Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


РЕСПУБЛИКАМИЗ АГРОИҚТИСОДИЁТИНИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

РЕСПУБЛИКАМИЗ АГРОИҚТИСОДИЁТИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ 
 
Юлдашева И., Султонова Л.Х. 
Тошкент ирригация ва мелиорация институти 
 
Рақобатни оширишни замонавий шартларидан бири озиқ овқат 
маҳсулотлари орқали жаҳон бозорига чиқишдир. Бунда қайсики юқори 
ишлаб чиқариш техникаларидан, энергия сақловчи технологиялардан кенг 
фойдаланувчи ва малакали ходимлар меҳнати орқали юқори меҳнат 
самарадорлигига эришган қишлоқ хўжалик корхоналарига эга давлатлар 
ютиб чиқмоқдалар. Шу тарзда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш 
салоҳияти юқори бўлган давлатлар асосан ишлаб чиқариш технологияси 
ҳамда кадрлар малакасига таянмоқда.
Мос равишда ишлаб чиқариш салоҳиятининг ривожланиш даражаси 
ва ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги мутаносиблик иқтисодиѐт 
ривожининг бирламчи шартидир. Иккинчиси корхонадаги ва меҳнат 
муносабатларидаги ижтимоий жиҳатларда яққол намоѐн бўлади. Юқори 
малакали кадрлар-ишчилар, мутахассислар, бошлиқлар, уларнинг кейинги 
авлодлари онгли равишда қулай меҳнат шароитларини ва сифатли 
ижтимоий инфратузилмани талаб қиладилар (маданият муассасалари, 
савдо марказлари, болалар боғчаси, мактаб, шифохона, спорт 
комплекслари ва бошқ.). 
Биринчиси каби иккинчи шарт ҳам фақат хўжаликнинг оптимал 
ўлчамларда ташкил қилинсагина, эришилиши мумкин (ишлаб чиқарилган 
маҳсулот ва ишлов бериладиган ернинг майдони бўйича). Катта бўлмаган 
хўжаликдаги юксалиш учун қилинган харажатлар, замонавий ускуна ва 
машиналардан фойдаланиш, шунингдек лозим бўлган мутахассислар ва 
раҳбариятнинг штат миқдори ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига катта 
суммадан тўғри келади. Лекин кичик корхоналарда техника киритиш ва 
оптимал ходимларни ташкил этиш учун катта маблағлар йўқ. 
Сармоядорларни эса ўз маблағларини кичик корхоналарга киритишга 


121 
қизиқиш йўқ, чунки бунинг ор фойда олишига ўз-ўзидан кафолат мавжуд 
эмас.
Қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқаришининг 
иқтисодий 
самарадорлигини ошириш қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб 
чиқаришни рационал ташкил этиш, фан ва техника тараққиѐти 
ютуқларидан кенг фойдаланишни, юқори самара берадиган янги 
машиналар ва асбоб - ускуналарни, агротехника ва зоотехника усулларини, 
меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни янги методларини жорий 
этишни тақозо қилади. 
Энг самарали усул ва методларни танлаш ва жорий этиш учун 
уларни олдиндан текшириб кўриш, уларга ташкилий - иқтисодий жиҳатдан 
баҳо бериш талаб қилинади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бундай баҳо 
бериш миллий иқтисодиѐтнинг самарадорлик мезони, яъни ижтимоий 
меҳнат унумдорлигининг ошириш асосида амалга оширилади, меҳнат 
унумдорлигининг ошиши эса ишлаб чиқариш ҳажмини ва миллий 
даромадни ўстиришда ифодаланади. Бунга ҳар бир қишлоқ хўжалик 
корхонасида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва маҳсулот сифатини 
яхшилаш, маҳсулот бирлигига сарфланадиган жонли ва буюмлашган 
меҳнат харажатларини қисқартириш, соф даромадни орттириш асосида 
эришилади. 
Бу қоидаларга асосан қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб 
чиқаришнинг янги усул ва методлари иқтисодий самарадорлигини 
аниқлаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар қўлланилади: бир гектар ер 
ҳисобига ва бир бош мол ҳисобига олинадиган юқори сифатли маҳсулот 
миқдори; меҳнат унумдорлиги; маҳсулот таннархи; соф даромад ва 
рентабеллик; капитал маблағлар ва уларнинг ўз ўрнини коплаши. 
Мазкур кўрсаткичлар бир - бири билан боғланган ва бир - бирини 
тақозо қилади. Маҳсулот миқдори қанча кўп бўлса, унинг сифати яхши 
бўлса, меҳнат унумдорлиги юқори, таннархи арзон бўлса, соф даромад кўп 
ва рентабеллик юқори бўлса, капитал маблағлар шунча кам талаб 
қилинади ва улар тезроқ ўз ўрнини қоплайди, янги усул ва методларнинг 
иқтисодий самарадорлиги шу қадар юқори бўлади.
Янги усул ва методлар, агар зарур бўлиб қолса оптималлаштирилади. 
Бу оптималлаштириш хўжалик вазифаларини хал қилиш учун мавжуд 
имкониятларни ҳисобга олган ҳолда жуда кўп, хилма - хил вариантлардан 
энг самаралиларини танлаб олиш имконини беради. 
Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари усул ва методларни конкрет 
ишлаб чиқариш шароитида текшириб кўриш натижасида олинган ҳақикий 
маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилади. 
Таққосланувчи вариантлар бир хил ишлаб чиқариш шароитларида 
текширилади. Ҳар қандай тасодифий омилларнинг таъсир кўрсатишига 
барҳам бериш керак. Текширишнинг давом этиши, миқѐси, ўлчовларнинг 


122 
умумийлиги ишончли дастлабки материал олиш ва шу асосида 
таққосланувчи кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш учун имкон берадиган 
даражада бўлиши керак. 
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий 
самарадорлигини ошириш истиқболлари ишлаб чиқаришнинг янги усул ва 
методларига ташкилий - иқтисодий баҳо бериш, режалаштириш, ташкил 
этиш, назорат қилиш, бошқариш ва бошқа методларини ташкил қилади. 


123 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish