7.2. Агросаноат мажмуи ривожланисеҳининг асосий муаммолари
Агросаноат мажмуи (АСМ) - қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга этқазиб бериш билан банд бўлган халқ хўжалиги тармоқларининг жамланмасидир. АСМга кирувчи тармоқларнинг барчаси пировард натижада муҳим вазифани мамлакатни озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик хом ашёси билан таъминлаш вазифасини бажаради.
АСМ таркибида учта соҳа ажралиб туради:
қишлоқ хўжалиги ва унга алоқадор тармоқлар учун ишлаб чиқариш воситалари этқазиб берадиган, шунингдек, қишлоқ хўжалигига ишлаб-чиқариш техника хизмати кўрсатадиган саноат тармоқлари (масалан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги);
қишлоқ хўжалигининг ўзи;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга этқазиб бериш (тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш) билан банд бўлган тармоқлар.
Бозор иқтисодиёти шароитида бу инфратузилмани ривожлантириш мамлакат аҳолиси эҳтиёжини қондирш билан бир қаторда мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантирувчи кучга айланиши мумкин.
Мустақиллик йилларида АСМда жуда кўп ютуқларга эришиш билан бирга, албатта, камчиликларга ҳам йўл қўйилди, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида янги муаммолар ҳам юзага чиқди. Эндиги вазифа- ушбу муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг эчимини топишдан иборат. Аграр секторнинг бундан кейинги ривожланишида қуйидаги муаммоларга эътибор бериш зарур:
Ўн бир йиллик тажриба шуни кўрсатадики, барча бўғинларда кадрлар янгича ишлашга,бозор муносабатларига тўлиқ мослаша олмаётирлар. Бу, айниқса, туманлар ва хўжаликлар миқёсида кўпроқ кўзга ташланмоқда. Тўғри, ҳар йили кадрлар ўқуви ўтказилмоқда, аммо аксарият раҳбар кадрлар иш юритишни бозор муносабатлари асосида эмас, балки, эскича – маъмурий-буйруқбозлик асосида олиб бормоқда;
Аграр соҳа учун муҳим масала бўлган экология масалалари ислоҳот жараёнида бирмунча четда қолмоқда. Ваҳоланки, бу муаммо ўзига эътиборни талаб қилади. Бугунги кунда тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши, оғир техника ва самараси паст технологиялар қўлланилаётганлиги оқибатида тупроқ структурасининг бузилиши, шўрланиш даражасининг ортиб бориши шундан далолат бермоқда. Шунингдек, аҳолини экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади;
Баъзи иқтисодчилар, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўшимча маблағ сарфламасдан олиб бориш мумкин, деган фикрларни илгари сурмоқдалар. Уларнинг фикрига қўшилиш қийин. Негаки, ривожланган мамлакатлар тажрибасига қарасак, уларнинг кўпчилигида фермерлар даромадининг 40-50 ва ҳаттоки 60 фоизини ташкил қилади. Шуни ҳисобга олиб, аграр соҳани қўллаб-қувватлаш фондини ташкил қилиш ва унинг маблағи қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳаёти, экология мувозанатини сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилиши зарур.
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш молия-кредит механизмини такомиллаштиришни талаб қилади. Чунки, хўжаликларнинг тўғридан-тўғри кредит олишлари ниҳоятда мураккаб, айниқса, узоқ муддатли кредитлар ҳажмининг камайиб кетиши натижасида хўжаликлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янгилаб бориш имкониятлари чегараланиб қолмоқда. Албатта, лизинг тизимининг тузилиши бу муаммони бироз энгиллаштиради, аммо барча турдаги асосий воситаларни қамраб олмаган;
қишлоқ хўжалиги моддий таъминоти, техника, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари билан таъминланиши бугунги кун талаблари даражасида эмас, моддий-техника ресурсларининг нархи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархига нисбатан бир неча баробар юқори ва тез ошиб бормоқда. қишлоқ хўжалиги учун керакли саноат молларига нарх белгилашни ҳам тартибга солиш лозим. қишлоқ хўжалик корхоналарига сервис хизмати кўрсатиш талаб даражасида эмас, шунингдек, хизмат ҳақларининг баҳоси ниҳоятда юқори;
Ўзлари қабул қилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун тайёрлов ташкилотлари вақтида ҳақ тўламаётганлиги натижасида хўжаликларнинг молиявий ҳолати оғирлашмоқда, бунинг устига инфлясия оғирлиги ҳам бутунлай қишлоқ хўжалиги корхоналари элкасига тушмоқда;
қишлоқ хўжалигини қийин аҳволдан олиб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча соҳалар унга ўз ёрдамини кўрсатиши зарур. Шундагина улар қишлоқ хўжалагидан арзон ва сифатли хом ашё оладилар, ўз навбатида, қишлоқ уларнинг маҳсулотлари учун муҳим бозор вазифасини бажаради;
Ҳозирги кунда мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни кечмоқда, эндиликда бу жараёнда аграр секторни бошқаришдан уни тартибга солишга ўтиш, нарх-навони эркинлаштириш билан бирга уни давлат томонидан тартибга солиш тақозо этилади. Шуни ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг пастки ва юқориги нархлари чегарасини давлат томонидан назорат қилиш тизимини яратиш зарур.
Иқтисодий ислоҳотлар Ўзбекистонда, биринчи навбатда, аграр секторда бошланди. Бунинг ўзига хос рамзий маъноси бор, чунки аҳолининг 60% дан кўпроғи, иш билан банд аҳолининг 44%и қишлоқ жойларда яшаб, меҳнат қилмоқда, ЯИМнинг 30%и, валюта тушумининг 55%и, товар маҳсулот алмашинувининг 70 фоизи, озиқ-овқат маҳсулотларининг 90%и аграр сектор ҳиссасига тўғри келади.
1991 йилнинг 11 январида мамлакатдаги шахсий ёрдамчи хўжаликларни янада ривожлантиришга оид қўшимча тадбирлар белгиланди. Президент кўрсатмаси асосида яна 1 миллион 221 минг 477 оилага сугориладиган пахта далаларидан 137 минг 246 гектар эр қўшимча томорқа сифатида бўлиб берилди. Бундай амалий ғамхурлик ғайрат- шижоатли одамлар ҳаракатига канот багишлади.
Шахсий ёрдамчи ва томорқа хўжаликлари уюшмаси ташкил этилиши лозим. Кейинчалик эса шу асосда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси юзага келади, яъни шахсий ёрдамчи хўжаликлар замирида деҳқон ва фермер хўжаликлари шаклланади. Уларни имтиёзли солиққа тортиш, ўз маҳсулотларини экспорт қилиши учун қулай шарт-шароит яратиб бериш, хўжалик аъзоларини нафақа ва пенсия билан таъминлашга доир тартиблар жорий этилади.
Иқтисодиётимизнинг таянчига айланиб бораётган минглаб деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолияти бу тармоқнинг истиқболи биз ўйлагандан кўра порлоқ эканидан далолат беради. Унинг тарихи эса, шахсий томорқа хўжаликларига, 1989 йилнинг ёзида давлатимиз раҳбари узоқни кўзлаб бошлаган кенг кўламли ишларга бориб тақалади.
Мулкчиликнинг барча шаклларига, шахсий ташаббус ва хусусий тадбиркорликка ўша мураккаб даврда асос солинган.
Бугунги кунда (2003й.) мамлакатимиз 240 мингдан ортиқ микрофирма, кичик ва ўрта корхоналар ташкил этилиб ва 3 миллиондан зиёд деҳқон-фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 78 фоизини этиштириб бермоқда.
Кейинги пайтда мамлакатимизда хусусий мулки қишлоқ жойларда қарор топтириш, уни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш борасида жиддий ишлар амалга оширилди. Шу Ўзбекистон Република Президентининг «қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Хусусийлаштирилган корхоналарнинг корпаратив бошқармасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, айнан ушбу ҳужжатлар замирида юртбошимизнинг «Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва унда хусусий мулк этакчи ўрин эгаллашини таъминлаш зарур» деган ғояси ётади.
Бу ғоя эса, чуқур илмий ва ҳаётий мулоҳазалардан келиб чиққан бўлиб, миллий иқтисодиётимизнинг агросаноат мажмуида мулкий тузилишни ўзгартиришни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |