Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Иқтисодиётга хорижий инвеститсияларни жалб қилиш йўллари



Download 2,72 Mb.
bet34/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

8.3. Иқтисодиётга хорижий инвеститсияларни жалб қилиш йўллари

Халқар инвеститсия муносабатларида инвеститсияларнинг ҳуқуқий шароитлари алмашиши асосида қўшимча рисклар таъсири эҳтимоли ошади. Мамлакат риски қуйидагиларни назарда тутади: сиёсий вазият; иқтисодий ривожланиш тенденсияси; ҳукуматнинг бюджет сиёсати ва унинг жамғарм ва инвеститсияларга таъсири; нархлар ва валюта курсини барқарорлаштиришга қаратилган пул-кредит сиёсати; мамлакат риски қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолларда инвеститсиялардан даромад олишлик имкони. Булар хорижий инвеститсиялар рисклари доирасини кенгайтиради.


Хорижий инвеститсияларнинг кескин фарқи уларнинг мамлакатлараро кўчиши, фақат ўз мақсадини кўзлаши, амал қилиш шароитларининг ўзгариши, анча қулай шартлар билан қўйилиши, ишонч қозониши ҳисобланади.
Хорижий инвеститсияларни таърифлашда уларнинг ўзига хос барча хусусиятлари акс этиши лозим деб ҳисобланади. Бунинг сабаби, хорижий инвеститсиялар бир иқтисодиёт субъекти капиталини бошқасига боғлаб қўйиш бўлиб, бунга ўзига хос қўшимча рисклар, ҳуқуқий шароитлар, инвеститсия иқлимининг ўзгариши хосдир. Натижада мамлакатлар ва минтақалар бўйлаб капитал кўчиши юз беради. Хорижий инвеститсияларнинг кириб келиши капитал импорт қилувчи мамлакатда солиқ, ижара ҳақи ва бошқа тушумлар кўпайишини таъминлайди.
Бозор қитисодиёти тўлиқ қарор топгунича, инвеститсиялар учун солиқ кредитлари, солиқ имтиёзлари, божхона тўловларини камайтириш, иқтисоднинг кўп меҳнат талаб қиладиган секторлари, шу билан бир вақтда бандлик муаммосини ҳал этувчи янги лойиҳаларга хорижий инвеститсияларни жойлаштиришни рағбатлантиришдан тўлиқ фойдаланиш қилинади. Инвеститсиялашда устуворлик катта капитал талаб талаб қилинадиган ва илмий янгиликлар яратиладиган тармоқларнинг янги лойиҳаларига жойлаштирилиши зарур.
Хорижий инвеститсиялар жалб этилишининг амалдаги белгиланган шартларини айрим мамлакат ва муайян инвесторлар учун халқаро келишувлар билан мувофиқлаштириш зарур. Бунда эчиладиган масалаларга боғлиқ равишда қўшимча имтиёзлар яратиш ва рағбатлантиришни йўлга қўйиш талаб этилади. Хорижий инвеститсияларни қабул қилувчи мамлакат ўз экспортини импордан устунлигига эришиши лозим. Бу билан уларнинг кредит тарзида жалб этилиши ва ўз имкониятларидан ортиқ даражада истеъмол этишнинг олдини олиш мақсади кўзланади.
Оммавий-ҳуқуқий ва хусусий-ҳуқуқий меъёрлардан фойдаланишга асосланган инвеститсия фаолиятини тартиблаш усуллари миллий ва халқаро ҳуқуқ тизимлари уйғунлаштирилиши асосида амалга оширилиши талаб этилади.
Халқаро инвеститсия муносабатлари, мамлакат ички муносабатларидан фарқли ўлароқ, айрим мамлакатлар, корпоратсиялар, компаниялар, молия ва кредит муассасалари ва муайян инвесторлар манфаатларини акс эттиради. Ўзбекистонга чет эл сармоялари оқими кенгайиши муносабати билан, инвеститсия фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси оммавий ва хусусий манфаатлар, хорижий мамлакатлар, компаниялар, муайян инвесторлар манфаатларининг самарали нисбатини белгилаш ҳисобланади. Иқтисодиёт эркинлаша боргани сари, инвеститсия фаолиятини давлат тартиблаши кўпроқ хусусий тадбиркорлик соҳалари ва иқтисоднинг аралаш секторлари инвеститсия фаолиятига жалб этилиши ва бу борада уларни рағбатлантиришга қаратилиши лозим.
Хориж капиталини жалб қилувчи мамлакат, улар оқимини рағбатлантириш, қулай шароиларни таъминлаш мақсадида солиқ имтиёзлари, солиқ кредитлари ва бошқа кафолатлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги аҳамиятлидир.
Инвеститсияларни кучли рағбатлантириш омили сифатида жадаллаштирилган амортизатсиянинг турли усулларидан фойдаланиш ҳисобланади: бир маромда эскириш қийматини ажратиш (страигҳт лине); йиллар йиғиндисига қараб ажратиш усули (сум-жф-ерс лине); қиймат қолдиғини икки ёқлама тугатиш усули (доубле-деcлининг баланcе); эксплуататсия бирлиги усули (унитс оф продуcтион). Мулоҳаза қилинган ва ҳар томонлама ҳисоб-китобдан ўтказилган амортизатсия ажратмаларининг жадаллаштирилган усуллари инвеститсияларга йўналтирилган маблағни фойда солиғига тортилишидан сақлаб қолади.
Ўзбекистон амалиётида жадаллаштирилган амортизатсия усули асосий капитал хизмат муддатини қисқартиришга имкон беради, бироқ амалий жиҳатдан жадаллаштирилган амортизатсияни деярли истисно қилади, ишлаб чиқаришга қаратилган инвеститсияларни рағбатлантириш тадбирлари доирасини торайтиради.
Рағбатлантирувчи солиқ имтиёзлари инсон капитали, технологик ва техникавий билимлар соҳаси ривожлантирилишга қаратилган инвеститсиялар кўлами кегайтирилишига қаратилиши зарур. Буларнинг барчаси Ўзбекистондаги инвеститсия муҳити моделлаштирилишини талаб этади, бу билан хорижий инвесторлар саъй-ҳаракатига таъсир этувчи омиллар ҳақида тадрижий тасаввур олиш, чет эл инвеститсияларини тартибга солиш воситаларини уйғунлаштириш имконлари тўғилади.

8.4. Ўзбекистонда инвеститсиялар манбаларининг таҳлили


Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш, кўп укладли иқтисодиётнинг шакланиши ва тузилмавий ўзгартиришлар, хусусий корхоналар ҳиссаси ортиб бораётган шароитларда Ўзбекистонда ЯИМнинг барқарорлиги кузатилади, бу эса капитал инвеститсиялар ўсишига мос эмас.
Жадвалдан кўринадики, кейинги йилларда иқтисодиётнинг асосий капиталига инвеститсиялар киритиш анча пасайган. ЯИМ таркибини харажатлар бўйича тадқиқ этиш шуни кўрситадики, истеъмол асосан уй хўжаликлари ҳиссасининг кўтарилиши ҳисобига нисбатан юқорилигича қолмоқса, ялпи капитал инвеститсиялари ҳиссасининг пасайиши тенденсиялари кузатилади.
Тадқиқ этилаётган даврда асосий истеъмолга инвеститсиялар ҳиссасининг пасайиши юз берди. 2000 йилда ЯИМда капитал жамғармалар салмоғи (солиштирма ҳиссаси) 25 фоизни ташкил қилди. Агар 1999 йилда ЯИМда жамғармалар ҳиссаси 17,3 фоизни ташкил қилган бўлса, 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 16,6 фоизга тушди. Бундай ўзгаришлар ЯИМда ишлаб чиқариш соҳалари ҳиссасининг кўтарилиши, айни пайтда соф солиқларнинг ошиши билан кечди. Айни пайтда ЯИМда саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилишнинг ҳиссаси пасайди. Капитал инвеститсияларнинг ЯИМга нисбати шуни кўрсатадики, Ўзбёкистонда кейинги йилларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасига боғланган инвеститсияларнинг нисбати ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий капитал пасайиши томон борди.
Инвеститсияларнинг тармоқ тузилиши таҳлили кўрсатишича, сўнгги йиллардаги, биринчидан, инвеститсия сиёсатида асосий эътибор коммуникатсия билан боғлиқ секторларни ривожлантиришга қаратилди, иккинчидан, инвеститсия тузилишида ноишлаб чиқариш соҳаси улушининг юқорилигига эришилди, учинчидан, жами инвеститсияларда давлат улушининг катта бўлиши таъминланди. Бу билан давлат нафақат бош ислоҳотчи, балки бош инвесторлик вазифасини ҳам ўтади.
Таҳлиллар кўрсатишича, асосий капиталга сафарбар этилган инвеститсияларнинг учдан икки қисми давлат молиялаши воситасида амалга ошмоқда. Бунда ишлаб чиқариш соҳасига сарфлар улушининг пасайиши, хусусий мулк доирасидаги инвеститсияларда ноишлаб чиқариш соҳаси билан боғлиқ сарфлар ошиши кузатилмоқда. Бу ҳол, айниқса, фуқаролар ва ижтимоий ташкилотлар мулкида яққол намоён бўлмоқда. Натижада актив капиталга маблағ юбориш пастлигича қолмоқдаки, бу янги технологияга таянган қувватлар ўсимини чекламоқда. Давлат сектори чет эл кредитлари ва бошқалар ҳисобидан молиялаш устунлигича қолиб келди.
Инвеститсиялаш жараёнларини эркинлаштириш бозор механизмлари тўлароқ ишлашини тақозо қилади. Бунда нодавлат сектори доирасида инвеститсия фаолиятини жадаллаштириш талаб этилади. Таҳлил кўрсатишича, молиялашнинг давлат воситаси ҳозирчалик инвеститсия сарфлари самараси ошишига олиб келмади, бу ҳолни давлат ва нодавлат мулки миқёсидаги инвеститсиялар, тармоқ ва технологик тузилмалардаги ўзгариш динамикаси ҳам тасдиқлайди. Буларнинг барчаси молиявий воситачиликни ривожлантиришга кўмаклашувчи турли давлат молиявий институтлари тармоғи кенгайтирилишини талаб қилади. Уй хўжалиги бўш маблағлари ва индивидуал жамғармаларни жалб этиш йўли билан улардан узоқ муддатли инвеститсия ресурсларини ҳосил этиш мумкин.
Инвеститсияларни молиялашнинг давлат ва бозор воситалари бир вақтда амал қилиши иқтисодиёт турли субъектларини тенг бўлмаган шароитга қўяди, ҳаракат эркинлиги ва ижодий ташаббусни бўғади, бюджет маблағни олувчиларда боқимандаликни юзага келтиради. Инвеститсияларни молиялаш манбаларининг таркиби шуни кўрсатадики, уларни таъминлашда корхоналар ва аҳоли хусусий маблағлари, чет эл инвеститсиялари улушида ўзгаришлар кузатилмовда.
Бюджетдан ташқари давлат маблағларини ҳам ҳисобга олганда инвеститсиялашда давлатнинг устуворлиги кузатилади. Шу боис Ўзбёкистонда инвеститсия жараёнини қайта қуришнинг асосий йўналиши, бизнинг фикрича, инвеститсия юкини бюджетдан молиялашдан иқтисодиёт қуйи субъектлари зиммасига ўтқазиш бўлади. Бу ўз-ўзини молиялашдан иборат бозор тамойилига мос келади. Яна бошқа бир муаммо – бу, иқтисоднинг давлат секторидаги инвсститсияларнинг тармоқлараро тақсимотини алоҳида назорат қилган ҳолда турли манбалардан келган инвеститсиялар нисбати самарали бўлишига эришишдир. Молиялаш манбаларини такомиллаштириш инвеститсиялар ва молиялашда индивидуал ва корпоратив мулклар ролини оширади, инвеститсия рискларини субъектлар ўртасида диверсификатсиялаб, уни минималлаштириш, ресурс эгалари масъулиятини, даромадларнинг жадал капиталлашуви самарасини ошириш масаласини ҳал этишга ёрдам беради. Банк кредити ролининг ошиши фикримизча, молиялаш натижалари учун корхоналар масъулиятини кўчайтиради, чунки кредитнинг аҳамияти ошиши билан банк кредит рисклари мажмуининг даражаси ҳам ошади. Шунинг учун давлат корхоналарига нисбатан, давлат бюджетидан инвеститсия ажратишни белгиланган ва паст даражадаги имтиёзли фоиз ставкалари асосида давлат молия институтлари тизими томонидан бошқариладиган арзон кредитга айлантирилиб, уни танлов (тендер) асосида тақсимлаш бозор талабига мос келади.
Инвеститсияларни молиялаш манбаларидаги хусусият давлат бюджети маблағи солиштирма салмоғининг юқорилиги, корхоналар маблағи ва хусусий маблағнинг солиштирма салмоғи пастлиги ҳисобланади. Уларнинг солиштирма салмоғи кейинги йилларда деярли икки марта камайди ва чет эл кредитлари солиштирма салмоғи бир неча марта ошди, аммо бевосита чет эл инвеститсияларининг улуши пасайди.
Чет эл инвеститсиялари ва кредитларининг асосий қисми бугунги кунда давлат мулкчилиги шаклидаги корхналар асосий капиталини молиялаштиришга жалб қилинмоқса. Чет эл инвеститсиялари ва кредитлари таркибида кредитлар асосий ўринни эгаллайди. Асосий капитани молиялаштириш манбаларида чет эл инвеститсиялари ва карзлари кейинги йилларда 20 ва ундан кўд фоизни ташкил қилган ҳолда ўз тузилмасига кўра, ўзгариб бормоқда, чет эл инвеститсиялари камайган ҳолда чет эл кредитлари ҳиссаси ортиб бориши тенденсияси кузатилади ва уларнинг кўпроқ қисми ҳукумат кафолатлари билан жалб қилинмоқда.
Инвеститсияларни молиялашнинг хориж манбаларида ҳукумат кафолати остида кредитларни пасайтириш ҳисобига чет эл инвеститсиялари улушини ошириш лозим.
Таҳлилар шуни кўрсатадики, инвеститсияларни молиялаш манбаларида қарз аҳамиятининг ошиши асосан чет эл ва миллий марказлаштирилган кредитлар ҳисобига юз бермоқда. Ҳукумат кафолати остида олинган чет эл кредитлари улушининг ошиши валютадаги кредитларнинг қайтарилмаслиги рискларини ҳисобга олишни тақозо этмоқда. Бу, ўз навбатида, инвеститсия қарорларини қабул қилишда, инвеститсия лойиҳаларини экспертизадан ўтқазишда ва халқаро қарз маблағларидан фойдаланишда банкларнинг масъулиятини жиддий равишда оширишини талаб қилади.
Нобанк кредит муассасаларига ривожи рақобат орқали молиявий воситачиликни кенгайтириш ва инвеститсия фаолияти учун тўпланаётган маблағлардан самарали фойдаланишга имкон беради.
Банкларнинг инвеститсия фаолиятини кенгайтириш ва рискларини диверсификатсиялаш учун бир нечта банк ёки кредит муассасалари томонидан синдитсиялашган кредитлар берилишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса, иқтисоднинг реал секторида ҳаётчан лойиҳаларни лойиҳавий молиялаштириш методологияси асосида таъминланиши мумкин.
Кредит уюшмалар ўз аъзоларига тезда оқланадиган лойиҳа асосида арзон ссудалар бериши иқтисод қуйи субъектларининг. инвеститсия ташаббусига йўл очади. Бунга эришиш учун фоиз ставкалари кредит уюшманинг оператсион харажатларини қоплашни таъминлайдиган даражада белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Булар орқали кичик ишлаб чиқаришии, майда савдони креднтлашни ташкил этиш мумкин бўлади. Иқтисоднинг кичик субъектлари учун асосий масала молиялаш манбаларини топиш ҳисобланади. Бу масалани ҳал этиш учун тижорат банкларидан ташқари молия институтлари тузилиши лозим. Бу институтларнинг ссуда капитали махсус фондлар, қуйи субъектларининг ўз жамғармалари, шунингдек, корпоратив облигатсиялар чиқариш ва жойлаштиришъ ҳисобидан шакллантирилиши мумкин.
Давлат молия институтлари алоҳида рискли, лекин устувор тармоқларда ҳамда этарлича кредитга қобил бўлмаган ва қарз маблағларини талаб қилувчи корхоналарнинг асосий ва айланма капиталини кенгайтириш учун имтиёзли, узоқ муддатли кредитлар бериши керак. Кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг инвеститсия лойиҳаларини молиялашдаги кредитнинг аҳамиятини кучайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи инвеститсия лойиҳаларига устуворлик бериш; давлатнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи маблағларини ягона фондга бирлаштириш, хусусий корхоналарнинг ўз жамғармаларини инвеститсияларга тортиш учун қўшимча имтиёз бериш; халқаро маркетинг марказини барпо қилиш ва унинг негизида экспортёрларни, маҳсулот сотиладиган бозорлар бўйича маркетинг-ахборот тизимини қўллаб қувватловчи минтақавий марказлар тармоғини бунёд этиш, лизинг1, кафолат фондлари, ихтисослашган баикларнинг ўзаро кредитлаш жамияти, минитехника ва ускуналар лизингини, кичик маблағларни жамлаш учун кредит уюшма (кооператив)2лари тармоғини шакллантириш кичик ва ўрта корхоналар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбёкистон тикланиш ва ривожлантириш банкини3 тузиш; чет эл кредитлари ва инвеститсияларини босқичма-босқич жалб этиш дастурини ишлаб чиқиш.
Кичик ва ўрта корхоналар инветитсия лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш чоғида уларга хом ашё этқазиб берувчи аниқ бозорнинг мавжудлиги, маҳсулот сотиладиган бозорлар маркетинг тадқиқоти натижалари; айланма капитлани ўз маблағлари ҳисобидан таъминлаш имкониятларини баҳолаш; меҳнат ресурслари сарфини баҳолаш кабилар талаб қилинади.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish