§. Маънодошлик ҳодисаси фразеология учун ҳам харак*
терли: кайфи бузуқ — таъби тирриқ, тоқати тоқ бўлмоҚ —
сабр косаси тўлмоқ, яхши кўрмоқ—кўнгил бермоқ каби) У
бир қаращда ёноқ суяклари чищан, кампирдаҳан юзи торти- шиб, лабларининг қимтиниб туришидан Жонизоқ отанинг таъ- би тиррщ эканини пайқади. (С. Ан.) Едгорбек, кайфингиз бу- гукрок кўринадими? (Н. С.) Тожибой ўз қилиқлари билан унинг сабр косасини тўлдирди. (П. Т.) Қабулхонада кутиб ўти- равериб тоцати тоц бўлгап арзгўйлар раис олдига киришга ин- тиладылар. (Н. С.)
Луғавий бирлик сифатида фразеологизмлар сўзлар билаи ҳам сшюиимик муносабатда бўла олади: томдан тараша туш- гандай — кутилмаганда, оғзи қулоғида — хурсанд, жони чиқ- моқ — ғазабланмоқ, таъби хира — хафа, қулинг ўргилсин—- ажойиб каби.
АНТОНИМИЯ
§. Қарама-қарши маъно ифодаловчи иборалар антоним- фразеологизмлар дейилади: кўкка кўтармоқ — ерга урмоқ, юзи ёриғ — юзи шувут, кўнгли жойига туишоқ — юрагига ғулғула тушмоқ каби: Аҳли мажлис Отабекни кўкларга кўтариб мақ- тар эди. (А. Қод.) Улар ҳам неча йил нон-қатиқ бўлган раис- ларини ерга урдилар. (Ш. Р.) Ғуломжон пахталарнинг қийғос очилиб турганини, ҳали қўшниси терим бошламаганини кўриб, кўнгли анча жойига тушди. (М. Исм.) Раҳматилла, бир томон- дан, юрагига ғулғула тушиб ва бир томондан, кўнглининг б'ир бурчида алланимадан бир умид пайдо бўлиб, областга борди. (А. Қ.)
УЗ ВА УЗЛАШГАИ ҚАТЛАМ
§. Худди лексикадаги каби, фразеологияда ҳам ўз ва ўзлашган қатлам бор. Фразеологиянинг асосий қисми ўз ҳат- ламга оид фразеологизмлардан иборат, ўзлашма қатлам кам миқдорни ташкил этади. Лекин, биринчидан, сўз ўзлаштириш- га нисбатан фразеологизмни ўзлаштириш жуда кам даражада бўлса, мккинчидан, фразеологизмлар ўзга тилдан айнан ўзича эмас, асосан калькалаб ўзлаштирилади. Масалан: ғишт қолип- дан кўчди фразеологизми тожикча хишт аз қолиб бархестан фразеологизмииипг калькалаб ўзлаштирилганидир. Тожик ва ўзбек тилларида бир хил маънолн жуда кўп фразеологизмлар мавжудки, улариинг қайси тилдаи қайсинисига ўзлашганини аниқ айтиш қийип: қандай шсшол учирди — кадом шамол пар- ронд, боиш тошдан бўлсин — сараил аз санг шавад, гап сот- моқ — гап фурўхтан ва б. Кейинги вақтларда рус тилининг таъ- сирида ҳам кўш'ина фразеоло'гизмлар иайдо бўлди: темирни қи- зиғида бос (куй железо, пока горячо), бармоқ орасидан қарамоқ (смотреть сквозь пальцы) кабилар.
УМУММЙ' ВА ЧЕГАРАЛАНГАН ҚАТЛАМ
§. Фразеологизмлариинг асосий қисми умумистеъмолга ӧиддир. Илм-фан, касб-ҳунар кабиларнинг маълум бир соҳаси- дагина қўлланувчи фразеологизмлар йўқ даражада. Гарчи кўпгина фразеологизмларнинг шаклланиши фаолиятнинг маъ- лум бир соҳаси билан боғлансада, лекин улар умумистеъмол қатламига ўтиб кетади. Масалан: пичоқ суякка етди, алифни калтак деёлмаслик, хамирдан қил суғургандай, калавасининг учини йўқотмоқ, арпасини хом ўрмоқ, ипидан игнасигача, те- гирмонига сув қуймоқ фразеологизмлари шундай хусусиятга эга.
Чегараланган қатламни асосан диалектал фразеологизмлар ташкил этади. Масалан: Қашқадарё области шеваларидан: этини егандай бўлмоқ (жуда оч қолмоқ), андар-мандарини чи- қармоқ (вайрон қилмоқ), ғужури қайнамоқ (ғайратга' тўл- моқ); Тошкент области шеваларидан: тоқи чалмоқ (бирор ииг- ни ҳаммага овоза, ошкор қилмоқ), тандирни қизиғида ёпмоқ (темирни қизиғида босмоқ), тирноғига ғаров югуртирмоқ (қат- тиқ азобламоқ, терисига сомон тиқмоқ), тили танглайига ёпиил- моқ (гапирмай туриб олмоқ) кабилар.
ТАРИХИЙЛИК ЖИҲАТДАН УЗБЕҚ ТИЛИ ФРАЗЕОЛӦГИЯСИ
§. Худди лексикада бўлгани каби, фразеологияда ҳам айрим бирликларнинг эскириши ва янги фразеологизмларнинг пайдо бўлиши ҳодисаси бор. Лекин эски ва янги қатлам фра- зеологизмлари жуда кам миқдорйи ташкил этади. Фразеоло- гизмларнйнг асосий қисми замонавий қатламга оиддир. Эски қатламга оид фразеологизмларга мисол сифатида Алишер Навоий асарларида қўлланган қуйидаги ибораларни келтириш мумкин:
Ё улус ичра юз суйин сочиб,
Ё олибон бошини бир ён қочиб («Ҳайратул-аброр».): юз суйин сочиб — обрўсини йўқотиб.
Бегуноҳ тўксанг Навоий қонини йўқтур ғами,
Қим сени кўрган даме цоним санга цилмиш ҳалол («Наво- дир уш-шабоб».); қонини ҳалол қилмоқ — ўлдирмоқ.
Айрим фразеологизмлар вариант сифатида эскй қатламга оид бўлади, ҳозирги адабий тилда уларнинг қандайдир варианти қўлланади. Мисоллар:
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади. («Бадоеъул-
васат».)
Do'stlaringiz bilan baham: |