. Боровковнинг «1905— 1917 йиллар даврида ўзбек адабий тили», И. А. Батмановнинг «Вонросы классификации узбекских говоров» (1934), Ғози Олимнинг «Узбек лаҳжаларини таснифда бир тажриба» (1936), А. Ғуломовнинг «Узбек тилида аниқловчилар» (1941), «Узбек тилида келишиклар» (1941), У. Турсуновнинг «Узбек тилида сўнг кўмакчилар» (1947), Ҳ. Ғозиевнинг «Ҳозирги замон ўзбек тилида эргашган қўшма гапларнинг состави» (1941) каби мақо- ла ва монографиялари ана шундай илмий ишлар жумласйдан- дир.
Узбек тилини ўрганиш бўйича қилинаётган барча ишлар бир асосий мақсадга — ҳозирги ўзбек адабий тилининг тараққиёт қонуниятларини ва шу асосда унинг барча тармоқлари бўйича нормаларини белгилашга қаратилди. Узбек тилшунослигининг тараққиёт йўли ва даражаси ҳам худди шу мақсаднинг реалла- шуви, шу мақсад йўлидагн ҳаракатнинг натижалари билаи белгиланади. Шу мақсадда ўзбек тилшунослигида қуйидаги соҳа ва проблемалар бўйича иш олиб борилмоқда:

  1. Ҳозирги ўзбек тили грамматикаси.

  2. Фонетнка.

  3. Лексикология ва фразеология.

  4. Лексикография.

  5. Сўз ясалиши.

  6. Диалектолография ва диалектология.

  7. Узбек тилини бошқа тиллар билан қиёсий ўрганиш.

  8. Нутқ маданияти ва нутқ стиллари.

  9. Узбек тили тарихи.

  10. Қадимги ёдгорликларни ўрганиш ва нашр этиш.

  11. Узбек тилининг совет давридаги тараққиёт қонуният- лари.

Бу соҳаларнинг барчаси бўйича СССР Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари, УзССР Фанлар академиясининг



А. С. Пушкип номидаги Тмл ва адабиёт институтм, универси- тетлар ва педагогика институтларини-нг тилшунос олимлари то- моиидан" катта ва самарали ишлар қилинди ва қилинмоқда. ,
Узбек тилининг фоиетик ва грамматик қурилиши соҳасида кенг тадқиқот ишлари олиб борилди. Бу соҳада қизғин баҳслар давом этди. Узбск тилида келишик, залог (даража), эргаш гап- лар борми? дсган масала бўйича ўтказилган баҳслар даври ўтиб кстди. Узбск тнлининг фонетик ва грамматик қурилишиии ўрганишда Л. II. Кононов, А. К. Боровков, В. В. Решетов,
А. Ғуломов, Ш, Шоабдураҳмоиов, Ғ. Абдураҳмонов, М. Асқа- рова, Ш. Раҳматуллаев, Ф. Абдуллаев, С. Усмонов, М. Мирзаев, У. Турсунов каби қатор йирик олимларимиз катта ҳисса қўш- дилар. Сўнгги вақтларда бу соҳага А. Сафаев, Ж. Мухторов, Б. Уринбоев, И. Қўчқортоев ва бошқа олимларимиз ҳам му- иосиб ҳисса қўшмоқдалар. Урта ва олий мактаблар учун ўзбек тилидаи мукаммал дарслик ва қўлланмаларнинг яратилганлиги ўзбек тилшунослигининг катта ютуғи бўлди. Узбек тилининг грамматнкаси бўйича кенг кўламда олиб борилган тадқиқот ишларининг йирик самараси сифатида А. Н. Кононовиинг «Ҳо- зирги замон ўзбек адабий тили» (1960) ва А. С. Пушкин номи- даги Тил ва адабиёт институтининг Ҳозирги ўзбек тили сектори раҳбарлигида етакчи тилшунос олимларимиз томонидан совет тилшупослигининг сўнгги ютуқлари асосида яратилгаи икки томли «Узбек тили грамматикаси» (1975—1976) асарларини кўрсатиш мумкип. Булар ўзбек тилшунослиги ва маданияти соҳасида жуда катта ҳодиеа бўлди. Кейинги йилларда ўзбек тилшунослиги тараққиётининг қонунин иатижаси ўлароқ фо- нетикани экспериментал метод билан ўрганиш юзага келди. Мана шу мақсадда А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт инс- титути қӧшида экспериментал фонетика лабораторияси ташкил этилди.
Октябрь революциясининг бириичи йилларидан бошлаб, халқнмнз экономикасн ва маданиятннинг ривожланиши, фан ва техниканииг юксалиши билан боғлнқҳолда ўзбек тили лекси- каси бойиб борди ва унинг тараққиёт йўллари таҳлилига ба- ғишланнб ёзилган қатор илмий ишлар нашр қилинди. Бу асар- ларда ўзбек тили луғат бойлигинииг тез суръатлар билан кен- гайиб боришиДа рус тилининг самарали таъсир кўрсатаётган- лиги алоҳида қайд қилинди. Узбек тили илмий терминологияси яратилди. Фразеология ўзбек тилшунослигининг алоҳида со- ҳаси сифатида шаклланди. Бунда бой рус лексикологияси, бош- қа қардош халқлар лексикологиясида эришилган ютуқлардан кенг фойдаланилди. Узбек лексикологиясининг ривожланишида Ш. Раҳматуллаев, С. Усмонов, , С. Иброҳимов, Ф. Камолов,
О. Усмонов каби тилшунос олимларимизиинг хизматлари катта- дир. А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти Ҳозирги ўзбек тили сектори раҳбарлигида яратилаётгаи «Узбск тили лексикологияси» (1980 йилга мўлжаллаиган) иомли мопогра-



фияни ўзбек тилшуносЛйгйнинг лексйколог'ия сбҳасйдаги ютўқ- лари намунаси деб баҳолаш мумкин.
Узбек лексикографиясининг ривожида бу соҳада Октябрга- ча эришилган тажриба ҳам муҳим роль ўйнади. Узбек лекси- кографиясида янги тин луғатлар яратилди. Улар ўзбек тили лексикасида Октябрдан кейин юз берга» ўзгаришларни ўзида акс эттирди. Узбек лексикографиясининг ривожида рус лекси- кографияси тажрибаларидан кенг фойдаланилди.
Узбек лексикографиясининг тараққиётида сўнгги 3.0—40 йил давомида нашр қилинган икки тилли (русча-ўзбекча, ўзбекча- русча) луғатлар алоҳида ўринни эгаллайди. Бундай луғатлар орасида проф. А. К. Боровков таҳрири остида нашр этилган беш томли русча-ўзбекча лугат (1950—1956), бир томли ўзбек- ча-русча луғат (1959), Олим Усмон ва Ренат Дониёрозларнинг «Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати» (1965) алоҳида қимматга эга.
Узбек тилининг фразеологияси, терминологияси, профессио- нал лексикаси, Навойй тилининг луғати ва бошҳа соҳалари бў- йича ҳам қатор луғатлар юзага келди. «Узбек тилининг морфем луғати» янги тип лу.ғат бўлиши билан характерлидир.
Узбек лексикографиясининг энг йирик ютуқлари қато- рида «Узбек совет энциклоиедияси»нинг нашрдан чиққан қатор томлари, нашрга топширилгаи икки томли «Узбек тилининг изоҳли лугати»ни алоҳида қайд қилиш керак.
Узбек лексикографнясининг ривожланишида, айниқса,

  1. К. Боровков, Қ. К- Юдахин, В. В. Решетов, Ш. Раҳматулла- ев, О. Усмонов, 3. Маъруфов, С. Акобиров, Г. Михайлов каби олимларнинг хизматн катта.

