Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi



Download 2,72 Mb.
bet59/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

Қисқача хулосалар
Антиинфлясия сиёсати фаол ва мослашувчанлик сиёсатларига бўлинади.
Инфлясия жараёнларнинг бошқариш воситалари давлат қўлида. Шунинг учун ҳам давлат пул таклифига ва мос равишда пул массасининг катталигига масъулдир.
Макростратегиялар танлашда ҳар бир тизим хўжалик юритишнинг миллий моделидан келиб чиқади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Иқтисодий тизимларни қандай тавсифлаш мумкин ?

  2. Макростратегиялар нима ?

  3. Макростратегик дастурлар қандай аҳамият касб этади ?

  4. Макростратегик дастурларни ишлаб чиқиш қандай кечади ?



17-МАъРУЗА. СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ҲУДУДИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МУОММОЛАРИ
17.1. Ҳудудий стратегияни роли
Ҳудудий – инноватсион стратегия макро ва микроинноватсион стратегиялар оралиғидаги стратегия ҳисобланади. Унинг роли шундан иборатки, ҳар қандай ишлаб чиқариш ва иннаватсион жараён ўзининг ҳудудий жойлашувига эга. Давлат даражасидаги макростратегия марказлашган ресурсларни аниқ, ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бу корхона ва ташкилотлар маҳаллий ашёлар, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурслари, ишлаб чиқаради, илмий инфратузилмалардан фойдаланади. Агар кўрсатилган элементлардан биронтаси этарли даражада ривожланган бўлмаса, унда мазкур ҳудудда макроиннаватсион стратегияни амалга ошириш кўлами чегараланиб қолади.
Макродаражадаги ҳудудий муоммоларни ҳисобга олишнинг зарурий қирраларидан бири бу - ҳар қандай давлатда алоҳида ҳудудларни ривожлантиришга аҳамят беришидир. Акс ҳолатда, алоҳида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий чегаралаш ҳудудий муоммолар кескинлашувига олиб келади (масалан, собиқ СССР, Россия Федератсияси, Югославия, Хиндистон, Канада ва бошқалар). Агар мезо ва микродаражаларни иннаватсион ривожланиш маъносида кўриб чиқилса, унда ҳудудий ривожланишнинг бу ҳолатдаги даражаси ҳал қилувчи аҳамиятга касб этади. Чунончи, ҳар бир ҳудуд ўзи шахсий манфатларига эга бўлади. Шундай қилиб, ҳудуддий стратегияни шакллантириш ва амалга ошириш зарурлигини мувофиқлаштирувчи қуйидаги тўртта асосий омилни ажратиш мумкин:
-макроиннаватсион стратегияларнинг ҳудудий жиҳатлари;
-ҳудудни ривожлантиришнинг давлат сиёсати;
-ҳудудлар ривожланишининг шаҳсий ижтимоий - иқтисодий ва илмий - техник мақсадлари;
-корхоналарнинг микроиннаватсион стратегиялари.
Илмий - техник мажмуалар ҳудудий ривожланиш даражаси ва ўз функсиясига кўра:
-илмий-техник парклар технополисларни қуриш ва молиялаштириш, жойлаштириш режаларини ишлаб чиқади;
-илмий-техник фаолиятнинг ҳудудий бошқарув органларига раҳбарлик қилади.
Округ ва вилоят техник кўмиталари илмий-техник ва илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган аниқ вазифаларга эгадирлар. Ҳудудий илмий-техник фаолият бошқарув органлари республика органларига маъмурий жиҳатдан мунтазам тарзда буйсунадилар.
Уларнинг вазифалар доирасига қуйидагилар киради:
-еҳтиёжларни аниқлаш, уларни келажакда илмий- техник ривожланиши таъминлаш;
-илмий-техник ва ишлаб чиқариш объектларининг ўзаро алоқалари истиқболини текшириш;
-янги илмий-техник ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва уларнинг имкониятларини аниқлаш;
-фаолият тури бўйича аниқ мажмуаларни шакллантириш;
-ташкилот ва корхоналарда ҳудудий буюртмаларни жойлаштириш;
-илмий-техник тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш фондини ташкил этиш учун молиявий заҳиралар қидириш;
-ҳудудда ишлаб чиқариш техник инкубаторларни ташкил этиш;
-фаолият кўрсатаётган корхоналардаги бўш ишлаб чиқариш қувватларини излаш;
-зарурий ахборотларни тўплаш ва республика доирасида тарқатиш.
Янгилик киритиш мажмуи вазифалари ва тузилишидаги фарқлар кўпроқ ҳудуднинг илмий-техник ривожланиш даражасига боғлиқ. Ҳудудларни бу белгиларга кўра, шартли равишда 3 та гуруҳга бўлиш мумкин: юқори,урта ва кучсиз ривожлаган.
Юқори даражадаги ҳудудларнинг илмий-техник стратегияси, аввало, илмий имуониятлардан фойдаланишга йўналтирилган. Бошқа йўналиш эса, илмий-техник қарорларни шакллантириш ва экологик вазиятни яхшилашдан иборат. Чунки яхши ривожланган ҳудудларда экологик вазият талабга жавоб бермайди. Урта даражада ривожланган ҳудудлар аввало ўз қамровидаги илмий-техник соҳаларни ва саноатни кўтариш, ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳудудлар энг мувофиқ стратегиялар бирикмасини топишлари керак, яъни юқори даражада ривожланган ҳудудларда самарасиз ҳисобланадиган, лекин бозорда барқарор талабга эга бўлган ишлаб чиқаришнинг оралиқ синфини ўзлаштиришлари лозим.
Кучсиз ривожланган ҳудудлар стратегияси мавжуд табиий ресурслардан, иқлимий хусусиятлардан фойдалнишга қаратилади. Асосий вазифа - шунинг асосида малакали кадрлар ва меҳнат ресурслар билан таъминлаш. Агар ҳудудда меҳнат ресурслари керакли даражадан ортиқ бўлса, бунда қўшимча иш жойларини ташкил этиш ва кўп ишчи талаб этиладиган корхоналарни барпо қилиш вазифаси вужудга келади. Охирги вазифа юксак даражада ривожланган ҳудудлардаги корхона филиалларини ривожлантириш ҳамда литсензия ва патетнтлардан фойдаланиш ҳисобига ҳал қилиниши мумкин.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish