чиқадиган, кйриниб қолдч. (А. Қ.) Акрамжон бутун дыққати хотинида. бўлгани учун мени пайқамади. (А. Қ.) Бугун сўзи равиш характерида, -лай аффиксини олиб ҳам ишлатилади: Қўзи бутунлай кўрадиган бўлибди.
Бутун олмоши, гарчанд, барча, ҳамма олмошлари каби жамликни ифодаловчи сўз ҳисобланса ҳам, айрим ўринларда уларнинг ўрнини боса олмайди. Барча, ҳамма олмошлари гап- да от характерида — от бажарган вазифани (эга, тўлдирувчи вазифасини) бажаради. Бутун сўзи эса жамликни ифодалаб шу вазифада қўлланмайди. Масалан, ҳамма йиғилди, барчани баробар кўради каби гаплардаги барча, ҳамма олмошлари ўрнида бутун олмоши ишлатилмайди.
Бошқа жамлик олмошларидан яна бир фарқи шундаки, бутуи сўзи орттирма даража шаклида ҳам келади: бут-бутун, бус-бу- т.ун.
-кул элементини олиб, равиш вазифасида келади: ...уйга ни* мага кирганини буткул унутди. (А. Қ.) Шунингдек, бутун сўзи «тўла» (целый) деган маънони ҳам билдириб, сифат характе- рида келади: Бутун идишларни бир ёққа, синиқларини бошқа томонга олиб қўйди. Бутун сўзи баъзан бут шаклида қўлланнб, «тайёр», «тахт», «тўлиқ» деган маънони билдиради: Ҳамма нар- сангиз бутми?— Ҳа, бут;
ялпи сўзи ҳам бутун олмоши каби сифат характерида қўлланиб, предмет ёки шахсларни жамлаб кўрсатади: Ялпи кол- хозчилар шу майдонга тўпланишди,
Ялпи сўзи эгалик аффиксини олиб, от характерида келади: Даладаги ишга яроқли одамларнинг ялписи пахта терими би- лан банд.
Баъзан эгалик аффиксидан сўнг қотиб қолган жўиалиш келишиги қўшимчаси қўшилиб келади: Домла хабар топиб қолса, ҳаммамизни ялписига қамчин билан шақ-шақ солиб ўта- ди. (0.)
Белгилаш олмошларига ҳар сўзи ва шу сўзнинг айрим сўроқ олмошлари, шунингдек, бир, нарса каби сўзлар билан қўшилишкдан ҳосил бўлган сўзлар киради. Булар бир қанча шахс ёки предметдан исталганини айириб, таъкидлаб кўрсатиш учун қўлланади.
Демак, белгплаш олмошлари тузилишига кўра 2 хил: туб сўз ҳолида (ҳар), икки ўзакнинг бирикишидан тузилган қўшма сўз ҳолида .(ҳар + сўроқ олмошлари, ҳар + бир, ҳар + нарса шакли- да) қўллапади:
ҳар сўзинпиг ўзн якка ҳолда қўлланиб, предметни са- наб, таъкидлаб кўрсатиш орқали унинг белгисини ифодалайди: Ҳар дарахтнинг ширасини сўрадиган қурти бўлганидек, Най- манчанинг ҳам тепасида ўз текинхўрлари бўлган. (Ас. М.)
Ҳар сўзи отлар олдида келиб,. унинг маъносинй айириб, таъкидлаб, кучайтириб кўрсатганда, отлар кучайтирув юкла- маси -ки ни олиб қўллан-иши мумкин: Ҳар тошларки, одамнинг
ва'ҳми келади. (С. Аҳм.) Ҳар шафтолики, палахмонга солиб. дтсанг, тахта деворни атдаради. (А. Қ.)
Бу сўз баъзан феъллар олдида равиш характерида -ҳам қўл- лана олади: Ҳар согинганда хатларига караб кўяман. Ҳар таш? лаганда бир уҳ. деб қўяди. (0.) Ҳар кўрганда юрагим шув этиб кетади, дегин! (А. Қ.);
бошқа сўзлар билан бирикиб, қўшма сўз шаклида нш- латилади. Ҳар сўзи сўроқ олмошларидан ким сўзи билан бир- га келиб, «ҳамма», «ҳар қандай одам» деган маънони ифоДа- лайди. Бу сўз отлар ўрнида қўллангани учун ҳам эгалик ва келишик аффиксларини қабул қилади: Ҳар ким ўз ҳолича ясанган. (0.) Ялингандай ҳар кимга термулади. (0.) Ҳар ким- нинг ўз орзуси бор. (А. Қ.)
Do'stlaringiz bilan baham: |