Узбек тили лсксикасинипг ривожланишида асосий омиллар- дан бири ўз тил имкониятлари асосида сўз ясалишидир. Янги- янги сўзларга бўлган эҳтиёж сўз ясалишининг янги моделлари- нйнг келиб чиқишига, бор бўлган моделларнинг активлашишига олиб келди. Сўз ясалишн тилшуносликнинг алоҳида сўз ясали- ши билан боғлиқ масалаларни ўрганувчи бўлими сифатида аж- ратилдн. Узбек тилшунослигида бу соҳа бўйича ҳам катта иш- лар олиб борилмоқда.
Узбек тилшунослигининг тараққиётида ўзбек адабий тили ва ўзбек миллий тилининг диалектлари устида олиб борилгаи тадқиқотлар ҳаМ муҳим роль ўйнади. Узбек диалектологиясм- нинг фан сифатида юзага келиши ва ривожланишида Е. Д. По- ливанов, К. К. Юдахин, А. К. Боровков, Ғози олим Юиусов,

  1. В. Решетов, Ш. Шоабдураҳмонов, С. Иброҳимов, Ф. Абдул- лаев, У. Турсунов, М. Мирзаев каби олимларимизнинг хизмат- лари катта бўлди. Бу соҳада А. Алиев, Б. Жўраев, А. Шерматов ва бошқа ёш олимларимизнинг ҳам ҳиссалари кам эмас. Узбек диалектологияси бўйича қатор монографиялар, илмий мақола- лар нашр қилинди. «Узбек диалектологияси» дарслиги яратил- ди. Бугунги кунда ўзбек диалектларини айрим-айрим ўрганиш-



дан маълум программа асосида комплекс ҳолда ўрганиш- га ўтмла 'бошлаидн. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбек диалектологииси жуда қисқа вақт ичида диалектография босқи- чидаи ўтиб, диалсктологияиинг назарий масалаларини ҳал этиш- га кирншди, ўзбск диалектологлари шеваларни лингво-геогра- фик метод билаи ўргаиишии бошлаб юбордилар.

* :{«
Ҳеч бир халқ ўз тарихида бошқа халқлардаи ажралган ҳол- да яшамагаиидек, ҳар қандай тил ҳам ўз тарихида у ёки бу тил билан маълум муносабатда, алоқада бўлади. Бу алоқа про" цессида бир тил иккинчисига маълум даражада таъсир этади, унииг ривожида маълум из қолдиради. Шу сабабли, ўзбек ти- лининг ҳам тараққиёт қонуииятлариии бошқа тиллар билан бўл- ган муносабатини ўргаимай туриб ҳал этиб бўлмайди. Ана шу . объектив ҳолат ўзбек тилининг бошқа қардош тиллар (туркий тиллар) билан, шунингдек, ҳозирги кунда миллатлараро алоқа воситаси бўлган рус тили билаи муносабатиии ўрганиш проб- лемасини кун тартибига қўяди. Ҳозирги кунда бу ироблемалар бўйича ҳам жуда катта ишлар олиб борилмоқда. Айниқса ўз- бек мактабларида рус тили ва чет эл тилларининг ўқитилиши муносабати билан ўзбек тилииинг грамматикаси, фоиетикаси ва лексикасини шу тиллариинг грамматика, лексика ва фоиети- каси билан қиёслаб ўрганиш кенг тус олиб бормоқда. Бу со- ҳада О. Азизов, А. Сафаев, Ж. Бўронов, А. Абдуазизовларнинг ишлари диққатга сазовордир.
Узбек тилшунослигининг муҳим соҳаси сифатида ўзбек ти- ли тарихини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор берилди. Бу со- ҳада А. Ы. Коионов, А. К. Боровков, Ғ. Абдураҳмонов,
С. Ы. Иваиов. Э. Ыажип, С. Муталлибов, А. М. Шчсрбак, У. Турсуиов, Ф. Абдулласв, П. Шамсиев, Э. Фозилов, А. Рус- тамов, Ш. Шукуров, X. Неъматовлариинг илмий ишлари ало- ҳида ўрни эгаллайди. Бу соҳада «Узбек тилининг тарихий грам- матикаси» яратилганлиги анча катта ижобий ҳодиса бўлди.
Эски ўзбек ёзуви ёдгорликларини нашр қилиш ва уларнинг тил хусусиятларини ўрганиш соҳасида ҳам маълум ютуқларга эришилди. XI аср ёргорликларининг тил хусусиятларн, хусу- сан, машҳур тилшунослик асарн бўлган «Девону луғатит турк», «Қутадғу билиг», «Ҳибатул ҳақойиқ», «Қиссаи Рабғўзий», «Бо- бирнома», «Шайбонийнома» каби асарларнинг грамматик хусу- сиятлари бўйнча тадқнқот ишлари олиб борилди.
Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит турк» асари ва «Қутадғу билиг» каби машҳур ёдгорликларнииг С. Муталлибов ва Қ. Каримов томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп . этилиши ва бу соҳада турли илмий-тадқиқот ишларинииг олиб борилиши фақат ўзбек тилшунослигида эмас, бутуи турколо- гияда катта воқеа бўлди.



Ҳозирги ўзбек адабий тили ҳар жиҳатдан шакллангаи, сай- қал топган, яъни адабий тил маданияти анча юқори бўлган пайтда ундан фойдаланишни — сўзлаш маданиятини керакли даражага кўтариш ҳам муҳим проблемалардан ҳисобланади. Демак, нутқ маданияти проблемалари билан шуғулланиш ҳо- зирги куннинг актуал масалаларидан биридир. Худди шу обън ектив сабаб билан кейинги вақтларда бу масалага алоҳида эътибор берила бошланди. Узбекистон ССР. Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти қошида Нутқ маданияти бўлимининг очилиши бунинг гувоҳидир. Бу бўлим ўзбек тилининг нутқ маданияти масалаларини ўрганиш, ўзбек алфавити ва имловий нормаларини белгилаш каби масалалар билан шуғулланади.
Юқоридаги фактларнинг ўзиёқ Октябрнинг самараси сифа- тида юзага келган ўзбек тилшунослигининг камолотидан, унинг ҳар қандай проблемаларни ҳал қила оладиган даражага кўта- рилганидан далолат беради.
Узбек тилшунослари ўзбек адабий тилининг Октябрдан кейинги тараққиёт қонуниятларини белгилаш соҳасида ҳам унумли тадқиқот ишлари олиб бордилар, Бу соҳада қатор илмий асарлар яратилди.
Узбек тилшунослигининг Совет ҳокимияти йилларида эриш- ган ютуқлари улкан ва кўп қирралидир. Дарҳақиқат, ўзбектил- шунослиги Октябрь революцияси туфайли умумий тилшунос- лик, совет тилшунослиги, рус ва бошқа қардош халқлар тилшунослиги ютуқларидан фойдаланиб, ўзбек тилининг барча соҳаларини тадқиқ қилиш бўйича катта муваффақиятларга эришди. Узбек совет тилшунослиги умумсовет тилшунослиги тараққиётида муносиб ўринии эгаллади:
Бу ютуқларни партия ва ҳукуматимизнинг илмий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ғамхўрлиги туфайли етишиб чиққан йи- рик тилшунос олимларимизсиз тасаввур қилиш мумқин эмас. Бунда атоқли рус тилшунос олимлари, туркологларнинг ёр- дами катта бўлди.
А. Ғуломов, Ғ. Абдураҳмонов, М. Асқарова, Ш. Шоабдураҳ- монов, Ш. Раҳматуллаев, Ф. Абдуллаев каби йирик олимла- римизнинг номлари совет туркологиясида зўр ҳурмат билан тилга олинмоқда. Сўнгги йилларда истеъдодли тилшунос олим- лар плеядаси етишиб чиқди.
Узбек тилшунослигининг эришган ютуқлари улкан. Лекин шу билан бирга ўзбек тилшунослигининг навбатдаги вазифа- лари, ҳал этилмаган ёки тўла ўрганиб чиқилмаган соҳалари ҳам кўп. Бу масалалар бўйича тадқиқот ишлари олиб бориш- да КПСС Марказий Комитетининг Бош Секретари, СССР Олий Совети Президиумининг Раиси Л. И. Брежневнинг қуйи- даги кўрсатмалари асос бўлади: «Мамлакат тараққиётининг ҳозирги босқичида назариянинг янада ижодий ишлаб чиқилн- шига бўлган эҳтиёж камаймайди, балки, аксинча, тағин ҳам



орта боради. Турли фанлар, жумладан, табниёт фанлари билан ижтимоий 'фанлар туташган жойда ҳам умумназарий, фунда- ментал характерга, ҳам амалий характерга эга бўлган сама- рали тадцицотлар олиб бориш учун янгн имкониятлар очил- моқда. Бу имкониятлардан тўла равишда фойдаланиш ке- рак».

«ҲОЗИРГИ УЗБЕҚ АДАБИЙ ТИЛИ» КУРСИНИНГ МАЗМУНИ

  1. §. «Ҳозирги ўзбек адабий тили» курси ўзбек миллий адабнй тилини илмий асосда ўрганувчи фанднр. У педагогика олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетла- рнда ўзбск тилшунослиги циклидаги фаилар ичида марказий ўрин тутади,

«Ҳозирги ўзбек адабий тили» курси ўзбек миллий адабий тили, унинг ташкил топиши, тараққиёт босқичлари ва ўзига хос хусуспятларини ўрганади. Бу курс ўзбек миллий адабий тили- ни шу тилпинг эгаси ва яратувчиси бўлган ўзбек халқининг та- рихи, унйиг қўлга киритгаи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ма- даний, фан ва техника соҳаларида қўлга киритган оламшумул ютуҳлари билан боғлнқ равишда ўрганади, ўзбек тилшунослн- ги фаии қўлга кирнтган ютуқларни қисқача тарзда умумлаш- тириб беради.
Ушбу курс ўзбек адабнй тилининг таърифи, унннг ривож- ланиш этаплари, совет давридаги тараққиёти, шуниигдек, мил- лий адабий тилимизнинг фонетик системаси, орфографияси, орфоэпияси, графикаси, унинг.луғат бойлиги, материал струк- тураси, сўз ясаш йўллари ва грамматик қурилиши, пунктуация- си ҳақида тегишли билимлар билаи қуроллантирадн, муфассал тушунча бсрадн. Бу курс миллнй адабий тилимизиинг Комму- нистик партиянипг доно ленинча сиёсати туфайли Совет ҳоки- мияти йилларида қўлга киритган оламшумул ютуқлари, қнсқа давр нчмда беқиёс даражада ривожланиб яиги босқичга кўта- рилгаплнги ва бу соҳада улуғ рус тилининг самарали таъсири -тўғрнсида ҳам муфассал маълумот беради. Бу курсда берила- диган билимлар студентларнинг ўзбек адабий тнли нормалари- ни пухта ўзлаштиришлари, уларнинг тил билнми ва нутқ ма- даииятларини ошириш учун хизмат қилади.
Бутун курс давомида ўзбек адабий тилинннг ижтимоий мо- ҳияти— иш кўриш доираси борган сари кенгайиб бораётган- лиги кўрсатиб борилади, унинг структурасида юз бераётган ўзгаришларга алоҳида эътибор берилади.
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» курсида ҳозирги ўзбек адабий тили материаллари, асосан, синхроник планда баён қилииади. Лекин бунда тил тараққиёти теиденциялари ҳам ҳисобга оли-



нади. Студентлар ўз мутахассислиги учун зарур бўлган билим- ларни мана шу курс орқали ўзлаштирадилар.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси ушбу курснинг асосий мазмуиини ташкил этади.

«ҲОЗИРГИ УЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ»- КУРСИНИНГ БУЛИМЛА'РИ ВА МУНДАРИЖАСИ

  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish