§. Мустақил феъллар қуйидаги хусусиятларга эга:
ҳаракат билдиради (мустақил маънога эга бўлади) ва гапнинг бирор бўлаги вазифасида келади: Урта мактабни аъло баҳолар билан битирдщ 2) бирор сўзни бошқариб келади (бош- қариш хусусиятига эга): вазифани бажармоқ, зкскурсияга чиқ- моқ каби; 3) объектга муносабатда бўлади. Бу нуқтаи казар- дан феъллар икки турга -бўлинади; а) объектли феъллар,
б) объектсиз феъллар. Объектли феъллар билдирган ҳаракат объект тушунчаси билан боғланган бўлади Еа улар тушум ке- лишигидаги сўзни бошқаради. Объектсиз феъллар бундай хусусиятга эга бўлмайди. Қиёсланг.: айт (гаш-ш), ўрган (ҳу- нарни), ёз (хатни)—объектли феъл; сескан, қайт, кул, югур—• объектсиз феъл; 4) мустақил феъллар феълга хос грамматик категорияларга, шунингдек, функционал формаларга эга ва шу формаларга хос вазифаларда қўлланади: келдим — бош да- ража, бўлишли, ижро майли, ўтган замон, биринчи шахс, бир- лик (демак, бу феъл даража, бўлишли-бўлишсизлик, майл, замон ва шахс-сон категориялари ва шу қатегорияга хос маъноларни ифодаловчи формаларга эга); келган■—сифатдош. формаси, келгач — равишдош формаси, келиш — ҳаракат номи формаси (функдионал формалар).
§. Ёрдамчи феъллар ҳаракат билдирмайди (мустақил маънога эга эмас). Улар турли грамматик маънолар ифодалаш учун ёки бошқа. вазифада хизмат қилади.
§. Ёрдамчи феъллар асосий хусусиятларига кўра уч турга бўлинади: 1) сўз ясаш учун хизмат қилу-вчи ва боғлама вазифасини бажарувчи ёрдамчи феъллар: бўл, қил (айла, эт): хабар қилмоқ, хурсанд бўлмоқ, тасдиқ этмоқ каби. Буларнинг сўз ясаш функцияси «Сўз ясалиши» бўлимида, боғлама функ- цияси эса «Синтаксис» баҳсида ўрганилади; 2) феълларга би- рикиб, турли қўшимча маъно ифодаловчи ёрдамчи феъллар: чиқ (ўқиб чиқ), қол (ухлаб қолди) каби. Булар феълнинг ана- литик формалариии ҳосил қилади ва ёрдамчи феълларнинг бошқа турларидан фарқлаган ҳолда «кўмакчи феъллар» де§ юритилади; 3) феъл ва феъл бўлмаган сўзлар билан қўлланиб, турли маънолар ифодаловчи, ёрдамчи вазифаларда қўлланувчй эди, экан, эмиш ёрдамчи феъллари «тўлиқсиз феъл» деб ном- ланади.
12.4- §. Феълннпг майл, замон ва шахс-сон формасида ўзга- риши тусла'миш дейилади.
125-§. Тусланнш спстемасига бўлган муносабатига кўра феъллар икки асосий группага бўлинади: 1) тус-ланишли феъллар; 2) т у с л а н и ш с и з феъллар.
128- §. Тусланишли феъллар тусланиш системаси доирасида бўлади, яъни тусланишли феъл майл ёки замон категориясига мансуб форма ҳисобланади; маълум бир феъл формаси бирор майл ёки замон маъносини ифодаласа, тусланишли феъл сана- лади: ўқи, ишласин (буйруқ-истак манли), бормоқчиман (мақ- сад майли), сўраяпти (пжро майли, ҳознрги замон) кабп.
§. Феълнииг майл ёки замон формасиии ҳосил қилман- диган формалари ҳам бор. Улар тусланиш системасида бўл- майди ва шунга кўра тусланишсиз ф е ъ л (т у с л а- нишсиз форма) дейилади. Булар сифатдош, равишдош ва ҳаракат номи формалари бўлиб, сифатдош феълнинг сифатга хос вазифага мослашган формаси (ўқиган бола), равишдош равишга хос вазифага мослашган формаси (кулиб гапирди), ҳаракат номи формаси феълнинг отга хос вазифага мослашган формасидир (ўқишни севади).
Сифатдош. ва равишдош ясовчи айрим аффикслар замон формасининг ясалишида хизмат қилади: Утган йили кўрганман. Ҳаммани хабараабди каби. Сифатдош ёки равишдош шахс-сон билан тусланиб, бирор замон формасиии ҳосил қилганда, бу фе7зл тусланйшлн феъл ҳисобланади: чақирилган студентлар- нинг ҳаммаси (чақирилган — сифатдош, тусланишсиз форма) — студентларникг ҳаммаси чақирилгаи (чақирилгаи — ижро май- ли, ўтган замои феъли, туслаиишли форма), рухсат сўраб кир- ди (сўраб — равишдош, тусланишсиз форма)—рухсат сўраб- ди (сўрабди — ижро майли, ўтган замон феъли, туслаиишли форма).
Do'stlaringiz bilan baham: |