Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Ташқи иқтисодий фаолиятнинг инвеститсиявий, қонуний ва ҳуқуқий базаси



Download 2,72 Mb.
bet64/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

18.3. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг инвеститсиявий, қонуний ва ҳуқуқий базаси
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги даврда иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларига алоқадор қонунлар ва меъёрий ҳуқуқий актларга ҳар томонлама асосланган тизим вужудга келтирилди. Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо муносабатларидаги ҳуқуқий база халқаро ҳуқуқлар ҳамда меъёрлар даражасида асослаб берилди. Чунончи, Республика Президентининг “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида”ги фармонига кўра, кенг истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар хорижий валюта тошириш ва уни Марказий банкка мажбурий сотиш бўйича беш йил муддат давомида солиқ тўлашдан озод қилинди.
Ўзбекистон Президетентининг 1996 йил май ойида қабул қилинган «Чет эл инвеститсиялари асосида ташкил этилган корхоналар фаолиятини рағбатлантириш хусусидаги қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги фармонида амалиёт учун энг зарур бўлган кўпгина қоидалар кўрсатилди.
Бунга кўра, экспорт маҳсулотининг ҳажми 30%дан ошган корхоналар белгиланган нормалардан икки баравар кам миқдордаги ставкалар бўйича солиқ тўлаш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга республикада хорижий сармояларни жалб этиш учун имтиёзларнинг кенг тизими вужудга келтирилган, хорижий сармоядорлар учун имтиёзли солиқ жорий этилган. “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва тадбиркорликни риворжлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга биноан халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналарни рўйхатга олинган пайтидан бошлаб беш йил муддатга хорижий валютадаги тушумдан солиқ тўлашдан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига валютани мажбурий сотишдан озод қилиш кўзда тутилган.
“Експортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга кўра, корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулот таркибида экспортга ишлаб чиқариш бўлса, имтиёзларга эга.
Амалдаги имтиёзлар ва рағбатлантириш омиллари тизими қуйидагилардир:

  • ишлаб чиқариш ҳажмида товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти камида 30%ни ташкил этадиган корхоналарга , мулкчилик шаклларидан катхий назар, фойда солиғини амалдаги ставкалардан икки баравар камроқ тўлаш ҳуқуқини бериш;

  • Республика давлат инвеститсия дастурига киритилган лойиҳалар бўйича солиқлар тўлашдан беш йил муддатга озод этиш;

  • Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни рухсатномасиз бемалол четга олиб кетиш;

  • Ўзбекистон ҳудудида қўшма корхоналарнинг ва фақат хорижий сармоя билан ишлайдиган корхоналарнинг Устав фондига ҳисса қўшиш учун мол-мулкни четдан бож солиғисиз олиб кириш;

  • Инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш учун эр участкаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини танлов асосида сотиб олиш.

Хорижий сармоялар тўғрисидаги қонунга мувофиқ чет эллик шериклар учун уларнинг мол-мулкини давлат ихтиёрига олиш ва мусодара қилишдан озод этиш учун кафолатлар белгилаб қўйилган. Уларнинг ўз фаолияти натижасида олган фойдаси ва бошқа пулларни чет элга ўтказишга, олинган фойдани республика ҳудудида сармоя тарзида қайта ишлатиш, республика банкларида ҳисоб рақамига ва унда чекланмаган миқдорда ҳар қандай валюта маблағига эга бўлиш кафолатланади.
Хорижий сармоядорларга нисбатан инвеститсиялар амалга оширилган пайтда амалда бўлган қонун меъёрлари (нормалари) 10 йил мобайнида қўлланиши кўзда тутилган қонун ҳужжатлари ўзгартирилмаслигига кафолат мавжуд.
Шундай қилиб, вужудга келтирилган ҳуқуқий нормалар (меъёрлар) хорижий шерикларнинг кенг инвеститсия фаолияти учун кулай имкониятлар яратиб, уларнинг ҳуқуқлари ва сарфлаган сармоясини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон сармояларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Германия, Туркия, Миср, Индонезия, Малайзия, Покистон, Финляндия, Корея, АқШ, Франсия билан битимлар имзолади, бошқа бир қанча мамлакатлар билан ҳам шундай битимлар тузиш давом эттирилмоқда.
Канада, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Голландия, Германия, Швейсария банклари ва фирмалари билан 3,3 млрд. АқШ долларига яқин миқдорда ҳукуматлараро 32 та йирик кредит битими тузилди. Ҳозир бу битимлар амал қилмоқда. Ўзбекистон 30 дан ортик савдо ва иқтисодий битимлар тузган. Улардан 20 таси узоқ хориж мамлакатлари билан тузилган. Умуман, мустақилликка эришилгандан сўнг республикага 5 млрд. АқШ доллари кириб келди.



Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish