Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишининг асосий йўналишлари



Download 2,72 Mb.
bet65/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

18.4. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишининг асосий йўналишлари
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги республикамизнинг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ўзбекистоннинг бошқа ташқи иқтисодиёт институтлари билан биргаликда ташқи савдо сиёсатини ишлаб чиқади ва миллий инвеститсия лойиҳаларини мувофиқлаштиришни амалий ҳал этади. Юқорида кайд қилинганидек, иқтисодий тараққиётнинг иккинчи босқичида асосий диккат-еътибор ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам юқори сифатли товарларнияратишга йўналтирилган ва рақобатли баҳодаги сармоялар меъёрий-ҳуқуқий қайдномаларда (актларда) кўзда тутилган афзалликлар ҳамда имтиёзлардан фойдаланишга имкон беради.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг ҳар хил соҳалари бўйича ва мамлакатнинг турли ҳудудлари учун афзал бўлган инвеститсия лойиҳалари тизими ишлаб чиқилган. Хусусан, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (МБ) ихтиёрида мукаммал аналитик базага эга бўлган 177 лойиҳа мавжуд. Улардан айримлари ҳозирданок жорий қилинмоқда. Масалан, ягона замонавий навигатсия тизимини яратиш иккинчи фазада амалга оширилмоқда; тракторлар, самолётлар, автамобиллар ишлаб чиқариш учун машинасозлик базасини яратишга ҳам аллақачон киришилган.
Ўзаро фойда келтирадиган савдо ва прагматик принсипларга риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон шериклари билан ҳамкорликни муайян даражада кенгайтириб бормоқда ва улар таклиф қилган замонавий, юқори сифатли технология ўзлаштирилиб, саноатимизда қўшма корхоналарнинг якуний маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Бундай ёндашиш ўзаро фойдали ҳамкорлик ва савдонинг адекват принсипига асосланади. Жаҳон бозори билан бундай ҳамкорликни жадал ривожлантириш шароитлари Ўзбекистон Республикасининг барқарор ва изчиллик сиёсати билан кафолатланади: ислоҳот йўлларида уларнинг амалга ошиши қатор ижобий натижалар бермоқда.
Биринчидан, жами ташқи савдо обороти 2001 йилда бир мунча ошиб, 6001,7 млн. АқШ долларини ташкил этди. Шу жумладан, яқин хориж (МДҲ) мамлакатлари билан савдо 2609,0 млн. АқШ доллари ва узоқ хориж мамлакатлари билан савдо 3392,7 млн. АқШ долларини ташкил қилди. Жами ташқи савдо оборотида хорижий мамлакатлар билан савдо-сотиқнинг салмоғи анча кўпайди.
Республиканинг эркин конвертатсия қилинган валютада экспорт оператсиялари ҳажми ортди: 1998 йилги 51,2%дан 2001 йили 91,9%га ошди. Бартер оператсиялари 1996 йилги 48,8%дан 2001 йилда 8,1 %га камайди.
Иккинчидан, ташқи бозорга кўпгина хўжалик субъектларининг чиқиши Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг републикада ТИАБ ни қайта тузиш ҳақида қароридан кейин ортди, Республика иқтисод элементларининг жаҳон хўжалик муносабатлари тизимига мослашишига олиб келди, бу бозор иқтисодиётининг шаклланишига ёрдам беради.
Учинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни республика мустақиллиги шароитида олиб бориш кўпгина янги бошқарув ва ташкилий-хўжалик тузилмаларини яратишга имкон беради: ҳуқуқий ва норматив базалар ишлаб чиқилмоқда , улар республиканинг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқаришда муҳим рол ўйнайди, ташқи иқтисодий копмлекс инфратузилмасининг кенг тармоғи шаклланмоқда ҳамда ташқи савдо, элчихона, халқаро иқтисодчиликда касбий маҳоратга эга бўлган кадрлар тайёрланмоқда.
Бироқ, ташқи алоқалар жараёнида салмоқли ютуқларга эришишимиз билан бирга, бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан иқтисодий ислоҳотларини амалга ошириш давомида учраётган муҳим ва долбзарб муаммолар ҳали эчимини топгани йўқ. Бунга бир неча сабаблар бор:
Биринчидан, ташқи тузилмалардаги экспорт ишлаб чиқаришида туб ўзгаришлар рўй бермагунча, хом ашё маҳсулотлари, аввало, пахта салмоқли ўринда тураверади, шунингдек, бой туристик имкониятлардан асло этарли даражада фойдаланилаётгани йўқ.
Иккинчидан, қолоқ (жаҳон стандартларига нисбатан олганда) технологиядан ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш паст даражада давом этмоқда, айниқса, республиканинг хом ашё махсулортларини қайта тайёрлайдиган соҳалари бўйича ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилмаган. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаётган экспорт база тараққиётини чеклаб қўйишда асосий тўсиқ бўлмоқда.
Учинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштиришга оид қабул қилинган қарорлар маъмурий-ташкилий тадбирлар миқёсида ўз ижросини топмаяпти ҳамда иқтисодий ва амалий чораларни ҳал этишда қатъиятлилик этишмаяпти.
Тўртинчидан, вазирликлар, идоралар, консернлар, ҳиссадорлик жамиятлари, барча хусусий корхоналар ҳамда матлубот ташкилотлари республика қонунчилиги асосида ўз зиммаларига юкланган ташқи иқтисодий фаолиятдаги вазифаларини мукаммал бажармаяптилар, бунга қисман иқтисодий рағбатлантириш чораларидан самарали фойдалана олмаслик ҳам сабаб бўлмоқда. Жаҳон бозори қонунлари ва талабларини яхши билмаслик, тегишли чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаслик, муносиб кадрлар тайёрлаш ишида масъулиятсизлик ҳолатлари намоён бўлмоқда.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish