Раҳбарнинг педагогик қобилияти – бу бошқарув жараѐнида раҳбарнинг педагогик
фаолиятга яроқлилигини ва фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини,
шунингдек, педагогик жараѐнларни ташкил этиш ва бошқара олишини белгилайди.
Раҳбар масъулияти – раҳбар ходимнинг асосий хусусиятларидан биридир. Раҳбар
масъулияти ҳамиша муҳим саналган. Масъулият, аввало, ҳар бир кишининг виждони,
иймони, қолаверса, ўзлигига нисбатан масъуллик ҳиссидир.
Руҳият (психика) – инсон моҳиятини фаол аксэттиришдан иборат юқори даражадаги
материянинг тизимли хоссаси.
Референтлик – шахслараро муносабатлар ўзаро хос хусусияти, субъектни гуруҳ бошқа
аъзоларига боғлиқлигини ифода этади, унинг барқарор маънавий қадрияти, анъанаси,
етакчилиги.
Резариус – заҳира.
Ривожлантирувчи инкорпорация (тизимли фаолият кўрсатиш) – турли ўқув фанларга
оид билимларни умумлаштириш, таълимнинг мослашувчан шакли, метод ва усулларининг
турли таълим муассасаларида қўлланувчанлиги.
Ривожлантирувчиуйғунлик – муайян ўқув фанларига оид ўқув материали мазмунининг
шахсни ривожлантириш шакли, метод ва усуллари билан уйғун тарзда боғланиши.
Ривожлантирувчияратувчанлик – турли таълим муассасалари педагогларининг
педагогик технологияларни яратиш имкониятлари.
Ривожлантирувчи табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий
жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослиги, шахсий хусусиятлари.
Стереотип – онгда қаттиқ ўрнашиб қолган тимсол, қадрият, хулқ-атвор тарзи.
191
Стил – йўсин, йўриқ, усул, рағбат, шахсга унинг моҳиятларини шакллантиришга
кўмаклашувчи ташқи руҳий таъсир.
Стратегик кўра билиш – ташкилот ривожланиш йўналиши келажагини кўра билиш.