124
тадқиқотнинг
муайян
методларига
монанд
бўлган
муайян
ҳодисаларнинг ривожланиш мезонлари ва кўрсаткичлари;
ушбу
методларни
қўллаш
кетма-кетлиги
ва
тадқиқот(эксперимент)ларнинг боришини бошқариш тартиби;
тадқиқот жараѐнида олинган материалларни рўйхатга олиш, тўплаш ва
умумлаштириш;
тадқиқот натижаларини тақдим этиш тартиби ва шакллари.
Илмий - тадқиқотнинг ғояси унинг босқичларини белилайди (1 – расм).
Илмий – тадқиқотнинг юқорида юаѐн қилинган услубий ғоясини
рўѐбга чиқариш учун илмий тадқиқотнинг умумий мантиқий –
тизимли
алгоритмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. Бутун илмий -
тадқиқот жараѐнини қуйидаги шартли мантиқий – тизимли алгоритм
сифатида ифодалаш мумкин (1-расм).
1-расм. Илмий тадқиқотларни ўтказишнинг умумий алгоритми
Ҳар қандай тадқиқотнинг бошланғич босқичи мавзуни танлаш ва
унинг долзарблигини асослашдан иборат. «Долзарблик» тушунчаси илмий
ишга нисбатан қўлланилганда тадқиқотнинг тайинланиши билан боғлиқ
айрим хусусиятларга эга.
Мавзу долзарблигининг асосланиши қисқа ва аниқ бўлиши лозим.
Унинг баѐнини жуда узоқдан бошламаслик керак. Кўпи билан 1-1,5 бетдан
ошмасдан, муҳим масала – мавзунинг долзарблиги кўриниб турадиган
муаммоли вазиятнинг моҳияти ифодаланиши лозим.
7. Диссертация ва авторефератни илмий - адабий расмийлаштириш ҳамда ҳимояга
тақдим этиш
6. Тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш, илмий хулосаларни шакллантириш ва
олинган натижаларни баҳолаш
5. Тадқиқот ўтказиш жараѐнини баѐн қилиш
4. Тадқиқот методлари(методикаси)ни шакллантириш
3.Тадқиқот мақсади ва вазифаларини белгилаш ҳамда гипотезасини шакллантириш
2. Тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш
1.
Мавзуни танлаш, унинг долзарблигини асослаш ва
ўрганилганлик даражасини баҳолаш
125
Мавзунинг
ўрганилганлик даражасини баҳолаш ва қайси
жиҳатларини тадқиқ қилиш лозимлигини аниқлаш учун мазкур мавзуга
доир илмий, ўқув-услубий адабиѐтлар, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
бошқа тегишли манбаларни чуқур ўрганиш ҳамда шарҳлаш лозим.
Шундай қилиб, тадқиқот мавзусида аниқ илмий муаммо, уни
тавсифловчи жиҳатлар акс эттирилиши лозим. Маъно-мазмуни аниқ
шакллантирилган мавзу муаммони яққол
ифодалайди, тадқиқот
чегараларини аниқ белгилайди ва асосий ғоясини аниқлаштиради.
Натижада, бутун тадқиқотнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун
пухта замин яратилади.
Докторлик диссертацияларининг дастурларида тадқиқот объекти ва
предмети аниқ шакллантирилиши лозим.
Илмий билиш назарияси нуқтаи назаридан қаралганда, тадқиқот
объекти ва предмети бир-бири билан
фалсафанинг умумийлик ва
хусусийлик категориялари каби нисбатда бўлиши лозим. Чунки тадқиқот
объектидан тадқиқ қилинадиган предмет(муаммо) ажратиб олинади.
Изланувчининг
асосий
диққат-эътибори
айнан
мана
шу
предметга(муаммога) қаратилиши лозим. Айнан тадқиқот предметидан
келиб чиққан ҳолда диссертация ишининг мавзуси шакллантирилади, яъни
диссертация ишининг титулида ѐзиладиган мавзунинг шаклини тадқиқот
предмети белгилайди. Лекин предмет(илмий муаммо)ни тадқиқ қилиш
жараѐнида объектни ташкил этувчи бошқа элементлар ҳам эътибордан
четда қолмаслиги зарур.
Шундай қилиб,
тақиқот объекти – назарияда ва амалиѐтда мавжуд
бўлган алоқадорликлар, муносабатлар ва хусусиятлар мажмуи бўлиб,
маълум аниқликлар талаб қилади ҳамда изланувчилар учун зарур бўлган
ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Объектлар тадқиқот даражаси ва муаммолар тавсифига кўра
янада
батафсиллаштирилиши мумкин. Ҳар бир объект ўзига мос фан томонидан
тадқиқ қилинади. Жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва
режалаштириш, меҳнат иқтисодиѐти,
маркетинг, менежмент фанлари ўз
объекти сифатида хўжалик фаолиятини ўрганади. Ушбу фанлардан ҳар
бири объектдаги, яъни хўжалик фаолиятидаги муаммони, яъни предметни
тадқиқ қилади. Масалан, бухгалтерия ҳисобининг фан сифатидаги объекти
юридик ва жисмоний шахслар, маҳаллий ва давлат органларининг хўжалик
фаолияти ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг предмети сифатида эса
ушбу хўжалик фаолияти(объект)нинг индивидуал ва ижтимоий капитал
ҳаракати билан боғлиқ бўлган қисми ажратиб олинади. Қолган қисмлари
бошқа фанларнинг предмети бўлиши мумкин. Демак,
тадқиқот предмети
ҳар бир объект доирасида аниқроқ чегараланган бўлиб, мазкур тадқиқот
ишида бевосита ўрганилиши лозим бўлган алоқадорликлар ва
муносабатларни ўз ичига олиши лозим.
126
Илмий ишда битта объект доирасида бир қанча тадқиқот
предметларини ажратиб олиш мумкин, лекин уларнинг сонини кўпайтириб
юбормасдан, энг муҳимларини танлаб олиш зарур. Демак,
муаммоли
вазиятни шакллантириш илмий тадқиқот ишини бошлашнинг муҳим
қисми.
Тадқиқот предмети аниқ шакллантирилганидан сўнг ундан тадқиқот
мақсади ва вазифалари келиб чиқади ҳамда изланувчи тасаввурида маълум
бир илмий гипотеза гавдаланади.
Тадқиқот мақсади қисқа ва лўнда шакллантирилиб, мазмунан
тадқиқотчи амалга оширишини мўлжаллаѐтган
асосий ишни ифодалаши
лозим.
У
тадқиқотнинг
вазифаларида
аниқлаштирилади
ва
ривожлантирилади.
Тадқиқот вазифалари одатда,
«...ларни ўрганиш»; «.....ларни баѐн
қилиш»;
«....ўрнатиш»;
«...(лар)ни
очиб
бериш»;
«...(лар)нинг
боғлиқликларини аниқлаш» «...ларни ишлаб чиқиш» каби тузилади.
Тадқиқот вазифаларини иложи борича пухтароқ тузиш зарур. Чунки
уларнинг ечимини баѐн қилиш диссертация боб(бўлим)ларининг
мазмунини ташкил этиши лозим. Бу яна шуниси билан ҳам аҳамиятлики,
диссертациядаги боб(бўлим)лар номланиши тадқиқот вазифаларидан
келиб чиқади.
Масалан, илмий ишда (ундан олдин тадқиқот дастурида)
вазифалар
қуйидаги кўринишда баѐн қилиниши мумкин (2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: