Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi



Download 2,72 Mb.
bet62/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

Қисқача хулосалар

Ҳукуматнинг вазифалари мавжуд қонунлари ва давлатнинг иқтисодиёт сиёсатидан келиб чиқади. Унинг тузилмаси вазифаларни ҳал этиш нуқтаи назардан ташкил қилинади.


Ҳудудларда илмий-техник ташкилотларни ташкил этиш учун қарор қабул қилиш, турли ҳудудлараро ва ҳудудлар ичида ҳудуднинг илмий-техник ривожланиши хусусий кўрсаткичлари тизимини солиштириш лозим бўлади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Ҳудудий стратегия нима?



  1. Ҳудудий стратегия қандай таркибга ва тузилишга эга?

  2. Ҳудудий ривожланишда муқобил стратегия қандай изланади?



18-МАъРУЗА. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНТЕГРАТСИЯЛАШИШ ЙЎЛЛАРИ


18.1. Ташқи иқтисодий фаолият шарт-шароитлари

Ўзбекистоннинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти моделида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг жаҳон хўжалик алоқаларига бирлашиш йўлларини белгилаш, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва республика интегратсияси йўналишларининг жаҳон хўжалик алоқаларида мустаҳкамланиши асосий ўрин эгаллайди.


Очиқ турдаги иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида ривожланган ташқи иқтисодий алоқалар тизимида бўлган ҳар бир давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнига, дунё хўжалик тизимида ўз «жавонига» эга бўлиши муҳимдир.
Ҳатто катта ҳудудга, кўп миллионли аҳолига, хилма-хил ресурсларга эга бўлган мамлакатнинг бугунги кунда бошқа мамлакатлар билан доимий ва кенг иқтисодий алоқаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳам бундан мустасно эмас. 1991 йил августда давлат ўз суверенлигига эга бўлган пайтдан бошлаб, ўзи танлаган ташқи иқтисодий сиёсатини мустақил халқаро ҳуқуқий субъект сифатида олиб бормоқда. Бу сиёсатнинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг ҳақиқий очиқ иқтисодиётини ва жаҳон иқтисодиёти тизими, унинг интегратсиясини изчил руёбга чиқаришдир.
Республиканинг халқаро ҳамкорликда ва жаҳон меҳнат тақсимотида иштирок этиши унинг табиий-иқтисодий, транспорт, географик ва маданий-тарихий меросга хос бўлган имкониятларидан келиб чиқади.
Ўзбекистон улкан табиий ресурслар потенсиалига эга бўлиб, биринчи навбатда, минерал хом ашё ресурсларига, иқтисодий ишлаб чиқариш ва аҳоли потенсиалига, геопотолик ёндашиш жиҳатидан фақат эвроосиё қитъаси эмас, ҳозирги кунда тикланаётган Буюк Ипак йўлида ҳам муҳим стратегик ўрин эгаллайди.
Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш ролини ҳам айнан шу позитсиялардан кўриб чиқиш зарур. Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш умумий ҳажми бўйича дунёда саккизинчи ва унинг аҳоли жон бошига тақсимланиши бўйича бешинчи ўринни эгаллайди; республикада 30 та олтин қазилмалари топилган бўлиб, ҳозирча улардан фақат ўнтаси ишга туширилган. Ўзбекистон олтинининг сифати жаҳон олий стандартларига тўлиқ жавоб беради.
Мурунтовдаги (Навоий вилояти) олтини бор қазилмаларни (олинаётган миқдори ва сифати жиҳатидан) жаҳоннинг энг катта олтин конлари Клондайк (АқШ), Витватерранд (ЮАР), Колар (Хиндистон) билан бир қаторга қўйиш мумкин. Юқори пробали қимматбаҳо металл бу эрда чорак асрдан бери қазиб олинмоқда. Уни қазиш олиш арзон очиқ йўл билан бораяпти. Шундай қилиб, давлат суверентети шароитида республика ўз олтинига ўзи хўжайин, жаҳон олтин бозорида тенг ҳуқуқли ҳамкор бўлиши мумкин. Лекин охирги пайтда жаҳон бозорининг олтин билан ўта туйинтирилиши тенденсиялари руёбга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо металлнинг сифатига талаб анча-мунча юқорироқ бўлди.
Масалан, 1991 йилда Жаҳон банкининг кўрсаткичларига кўра, бу фарқ 220-320 тоннага этди. Бундай шароитларда олтинга бўлган нарх-навони барқарор равишда ушлаб туриш мушкул бўлиб колди. Чунки собиқ иттифоқ парчаланиб, унинг ўрнида янги мустақил давлатлар ташкил топиши /арб мамлакатларини ва Японияни жуда безовта қилиб қўйди. Бинобарин, улар дунёда энг катта олтин импортёри ва истеъмолчиси эдилар. Шунинг учун жаҳон бозорида Ўзбекистон олтинини сотишда ғоят омилкорлик зарур.
Ўзбекистонда 370та кон ишлаб турибди. Улардан ҳар йили 200 млн. тонна турли минерал хом ашёлар қазиб олинади, йилига 80 минг тонна мис ишлаб чиқараётган Ўзбекистон улкан заҳираларга бой, бу ҳудудда яна кўплаб қўрғошин, рух, волфрам, литий ва бошқа муҳим ва ноёб металларнинг катта-катта конлари мавжуд.
Республика ривожланган қудратли ёқилғи-енергетика базасига эга. Табиий газ топилмалари тахминан 2 трилион куб, кўмир 2 млрд. тоннадан ортиқ, нефт 350 млн. тоннани ташкил қилади. Охирги икки йилда очилган янги нефт ва газ конлари нафақат ички эҳтиёжларни қондиришга, балки энергия берувчиларнинг экспорти ҳақида ҳам гап юритишга йўл беради.
Ўзбекистон нефт конларидаги қора олтинни қайта тайёрлаш тўғрисида «Елфакитен» франсуз компанияси билан битим тузилган.
Ўзбекистон Марказий Осиё ва МДҲда пахта этиштирувчи асосий република, бу борада жаҳонда туртинчи ўриндадир. Бу эрда жаҳон ва МДҲ давлатлари билан асосий ҳамкорлик йўналишларидан - Республикада пахтани чуқурроқ қайта ишлаб, ташқи бозорга якунланган қимматбаҳо маҳсулот сифатида чиқариш мўлжалланган.
Республикада ҳар йили 1,7 млн. тонна пахта толаси тайёрланади. Буни жаҳонда чиқарилаётган пахта билан солиштириш мумкин: МДҲда умумий 2,75 млн. тонна, Хитойда 4,2 млн. тонна, АқШда 3,4 млн. тоннапахта ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш ҳажмига кўра, Ўзбекистон жаҳон пахта бозорида тенг ҳуқуқли ҳамкор бўлишиши мумкин, лекин бизнинг пахтамиз сифати чет элники олдида анча паст. Унинг сифатини яхшилаш учун анча-мунча ишлар олиб бориш ва фурсат даркор. Худди шундай вазият қоракўл терилари ва ипак хом ашёси этиштириш жараёнида.
Мева ва сабзавотлар этиштиришда собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон Республикаси асосий таъминловчи бўлиб, Иттифоққа ҳар йили ялпи мева-сабзавотнинг 60 %ини этказиб берарди. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда йилига 5 млн. тоннагача мева ва сабзавот этиштирилади, кўплари ноёб тамга эга. Ўзбекистон бу тармоқ бўйича ҳамкорликка тайёр. Республиканинг бу тармоқка бўлган асосий эътибори маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш, жўнатиш; қадоқлаш корхоналарини барпо этишга қаратилган.
Ўзбекистон ўзида ва хорижда туризм саноати ривожлантирилиши учун ҳам кўпгина имкониятларга эга. Унинг ҳудудида дунё миқёсида танилган тарихий ва архитектура марказлари - Самарқанд, Бухоро, Хива жойлашган, 4000 дан ортик архитектура - маҳобатли обидалар бор, уларнинг кўплари ЮНЕСКО ҳимоясидадир.
Ўзбекистоннинг потенсиал имкониятлари кафолатли бўлиб, бир томондан бозор иқтисодини ислоҳотлаштириш, бошқа томондан эса, собиқ иттифоқ ўрнида шаклланган янги иқтисодий макон интегратсияси, тенг ҳуқуқли ва ҳамкорлик билан халқора меҳнат тақсимотида ва жаҳон хўжалик алоқаларида баб-баравар иштирок этиш ҳисобланади.
Ўзбекистон давлат суверентетига ва мустақилликка 1991 йилнинг августида эришиб, мустақил равишда халқаро бозорга чиқиш йўли жуда идеал бўлмаса ҳам (1-жадвал), лекин ривожланиш учун кўплаб заҳираларга эга эди. Республика ташқи иқтисодий алоқалари интенсификатсиясининг келиб чиқиш шарт-шароитлари қуйидагилардир:

  • ер бойликлари, минерал хом ашё ва ўсимликлар ресурслари, шунингдек, ажойиб тупроқ-иқлим шароитлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда унинг маҳсулотларини қайта тайёрлайдиган саноат ишлаб чиқариш мажмуи базасини яратиш учун ҳаддан зиёд имкониятларнинг мавжудлиги;

  • миллий халқ хўжалиги мажмуи инфратузилмасининг юзага келиши, республикани жаҳон хўжалиги алоқаларига кенг миқёсда жалб эта оладиган йирик илмий потенсиалнинг жамулжамлиги;

  • экспорт потенсиалининг юқори даражада эканлиги;

  • тегишли коооператсия ва ҳамкорликдаги сармоялар ёрдамида рақобатга бардошли маҳсулотларни юқори даражада тайёрлай оладиган ишлаб чиқаришни қисқа вақт ичида яратиш потенсиалининг мавжудлиги;

  • нисбатан олганда (жаҳон миқёсида баҳолаганда) арзон ишчи кучига эга бўлиши мумкинлиги;

  • хорижий капитал сармояси ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик ўрнатиш учун республикада барқарор сиёсий муҳитнинг яратилганлиги.




Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish