неча; б) уларнинг бирига ясовчи ёки сўз ўзгартувчи аффикслар қўшилган ҳолда такрорланади: ўзидан-ўзи, манманлик (ман- манлик), сансанламоқ каби.
Баъзан турли ўзакдаги бир хил олмошлар жуфтланиб ке- лади: у-бу, уни-буни. %
Жуфтланиш, такрорланиш натижасида олмошлар кўпроқ бошқа сўз туркумига — равишга (ўзидан-ўзи, ўша-ўша), феъл- га (сансанламоқ), отга (у-бу, манманлик, уни-буни) кўчади.
§. Бошқа туркумларга оид сўзларнинг олмошга кўчи-
ши (прономинализация). Нутқдаги маълум шароитга қара^
баъзи от, сифат ва сонларнинг асл маъноси ўзгариб абстракт-
лап’яд’.' • ~г.”у> — олмошга якинлашади. Бу' ҳодисага
шу хнлда ясалгаъ ‘ 1 '
прономинализация дейилади. (ргопот — латинча олмош де* ' ган маънони билднради.) Прономинализация натижасида от предметни, сифат белгини, сон эса миқдорни билднрмай, ўша маъноларга ишора қилади. Масалан, одам, кииш, инсон, нафас, иш каби отлар; бат>зи, боища, айрим, тубандаги, цуйидаги ка- би сифатлар; бир сони олмошга яқинлашади, олмош функция- сида қўлланади: Унинг кўнглини олишга бир инсои топилмади (ҳеч ким топилмади). Сизни бир одам чақиряпти (сизни ким- дир чақиряпти). Бир нарса олиб келди (бир нима олиб келди). Яқин кунда бажарилиши лозим бўлган вазифаларимиз тубан- дагилардан (қуйидагилардан) иборат... — вазифаларимиз шу- лардан иборат... Уларнинг баъзиларини танийман, айримлари билан бирга ишлаганман ҳам, боищаларини билмайман. Бири келди, бири келмади. Бир ерга борсам, орқамдан борасиз.
Умуман, бошқа сўз туркумларининг олмошга яқинлашувида бир, ҳар, ҳеч сўзларининг роли каттадир — бу сўзлар қўшили- ши билан кўпгина сўзлар олмошга кўчади.
Сўзларнинг олмошга яқинлашув процесси асосан қуйидаги ҳолатларда кўринади: 1) ҳеч қандай аффикслар олмай, асосий морфема шаклида келганда: Одам кетгиси келяпти (мен кет- гим келяпти). Бир-биридан қувноқ, бир-биридан соғлом бола- ларнинг ўйинларини кўриб, жуда қувонасан киши. (Мен қуво- наман ёки... ҳамма қувонади);
сои туркумига хос айрим сўзлар кўпинча III шахс эга- лик аффиксларининг қўшилиши билан олмошга яқинлашади: Бири китоб ўқийди, бири шахмат ўйнайди, бошқалари турли ўйинлар билан банд. Шу хилда уюшиб қўлланган бири сўзи ўрнида бошқалари ёки қолганлари сўзлари қўлланиши мум- кин: Бири китоб ўқийди, цолганлари унга диққат билан қулоқ солади;
бошқа-бошқа сўз туркумларига оид бўлган бирдан ортиқ сўзлар ёки олмош ва бошқа сўз туркумига оид бўлган сўзлар', нинг қўшилишидан ясалган айрим қўшма сўзлар олмош фуик-’ циясига яқинлашиши мумкин: қайбири, баъзи бир киши (одам), бир ерга (жойга), ҳар бир, ҳеч бир, ҳар ерда, ҳар то~ мондан (тарафдан, жиҳатдан), бир нарса каби.
ФЕЪЛ
§. Ҳаракат маъпосини билдирувчи сўздар феъл дейи- лади, Грамматикада ҳаракат тушуичаси жуда кенг: у югурмоқ, сакрамоқ, кўтармоқ, ёзмоқ, учмоқ каби сўзлар англатган ҳа- ракатларни, мудрамоқ, турмоқ (жойида турмоқ), ўйламоқ каби сўзлар англатадиган ҳолатларни, гулламоқ, қовзюирамоқ, ўс- моқ каби сўзлар англатадиган биологик процессларни ва шу
каби ҳодисаларни ўз ичига олади. Феъл туркумига оид барча сўзлар учун умумий хусусият замон билан боғлиқ ҳолда юз берувчи ҳодисани ифодалашдир. Ана шу умумий хусускятига кўра феълларнинг барчаси бир умумий сўроққа — п и м а қ и л м о қ? сўроғига жавоб бўлади. Феъллар бошқа сўзларга нисбатан лексик-семантик ва грамматик хусусиятлари жиҳат- дан ниҳоятда мураккаб.
Узбек тилида феъллар лексик грамматик хусусиятларига кўра икки асосий группага бўлинади: 1) мустақил феъл- лар; 2) ёрдамчи феъллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |