Sh. M. Mirziyoyev til haqida


Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ



Download 61,15 Kb.
bet2/11
Sana08.11.2022
Hajmi61,15 Kb.
#862554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
imtihonga javoblar

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 сентябрь,
931-XII-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 331-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 119-модда)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил № 9, 331-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1. 1-моддадаги «31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан» сўзлари «26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. С с, Ɉ ɉ ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин.
3. Ō ō ҳарфи Ơ ơ шаклида, Ḡ ḡ ҳарфи G` g` шаклида, Ş ş ѕарфи Sh sh шаклида. Ç ς ѕарфи Ch ch шаклида. N̅ n̅ ҳарфи Ng ng шаклида. Q ҳарф белгиси q шаклида ифодалансин.
4. А а, I i, G g, G` g`, Q q, Ơ ơ, Z z ҳарфлари ва Сh сh ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича A a, I i, G g, Ğ ğ, Q q, Ơ ơ, Z z, Сh сh тарзида ифодалансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
71-I-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 119-модда)
збекистонда лотин ёзувига асосланган, суратдаги каби 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат ўзбек алифбоси жорий этиш кўзда тутилган.

Ҳарфларни қуйидагича ўзгартириш таклиф қилинмоқда:



«Ғ, ғ» — «Ḡ, ḡ»
«Ў, ў» — «Ō, ō»
«Ш, ш» — «Ş, ş»
«Ч, ч» — «Ç ç»
Маълумотларга кўра, 15 кунлик муҳокама давомида «regulation.gov.uz» да лойиҳани 26 мингдан зиёд киши кўриб, 1035 та фикр қолдирган. Таклифларнинг 56 фоизи (547 таси) лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилинишини, 32 фоизи (302 таси) эса амалдаги алифбода қолишни ёқлаган.
Ўзбекистонда Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига қачонлардир ўтиш хронологияси:
02.09.1993 — Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида“ги 931-XII-сонли Қонуни қабул қилинди. 2 та моддадан иборат.
06.05.1995 — Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида“ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида 71-I-сон-сонли Қонун қабул қилинди.
24.08.1995 — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида“ги Қарори қабул қилинди.
15.05.2018 — Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Х. Султонов томонидан “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси“ тасдиқланди.
Унга кўра, ўзбек тилидаги реклама матнлари ва лавҳалари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши таъминланади. Ушбу вазифани тўлақонли бажарилиши учун 2019 йилнинг июли охирги муддат сифатида кўрсатилган. Ҳаракатлар режасидаги тадбирлардан аён бўладики, 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш таъминланади.
17.07.2018 — Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида ўтказилган мажлисда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини танқидий қайта кўриб чиқиш ва унинг қўлланишини осонлаштириш, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларига янада мослаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2019/05/22/alifbo/
22.10.2018 — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва такомиллаштириш муаммолари“ деб номланган илмий-амалий конференция ташкил этилди. Конференцияда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли олимлар, ижодкорлар, турли соҳа вакиллари қатнашиб, она тилимизга оид муаммоларни ҳал этиш, жумладан, алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича қизғин баҳс юритдилар. Конференция натижасида илмий таклифлар бирма-бир овозга қўйилиб, ягона фикрга келинди ва якуний таклифлар берилди.
“Энг камида, алифбодаги 4 муаммоли ҳарфни (G‘ O‘ ҳарфлари ва Sh Ch ҳарфий бирикмалари) ислоҳ қилишимиз шарт, чунки улар туфайли ўқиш-ёзишга доир ва бошқа техник муаммолар, чигалликлар юзага келяпти“.
13.12.2018 — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 17-ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев томонидан ушбу масаланинг нақадар долзарб экани ва бу борада кечиктирмасдан зарур қадамларни қўйишимиз шарт экани ҳам қатъий таъкидланди.
06.11.2018 — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳ алифбодаги ўзгаришлар борасида маълумот берди.
https://www.gazeta.uz/uz/2018/11/06/lotin/
21.05.2019 — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг якуний хулосалари фейсбукдаги “O'zbek tili jonkuyarlari guruhi“да эълон қилинди.
https://www.gazeta.uz/uz/2019/05/22/alifbo/
https://www.facebook.com/groups/1693547400972545/permalink/2273086959685250/
10.02.2021 — Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси“ тасдиқланди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади. https://t. me/huquqiyaxborot/9130 16.03.2021 — “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида“ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. https://t. me/gazetauz_uzb/10690 26.03.2021 — Давлат тилини ривожлантриш департаменти лотин ёзувидаги ўзгартиришларга муносабат билдирди
http://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/230 10.05.2021 — 16 мартда муҳокамага қўйилган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида“ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳасининг муҳокамасини 2021 йил 1 ноябрга қадар давом эттиришга қарор қилинди. Бу хақда Давлат тилини ривожлантириш департаменти хабар бермоқда.


Download 61,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish