Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Миллий иқтисодиёт фаолиятида давлатнинг иқтисодитга таъсир этиш усуллари ва зарурияти



Download 2,72 Mb.
bet42/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

Миллий иқтисодиёт фаолиятида давлатнинг иқтисодитга таъсир этиш усуллари ва зарурияти
Мамлакат иқтисодиётининг ҳаёт-мамотини белгилаб берадиган муҳим масала бюджет. Шу маънода, Олий Мажлиси тамонидан қонун даражасида қабул қилинадиган Давлат бюджетининг шаклланиш жараёнида қанча кенг қатламдаги аҳоли иштирок этса, унга ўз ҳиссасини қўшса, шунча мақсадга мувофиқдир. Туғри, кўплаб тармоқлар ўз мутасаддиларига кўра, масалага лоқайд эмаслар, лекин уларнинг фаоллиги аксарият ҳолларда бюджет ажратмаларидан ўз соҳаларига салмоқлироқ бўлакни ундиришда намоён бўлади.
Бюджетни шакллантиришда биринчи галда харажатлар қисмини эмас, балки даромадлар бандини белгилаш муҳимдир. Халқимизда «Даромадга қараб буромад» деган нақл бор. Буромад чиқим, сарф-харажат. Демак, киримга қараб чиқим қилиш иқтисодиётнинг олтин қоидаси ҳисобланади. Гап шундаки, бюджет тақсимотида кўпроқ ажратма сўраш учун тафаккўрни ишга солиш талаб қилинмайди. Ўз Ватани тараққиётини,истиқболини кўзлайдиган одам,аввало,юрт хазинасини бойитувчи манбаларни кўпайтириш ҳақида ўйлаши керак.
Даромад ва харажат - булар ўзаро бир-бирини тақозо этадиган тушунчалар бўлиб, уни тўлиқ ҳисобга олмаслик, нохуш оқибатлар келтириб чиқаради. Шундай экан, бюджетнинг даромад қисмини бойитиш учун қандай манбалар мавжуд? Авало, амалга оширилаётган ислоҳотларимизда солиқ тизимини такомиллаштириш, унинг фиксал (хазинани тўлдириш),қайта тақсимлаш ва рағбатлантирувчилик вазифаси тўла даражада бажаришини таъминлаш муҳимдир. Бу фикрни солиқни қанча кўп йиғсак, бюджетнинг даромад қисми шунча кўпаяди,деган маънода тушуниш ўта гўллик бўлур эди. Президентимиз жуда кўп чиқишларида солиқларни муттасил такомиллаштириб бориш зарурлиги ҳақида таъкидлайдилар. Афсуски,юртдошларимиз орасида солиқни гардандаги юк сифатида тушинадиганлар ҳам йўқ эмас
Агар биз буюк давлат қуриш учун асдойдил интилмоқчи бўлсак, баландпарвоз ва чиройли ибораларга маҳлиё бўлиш ўрнига ислоҳотлар йўлидаги муоммаларимизни англаб олиш муҳимдир. Албатта, мустақил ҳаётимизни ўтган ўн бир йиллик даври Ўзбекистон бошлаган ислоҳотлар, аввало, бозор иқтисодиётига ўтиш, демократик жамият қуришдаги йўлимиз қанчалик тўғри эканлиги ва бу йўлдан қаймаслигимиз зарурлигини кўрсатди. Эндиги ишларимиз шу йўлнинг давоми бўлиб, у ислоҳотларни янги поғонага кўтариши керак.
Парламентнинг тўққизинчи сессияси 2003 йил давлат бюджетини қабул қилиш асносида якунланаётган натижаларини кўриб чиқди. Мазкур масала бўйича сўзга чиққан нотиқларнинг айтишича, 2003 йил давлат бюджети даромадлари 1 триллион 842,2 миллиард сўм бўлиши кутилмоқда.Агар харажат 1 триллион 927,2 миллиард сўм бўлиши кўзда тутилаётганини ҳисобга олсак,бюджет тақчиллиги 85 миллиард сўм эканлигини англаш қийин эмас.Ушбу кўрсаткич ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,2 %ни ташкил этади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, даромадлар таркибида бевосита солиқлар бўйича белгиланган режалар ошириб бажарилиб, тушумлар 497,2 миллиард сўм ёки жами даромадларнинг 27 фоизи миқдорида бўлиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич солиқ юкини камайтириш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг яхши натижа бераётганлигидан далолатдир.
Бюджет ижросида ижтимоий соҳага алоҳида этибор бериш Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг бош йўлидир. қуйидаги рақамларнинг мағзини чағайлик: 2002 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш харажатлари 732,6 миллиард сўм, ижтимоий ҳимоя тадбирлари учун эса 142,4 миллиард сўм миқдорида бўлиши кутулмоқда. Бу харажатлар жами бюджет сарфиётининг 45,4 фоизини ташкил этади.
Албатта, ижтимоий соҳа дегани жуда кенг қамровни ўз ичига олади. Бу жабҳада, айтайлик, маориф учун кўзда тутилган бандлардан баъзиларини тилга олсак, бюджт харажатлари қанчалик пухта шаклланганлигини тасоввур этиш мумкин. Булар - умумтаълим мактабларини дарсликлар, ижтимоий ҳиммояга муҳтож оилаларга мансуб мактаб ўқувчиларини қишки кийим-бош ва поябзал,1-синиф ўқувчиларини ўқув қуроллари билан таъминлаш, мактаб ўқув мебели ва компютер техникаси сотиб олиш кабилар унча тўлиқ бўлмаган рўйхатдир. Хуллас,бюджет иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи омилдир.
Хўш, бюджет баракасини таъминлаш учун қайси йўналишлар устувор аҳамият касб этади? Буни ҳар бир фуқаро билиб қўйса, айни муддао буларди.
Мамлакат макроиқтисодиётининг асосий кўрсаткичларини юксалтиришда валюта заҳирасини бойитиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги барчага аён. Биз эр ости ва усти бойликларимизни, муҳим стратегик маҳсулотларни сотиш орқали бу борада муайян имкониятларга эгамиз. Лекин дунё бозорида пахта ва олтининг нархи беқарор бўлиши туфайли кейинги йилларда неча юз миллион долларни ололмаганлигимиз ҳам ҳақиқат-ку?! Айниқса, пахтадан олдиган даромадимиз тинимсиз тебраниб турибди. Дунё бозоридаги нарх-навонинг беқарорлигидан ташқари пахта ҳосили табиий шароитга боғлиқ эканлиги ҳаммага маълум. Шулардан келиб чиқиб, Президентимиз фақат қишлоқ хўжалигига суяниб қолмаслигимиз зарурлигини,қишлоқда янги иш ўринлари яратиш муҳумлигини таъкидламоқдалар.
Юртимиз иқтисодий қудратини юксалтиришнинг муҳим омилларидан яна бири – бу, хорижий инвеститсияларини жалб этишдир. Бу жабҳада ҳам изланиб, интилиб ишлаш тақозо этилади. Айрим қўшни мамлакатларда катта-катта корхоналарни чет эллик карчолонларга сотиш амалиёти қўлланилаётгани сир эмас. Лекин фақат бугунги кун билан яшамаётган Ўзбекистон хориж сармоясини сарфлашда қўшма корхоналар сонини ва сифатини кўпайтириш йўлидан боряпти. Сифат деганда,нимани тушуниш мумкин? Гап шундаки, мамлакат раҳбариятининг оқилона иқтисодий сиёсати туфайли юртимизга ҳам сармоя,ҳам технология келтириляпти.Айни пайтда қўшма корхона фаолияти қайси бир чет мамлакатдан бутловчи қисмларни олиб келиб, бу эрда йиғишдан иборат бўлмаслиги керак. Шу маънода,мамлакатимизда амалга оширилаётган локализатсия сиёсати, яъни тайёр маҳсулот олишда ишлатиладаган хом ашёни ўзимизда ишлаб чиқариш муҳум аҳамият касб этади.
Ўзбекистон четдан келадиган сармояни кўпайтирмай туриб, тез орада тараққий этган мамлакатлар қаторига ўта олмайди. Бу қонуниятни мактаб ўқувчиси ҳам яхши билиши керак. Нафақат билиш, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун интилиш керак. Чет эллик сармоядорларга қулай шарт-шароит яратиш бениҳоя муҳимдир. Бунинг асосий шарти мамлакатда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлигидир. Яна бир омил – ўша давлатнинг эртанги кунга ишончи қай даражада эканлигидир. Айни пайтда сармоядор учун ҳуқуқий кафолат ҳам қулай иқлимни таъмин этади.Бизда бундай шароит бор, фақат у ҳақда хорижий ишбилармонларга кўпроқ ахборот беришимиз зарур.
Яна бир муаммо – Ўзбекистон айрим хорижий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун бозорга айланиб қолмаслиги керак. Айтайлик,ҳозирги пайтда Хитойда ишлаб чиқарилаётган сирти ялтироқ, ичи қалтироқ молларни ўша мамлакатнинг ўзида сотиш тақиқланган. Шундай экан, бизнинг халқимиз нега ўтмас матоҳни олиши керак? Масаланинг яна бир ижтимоий жиҳати борки, бу ҳақда Юртбошимиз бир неча йил муқаддам огоҳлантирган эди. Агар биз четнинг ялтироқ молларига қаттиқ валюта сарфлаш йўлидан борсак, улар қўлига ўзимизни ипсиз боғлаб борамиз. Яъни, ўша маммлакатда одамлар иш билан таъминланади,бизнинг пахта ва олтинимиз ҳисобига тўланган валютамизни ҳазм қилиб бораверади. Биз эса машаққатли меҳнат эвазига этиштирган хом ашёни тайёр маҳсулотга нисбатан бир неча баравар арзонга топширамиз. Бу ўзимизга зарар эканлигини англаб этайлик!
Афсус, бу борадаги давлат сиёсатини лаҳзада манфаат кўриб келган чайқовчилар тушиниши қийин кечяпти. Ахир, Ўзбекистонда арзон, сифатли поябзаллар ишлаб чиқаришга эришаяпмиз-ку?! Нега ўзимиздаги бой хом ашёдан сифатли маҳсулот тайёрлаш ҳақида ҳамма бирдай жон кўйдирмайди?
Иқтисодиётимизнинг устувор йўналишлари этиб, экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босадиган маҳсулот тури ва салмоғини кўпайтириш белгиланган. Бу йўл бюджетнинг даромад қисмига даромад киритади. Шундай манбаларни кўпайтириш йўлида тинимсиз изланиш ўзини Ўзбекистон фарзанди ҳисоблаган ҳар бир фуқоронинг бурчидир…
1.Давлат бошқаруви дастаклари
2. Иқтисодий дастаклар
«Иқтисодиётдаги бозор механизми ва услубларини жорий қилишни давом эттириш, жамият ҳаётининг барча тамонларини эркинлаштириш талабларига мувофиқ иқтисодиёт ва статистика органлари ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги 2002 йил 24 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди
Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташкил этилди.
Мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қуйидаги ғоят муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган чуқур ўйланган ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига қуйидагилар юкланди:
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ва жадал суръат билан ривожланишини таъминлаш;
кўп укладли ва самарали фаолият кўрсатувчи иқтисодиёни шакллантириш, хусусий мулкчиликнинг этақчилик ролини таъминлаш, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;
бой табиий ва минерал хом ашё заҳираларидан, бунёд этилган ишлаб чиқариш ва фан-техника салоҳиятидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга қаратилган аниқ мақсад йўлидаги структуравий сиёсатни амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда малакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизими миқёсида интегратсиялашувини таъминлаш;
янги иш жойларини яратиш, меҳнат ресурсларини оқилона банд қилиш муаммосини ҳал этиш, аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, аҳолининг турмуш даражаси барқарор, жадал ўсишини, ижтимоий инфратузимани ривожлантиришни таъминлаш;
мамлакат минтақалари иқтисодиётининг комплекс ривожланишини, ишлаб чиқарувчи кучларни мамлакат ҳудуди бўйича мақбул ҳамда самарали ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
жамиятни ривожлантириш ҳамда демократик қайта ўзгартиришларнинг мақсад ва устувор йўналишларинидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг, иқтисодиётни бошқаришда бозор услублари ва механизмлари жорий этилишининг чуқур ўйланган стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил қилиш;
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, республика, минтақалар ҳамда тармоқларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини комплекс системали таҳлил қилиб бориш, иқтисодий ва ижтмоий жараёнларнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш, иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини асослаб бериш;
иқтисодиётни ривожлантиишнинг кўп вариантли ссенарийларини, минтақалар ва секторлар бўйича мамлакатни ижтимлий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;
энг муҳим қиймат, моддий ва меҳнат балансларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни пул-кредит агрегатлари, давлат бюджети параметрлари, ташқи савдо, тўлов ва тармоқлараро баланслар билан ўзаро боғланишланишини таъминлайдиган таъсирчан механизмни шакллантириш;
демографик прогнозлар, аҳолининг аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, халқ фаровонлигини ўстириш, ижтимоий иефратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг ўрта муддатли прогнозларини, замонавийлаштириш ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш дастурларни ишлаб чиқиш;
структуравий сиёсат мақсадларига эиришишни, минтақаларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган қисқа муддатли ва ўрта муддатли инвеститсия дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;
экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, товар (ишлар, хизмат)лар экспорти прогнозини тайёрлаш, республиканинг жаҳон иқтисодий тизимига интегрсиялашув стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўз зиммасига юкланган вазифаларни мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишига оид прогнозларни ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт мажмуасига кирувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан амалга оширади.
Ушбу фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қумитаси зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилди:
статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, замонавий халқаро талаблар ва андозаларга мос келадиган статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;
илмий асосланган, бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларига жавоб берадиган, миллий ҳисоблар тузишни таъминлайдиган ҳамда халқаро статистика андозаларига мувофиқ бўлган ягона статистика методологияси ва кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиб, татбиқ этиш;
статистика ва ҳисобот кўрсаткичларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва ҳолислигини таъминлаш, статистика ахборотини олиш бемалоллиги, унинг очиқлилиги ва ошқоралигини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
статистика ахборотини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувларга йўл қўймайдиган статистика ишларини ташкил қилиш тизимини яратиш;
статистика органларини замонавийлаштириш ҳамда уларни статистик ахборотларни тезкор узатиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий компютер ҳамда ахборот-коммуникатсия тизимлари ва технологиялари билан қайта жиҳозлаш, статистика бўйича ягона ахборот тизимини янада ривожлантириш;
корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистирини, иқтисодий-статистик классификаторлар тизимини юритиш.
Ўзбекистонда иқтисодиёт ва статистика бўйича фаолият кўрсатаётган бўлинмалар негизида қуйидагилар ташкил қилинди;
қорақалпоғистон Республикасида – Иқтисодиёт вазирлиги ва статистика бошқармаси;
республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида – иқтисодиёт бош бошқармалари ва статситика бошқармалари;
республика шаҳар ва туманларида – иқтисодиёт бўлимлари ва статситика бўлимлари.
қуйидагилар асосий вазифа қилиб белгиланган;
иқтисодиёт ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларига қарашли;
статистика ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига қарашлидир.
Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг сунъий равишда камайтирилишига, корхоналар фаолиятига нохолис баҳо берилишига,пул маблағларининг банкдан ташқари ноқуний айланишига олиб келадиган нотўғри статистик ҳисоботни тақдим этишда, статситика маълумотларини яширишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish