Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Соғлиқни сақлаш ривожланишининг халқаро амалиёти



Download 2,72 Mb.
bet54/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

14.4. Соғлиқни сақлаш ривожланишининг халқаро амалиёти
Соғлиқни сақлаш ривожланишининг халқаро амалиётини таҳлил этиш тиббиёт тузилмасини ўз вақтида қараб чиқишни ва уни тартибга солиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатади.
Масалан, инглиз тилида сўзлашадиган бешта йирик мамлакат (Австралия, Буюк Британия, Канада, Янги Зелландия ва АқШ) соғлиқни сақлаш тизими кейинги ўн йиллик мобайнида давлат хизматчилари ва врачларнинг фаолиятидан норозилик туфайли жиддий ўзгаришларга учради. Ушбу мамлакатлар кўпчилигининг расмий шахслари консенсусга эришиш ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш мақсадида коалитсияни шакллантириш учун ислоҳотларни моделлаштириш ва стратегия билан шуғулланадилар, Соғлиқни сақлашга харажатлар камайтирилишига уриниш унинг сифат жиҳатдан яхшиланишига эътибор ортиши билан мувофиқлаштирилиши кераклиги тўғрисидаги нуқтаи назар кучаймоқда.
Халқаро амалиёт таҳлили давомида умумий мавзулар кўтариб чиқилди. Улар асосида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг бир қанча йўналишлари белгиланди. Соғлиқни сақлаш хизматларини интегратсиялаш усуллари, бу хизматларнинг мавжуд вакиллари ва уларнинг мижозлари, молиявий рағбатлардан фойдаланиш ва уларни чеклаш, мониторинг учун ахборотни яхшилаш имконияти ва соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини ошириш, тиббий суғурта билан қамраб олиш тенденсияси шулар сирасига киради.
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг халқаро амалиёти соғлиқни сақлаш хизматларини интегратсиялашга асосланганлигини кўрсатади. Саноати ривожланган ҳар қандай давлатда соғлиқни сақлаш қиммат туради, ўтган асрнинг 80-йилларида ва 90-йиллар бошида соғлиқни сақлашга сарфланадиган умумий харажатларнинг ўсишини тўхтатиш тўғрисидаги масала катта ташвиш келтириб чиқарди. Кўпчилик мамлакатларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсат бюджетдаги қийинчиликлар ва солиқ «юки» ўсишини назорат қилиш хоҳиши билан боғлиқ эди. Америкалик ёлловчилар ва сиёсий қарорлар қабул қилувчи шахслар соғлиқни сақлашга харажатлар камайганлигини маъқуллаб кўтиб олдилар, бироқ халқаро маълумотлар ушбу харажатлар АқШда бошқа мамлакатлардагига нисбатан тезроқ камайиб борганлигини хеч бир тарзда тасдиқламайди. Ўтган асрнинг 90-йилларида АқШда соғлиқни сақлашда жон бошига харажатлар саноат жиҳатидан ривожланган мамлакатларнинг ўртача даражасида ва Канада ёки Буюк Британиядагига қараганда тезроқ ўсди. Канадада давлат бюджетига нисбатан қаттиқ чора-тадбирлар қўлланилиши натижасида соғлиқни сақлашга харажатлар ялпи ички маҳсулотга фоиз нисбатида доимий даражада сақланиб қолди.
Хорижий тажриба ўтиш даврида соғлиқни сақлашни ривожлантиришда давлат асосий жамловчи бошқарувчи куч эканлигини кўрсатади. Масалан, 1998 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотдан соғлиқни сақлашга умумий харажатлар 3,6 фоизни (ривожланган мамлакатларда 6,2 %, ривожланаётган мамлакатларда п 2,3 %) ташкил этди.
Ривожланган мамлакатлар тизимларининг энг сўнгги кўрсаткичларини таққослаш шуни кўрсатдики, бунда бир неча йил мобайнида соғлиқни сақлаш тўғрисидаги баҳсларда устунлик қилувчи уч параметр тўпланди. Улар қиймат, хизматлардан фойдаланиш ва натижалар. Айрим солиштиришлар учун маълумотлар базасига киритилган 29 мамлакат маълумотларидан, айримлари учун эса фақат «катта эттилик» мамлакатлари (Канада, Франсия, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АқШ) маълумотларидан фойдаланилди.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish