Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


§. «Ҳозирги ўзбск адабий тили» курси қуйидаги бўлим- лардан иборат



Download 0,65 Mb.
bet7/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277


§. «Ҳозирги ўзбск адабий тили» курси қуйидаги бўлим- лардан иборат;

  1. Фонетика. Бунда ҳозирги ўзбек адабий тилининг товуш состави (унлилар ва ундошлар системаси), товуш ўзгариш қо- нуииятлари, бўғин тузилиши, интоиация ва урғу ўрганилади.

  2. Орфоэпия. Бунда ҳозирги ўзбек оғзаки адабий тилининр талаффуз нормалари текширилади.

  3. Графика ва орфография. Бунда ҳозирги ўзбек ёзуви, ал- фавити ва унинг состави, ҳарф ва товушларнинг ўзаро муно-< сабати, орфографияиипг. принциилари ва асосий қоидалари ўр- ганилади.

  4. Лексикология ка фразеология. Бунда ўзбек адабий ти- лининг луғат бойлиги, лснсик бирликларнинг семантик струк» тураси; уларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра, услубга кўра типлари каби масалалар ўрганилади.

  5. Лексикографг::’. Еуида луғат ва унинг тиилари, луғат ту- зиш иши билан боғлиқ Сўлган масалалар ўрганилади.

  6. Морфемика. Бунда сўзнинг маъноли қисмлари (морфема- лар), уларнинг турлари, сўзнииг морфемик структураси билан боғлиқ масалалар ўрганилади.

  7. Сўз ясалиши. Бунда сўз ясалиш структураси, сўз ясалиш усуллари, ҳар бир сўз туркумида сўз ясалиши ҳақида маълу- мот берилади.

  8. Грамматика. Бунда сўз туркумлари, ҳар бир туркумга хос грамматик категориялар ва грамматик формалар, сўз би- рикмалари ва гап бўлаклари, гап ва унинг структураси, типла- ри ўрганилади.

  9. Пуиктуация. Бунда ўзбек адабий тили пунктуациясининг асослари ва иринциплари, тиниш белгилари ва уларни ишла- тиш қоидалари ўрганилади.

Узбек тилшуиослиги педагогика олий ўқув юртларининг ўз- бек тили ва адабиёти факультетлари ўқув плани бўйича «Қа- димги туркий тйл», «Узбек тилининг тарихий грамматикаси», «Ўзбек адабий тили тарихи», «Узбек тилининг диалектологияси», «Узбек тилининг стилистикаси», «Ҳозирги ўзбек адабий тили» курслари дарсида ўҳитилади. Студентларга «Тидшуносликка кириш», «Умумий тилшунослик» курслари бўйича бериладнгаи



билимлар ўзбек тилшунослиги циклидаги фанлар учун наза- рий асос ҳисобланади. Булардан ташқари, ўзбек тили граммати- касидан практикум, ёзма нутқни ўстириш бўйича практикум ҳам ўтказилади.
Тил ҳақидаги фанларнинг умумий лингвистик мазмуни, марксча-ленинча методологияси ҳамда она тили ўқитувчиси тайёрлашга қаратилган профессионал вазифаларнинг барчаси биргаликда яхлит бир системани ташкил қилади. Тил ҳақидаги ҳар бир курс мана шу яхлит системанинг таркибий қисми бў- лиши билан ўзаро , боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлди- ради.


ФОНЕТИҚА



ФОНЕТИҚАНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАСИ

  1. §. Фонетика (грекча рЬопе — товуш- сўзидан олинган) тилшу- иосликнинг товушлар системаси тўғрисидаги бўлимидир. Фонетика бирор тилдаги нутқ товушларини, унли ва ундошларни, уларнинг пайдо бўлиш, ривожланиш қонуниятларини, бир-биридан фарқлари- ни ўрганади, комбинатор, позицион ўзгаришлар ва уларнинг вари- аитлари ҳақида баҳс этади. Шунингдек, у нутқ аииарати, бўғин ва уларнинг тузилишини ҳам текширади. Шуни таъкидлаш лозимки, фоиетика табиатдаги ҳар ҳандай ■ товушларни эмас, балки социал қийматга эга бўлган нутҳ товушларини ўрганади. Шунда ҳам у нутқ товушларини тўлиғича эмас, асосий ҳисмини ҳамраб олади. Табиатдаги бошқа товушларни эса физика фанининг акустика қисми текширади.

Фоиетика адабий талаффуз нормаларини, товушларнинг ўз- гариши, алмашиииши, урғу ва унинг турлариии ҳам ўргаиади. Фонетика лексикология ва грамматика билан узвий боғлиқ- дир. Чунки нутқ товушларининг асосий функцияси маъ'нони фарқлаш бўлиб, бу ҳодиса аввало, сўзларда юзага чиқади. Бу- ни лексикология ҳам, грамматика ҳам ҳар қайсиси ўз йўли би- лаи ўрганади.
Фонетикани ўрганиш орфография (тўғри ёзиш), орфоэиия (тўғри талаффуз қилиш) нормаларини яхши ўзлаштириб олиш- га, адабий талаффуз билан шевалар талаффузи ўртасидаги фарқни аниқлашга катта ёрдам беради.
Демак, фонетика тилшуносликнинг орфография, орфоэиия, фонология, лексикология, грамматика, диалектология каби бў- лимлари билан бевосита алоқадордир.
Фонетика физика (акустика қисми) ва физиология фанла- ри билан ҳам яқин муносабатдадир.
Фонетика тӧвушларнинг эшитилиш томонини ўрганишда акустикага, талаффуз қилиниши, айтилиши, ҳосил қилиниш томонларини ўрганишда физиологияга таяниб иш кўради.
Бундан ташқари, у адабиётшунослик (ҳижолар, ўлчов мет- рика ва таъсирли ўқиш каби) ва ижтимоий фанлар билан ҳам алоқада бўлиб туради.


ФОНЕТИҚАНИНГ БУЛИМЛАРИ



  1. §. Нутқ товушлари гарихий, қиёсий, ҳозирги ҳолати нуқ* таи назаридан ҳамда турли асбоблар воситасида ўрганилиши мумкин. Шунга кўра фонетика: 1) умумий ф о н е т и к а;

  1. тарихий фонетика; 3) қиёсий ф о и е т и к а; 4) тавсифий фонетика; 5) экспериментал ф о- н с т и к а каби қисмларга ажратилади.

  1. Умумий фонетика. Бунда фонетикага оид матери- аллар, фонетиканииг турлари, нутқ товушлари, улариинг бўли- нишлари ва ҳар хил ўзгаришлари тўғрисида умумйй маълумот берилади. Умумий фонетикада айрим тилларнинг, шунингдек, бир қанча қариндош ёки қариндош бўлмаган тилларнинг фоне- тик системасини ўрганиш асосида олинган натижалар умум- лаштирилади.

  2. Т а р и х и й фо н е т и к а. Бунда конкрет бир тнлнинг то- вушлар системаси тарихий нуқтаи назардан ўрганилади. Бош- қача айтганда тилнинг товуш системасидаги тараққиёт ва ўзгаришлар; айрим товушларнинг истеъмолдан чиқиб кетиши, янги товуш ёки товуш вариантларининг юзага келиши, товуш- лариинг тадрижий тараққиёти шу тилда гаплашувчи халқнинг тарихи билан боғлиқ равишда ўрганмлади, тарихий сабаблари аниқланади. Масалан, ўзбек тнлида ҳозир в фонемасининг ик- кита •—лаб-лаб ва лаб-тиш вариапти бор. Тарихий фонетика в фонемасидаги шу ҳодисаиимг келиб чнқиш сабабларини қуйи- дагича изоҳлайди: лаб-лаб варианти ўзбек тили учун бирламчи ва қадимий фонема саналади. Соф ўзбекча ва асл туркча сўз- ларда бу товушнинг лаб-лаб варианти ишлатилади. Масалан: ов, сув, яёв, қовун, ҳайдов, яйлов каби. Узбек тилининг кейинги лайтда бошқа тиллар билаи муносабати кучайиши натижасида бу фонеманинг лаб-тиш вариаити юзага келди. Бу вариант бошқа тиллардан, хусусан, араб ва рус тилларидан ўзлашган ваъда, видо, винт, вагон, вақт, вилоят каби сўзларда учрайди.

Турли даврларда яратилган ёзма ёдгорликлар, турли груи- па ва шеваларга хос бўлган оғзаки нутқ материаллари тарихий фонетика учун асосий манба сифатида хизмат қилади.
Тарихий фонетикада умумий фонетикага, қиёсий фонетика- га ва ҳозирги тилнииг фонетикаснга оид материаллардан ҳам фойдаланилади.

  1. Қ и ё с и й ф о н е т и к а. Бунда бир қанча қариндош тил- ларнинг ёки бир қанча диалект ва шеваларнинг материалла- ри — унли ва ундошлар, фонетик ўзгаришлар ва шу кабилар бир-бирига қиёслаш асосида ўрганилади. М'асалан, сингармо- низм қонуни ҳозирги ўзбек адабий тилида бузнлган, лекин бош- қа туркий тилларда, шунингдек, айрим ўзбек диалектларида тўла сақланган. Бу материални қиёсий ўрганиш асосида аввал ўзбек адабий тилида ҳам сингармонизм ҳодисасининг тўла ра- вишда бўлганлиги тўғрисидаги хулосага келиш мумкин.



Қиёсий фонетика, бир томондан, умумий ва тавсифий фоне- тика материалларига, иккинчи томондан, тарихий фонетика ма- териалларига асосланади. Қиёсий фонетика ёзув ёдгорликлари ва шева материалларидан ҳам унумли фойдаланади.

  1. Т а в с и ф и й ф о н е т и к а. Бунда бирор конкрет тил то- вуш составининг ҳозирги ҳолати, яъни унлилар, ундошлар, уларга хос фонетик ўзгаришлар ўрганилади. Демак, тавсифий фонетикада бирор тил фонетикасининг ҳозирги ҳолати нуқтаи назаридан тасвирланиши талаб этилади. Бундан тавсифий фо- нетикада назарий, илмий хулосалар ёки тарихий экскурслар бўлмайди, деган фикр туғилмаслиги керак.

Тавсифий фонетика нутқ товушларини физиологик (товуш- ларнинг пайдо бўлиш ўрнига кўра), акустик (эшитилишига кў- ра), лингвистик (сўзда маъно ажратиш хусусиятига кўра) ас- пектларда текширади. Товушларнинг комбинатор, позицион вариантлари ва уларнинг ўзгаришлари ҳам шу соҳанинг асо- сий ўрганиш объектларидандир.

  1. Экспериментал ф о н е т и к а. Бунда нутқ товуш- лари махсус асбоблар ёрдамида экспериментал ўрганилади. Бу усул фонетик материални объектив тасвирлаш имконини бера- ди. Масалан, бу усул воситасида унли товушлардаги чўзиқлик ёки қисқалик, ундошлардаги портлаш ёки сирғалиш ҳодисаси- ни жуда аниқ белгилаш мумкин.

Фонетиканинг мустақил бўлган бу бўлимлари ўзаро мустаҳ- кам боғланган. Улар бир-бирининг материалига таяниб иш кўради.
ТОВУШ ВА ҲАРФ

  1. §. Ҳавонннг тўлқинланишидан товуш ҳосил бўлади. Бирор жисм (масалан, дутор, тамбур тори)нинг тебраниши ҳавони тўлқинлантиради ва товуш найдо қилади. Бу физик товушдир. Нутқ товушлари улардаи фарқ қилиб, ўпкадан чиққан ҳаво (нафас)нинг товуш пайчаларини тебрантириб ўтиши, нутқ ор- ганларининг талаффуз вақтидаги фаолияти натижасида вужуд- га келади.

Талаффуз қилиш фаолияти натижасида унли товушлар (а, о, и, э /,е/, у, ў) ва ундош товушлар (б, в, г, д кабилар) ҳоеил бўлади.
Нутқ товушларининг табиатдаги бошқа товушлардан асо- сий фарқи уларнинг кишилар ўртасида нутқий алоқа қилиш воситаси бўлиб хизмат қилишидадир. Демак, нутқ товушлари маъно ажратишга хизмат қилади, уларнинг моҳияти ва асосий қиммати ҳам шундадир.
Товуш билан ҳарфни фарқлаш лозим, улар бир нарса эмас. Ҳарф товушга ўз ижтимоий хизмати билан тёнг кела ол- майди.



Ҳарф, биринчидан, товушнинг ёзувдаги шартли белгисидир. Иккинчидаи, товушнинг хизмат қилиш доираси ҳарфнинг хизмат доирасига нисбатан жуда кенгдир. Товуш ҳарфга нисбатан бўёқдор бўлади. Ҳарф товушдаги бу бўёқларнинг ҳаммасини эмас, бир қисмини шартли равишда акс эттиради. Масалан: борди, келди, кетди, иил, қиш, тўщиз, билан, бироқ, сингари
сўзларинииг ҳаммасида и товуши иштирок этади. Лекин булар- ^аги и товуши айнан бир ҳилда эмас, маълум даражада фарқ- ли эшитилади, Бироқ у ёзувда фақат битта ҳарф (белги) билан ифода этилади. Учинчидан, ҳарф ёзув бирлиги, товуш эса тил бирлигидир.
ФОНЕМА ВА УНИНГ ВАРИАНТЛАРИ

  1. §. Сўз тилнинг асосий бирлигидир. Нутқ товушлари эса тилиинг энг кичик бўлагидир. Улар иккига бўлинади:

Сўз маъносини фарқлаш учун хизмат қиладиган нутқ товуш- лари фонема дейилади. Фонема нутқ товушларининг асосий қисми ёки унинг асосий типидир. Демак, фонема табиатда уч- райдигаи ҳар қандай товуш эмас,, балки социал аҳамиятга эга бўлгаи инсон товушидир. Масалан: бар (этак), бор, бер, бир, бур, бўр сўзлари фақат а, о, э /е/, и, у, ў унлиларига кўра маъ- нода фарқланади. Бор, бош, боғ, бой, бол, бос, бот, боб, боп, бод, бож, бонг, боқ сўзлари эса р, ш, ғ, й, л, с, т, б, п, д, ж (дж), кг, қ ундошларига кўра маъиода фарқланади. Маъно фарқлаш- га хизмат қилувчи маиа шу унли ва уидош товушлар фонема- лардир.
Нутқ товушининг маъно ажратиш учун хизмат қилмайдиган қисми фоиеманинг вариаитларидир.
Фонеманинг уч томони бор: 1. Акустик томони (эши- тилиши). 2. Физиологик ёки а р т и к у л я ц и о н т о м о- ни (айтилиши ёки талаффузи). 3. Социал томони (маъ- но ажратиш томони).
Булар орасида учинчиси — маъно ажратиш томони ҳал қи- лувчи аҳамиятга эга. Шу белги бўлмаса, товуш фонема ҳисоб- ланмайди.
Фонемалардан уларнинг вариантларини фарқламоқ керак. Фонема вариантлари ёндош товушлар таъсирида пайдо бўлади ва турлича талаффуз қилинади. Масалан, баъзан оғзаки нутқда ф товуши ўрнида п товуши ишлатилади. Лекин.ф нинг п шак- лида талаффуз этилиши янги фонема сифатида тушунилмайди, чунки бу билан сўзнинг маъноси ўзгармайди. Бундай товуш ўзгариши позициои ёки комбинатор ўзгариш деб қаралади.
Узбек ёзма адабий тилида ў фонемасининг иккита варианти бор. Бири тил олди варианти бўлиб, ўрдак, ўрик, кўнгил, кўй- лак, кўл сингари сўзларда қўлланилади. Иккинчиси эса тил ор- қа варианти бўлиб, у ўртоқ, ўроқ, қўл, ўтин, ғўза сиигари сўз- ларда ишлатилади. Шуиингдек, и ва у фонемаларининг ҳам камида иккитадан, яъНи тил олди ва тил орқа вариантлари бор.



у фоиемасининг тнл олди варианти узум, узук, кул, гул, қуй
ка- би сўзларда, тил орқа варианти эса узоқ, қум, қул, қулоқ, улоқ, сув сингари сўзларда учрайди.
и фонемасининг тил олди варианти иш, киши, тиш, китоб, билак, тилак типли сўзларда, тил орқа варианти эса қир, циз, ўғил, қил, ғиз-ғиз каби сўзларда қўлланилади. и фонемасининг тил орқа варианти кўпинча ғ, қ ундошлари билан ёнма-ён ке- лади. Аслида, бу товушларнинг ҳар бири бир мустақил фонема- дан иборатдир. Чунки уларда фонеманинг юқорида кўрсатил- ган учала белгиси ҳам бор.
Сўздаги ён товушлар таъсирида ҳосил бўладиган товуш ўз- гаришлари — товушларнинг комбинатор вариантлари дейи- лади.
Унли фонемаларнииг комбинатор вариантлари уилилар сос- тавида, ундош фонемаларнинг комбинатор вариантлари эса ун- дошлар составида ўрганилади.
Ёзма адабий тилда фонеманинг вариаити сифатида қўлла- нувчи айрим товушлар шу тилиинг айрим диалект ва шевала- рида мустақил фонема сифатида иш кўриши мумкин. Масалан, Хоразм шеваларида мустақил чўзиқ а': унлиси мавжуд. Шунинг- дек, ўзбек тилининг қипчоқ /ж-лашган/ шеваларида ў, у, и фо- немаларининг вариантлари мустақил фонема сифатида иш кў- ради. Чунки ў, у, и уилиларининг ҳар икки варианти ҳам бу шеваларда маъно ажратиш учун хизмат қилади. Чунки улар ҳар хил позицияда келганда ҳам, бир хил позицияда ишлатил- ганда ҳам икки хил (тил олди, тил орқа шаклда) талаффуз этилади, икки хил эшитилади. Масалан, ўт сўзида ў унлиси тил олдида талаффуз қилиигаида ўтмоқ феълиии ва одам ички ор- ганинииг бир турини аиглатади. Тил орқа қилиб талаффуз этилганда эса «майса», «олов» маъноларини ифодалайди. Бу сўзлар фақат маъно ва талаффузда эмас, балки эшитилишида ҳам фарқланади.

Худди шунингдек, қипчоқ шеваларида ўр сўз формасида берилувчи омоним сўзи ҳам юқоридагидек уч томондан фарқ- ланади.


  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish