Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Р.Н.Тожибоевалар



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Р.Н.Тожибоевалар биз кўтарган 
муаммони фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий тафаккур ва мустақил 
фикрни ифодалаш муаммоларини уйғунлаштирган ҳолда ёритиб бердилар. 
Бирор нарса ёки рўй берган, бераётган воқеа ёки ҳодиса хусусида миямизда 
пайдо бўлаётган туйғуларимиз - фикрдир. Фикрларни тартибга солиш, 
уларни ўз ўрнида ишлатиш ва бошқариб туришга жавобгар бўлган жараённи 
психологлар фикрлаш ёки тафаккур деб атайдилар. Инсон ҳаётини фикрсиз, 
фикрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Муаллифлар фикрнинг ижтимоий 
моҳиятини очиб берадилар: “фикрлашни жамиятга боғлиқ ҳодисадир, дейиш 
мумкин”. Тасаввур қилинг: Сизда бирор муаммо ёки масала юзасидан фикр 
мавжуд, яъни мустақил фикрингиз бор. Бу фикр сизга жуда маъқул ва уни 
сиз мантиқан асосланган, деб ҳисоблайсиз. Агар шундай ишонч, ҳаттоки, 
эътиқод бўлса, сиз албатта, кимлар биландир уни ўртоқлашиш эҳтиёжини 
сезаётганлигингизни англайсиз. Агар унинг “пишиб етилганига” бироз бўлса 
ҳам иккилансангиз, бу фикрни бировга айтмай қўя қолиш ёки жуда яқин 
кишингиз билан ўртоқлашишга интиласиз. Демак, пайдо бўлган янги фикр 
одамни бошқалар билан мулоқотда бўлишга, улар билан ўртоқлашишга 
ундайди. Айни шу жиҳати фикрлашнинг ижтимоийлигидан дарак беради
7

Муаллифлар ёшларга мустақил фикрлашни ўргатиш бўйича турли машқлар 
тўпламини ишлаб чиққанлар. Бундан ташқари, улар мустақил фикрлаш 
сифатларини ҳам ажратиб кўрсатдилар: 
Элементар тафаккур жараёнларининг шаклланганлиги - яъни таҳлил 
қилиш, синтез, таққослаш, муҳим жиҳатини ажратиш; 
Тафаккурнинг фаоллиги, унинг эркинлиги, яъни носòандарт ғояларнинг 
туғилиши жараёнидаги эркинлик ва бир ғоядан иккинчисига ўтишдаги 
эгилувчанлик; 
Тафаккурнинг ташкилланганлиги ва мақсадга йўналганлиги, бошқача қилиб 
айтганда, ҳар бир инсон томонидан ўзини тафаккур қилиш ёки фикрлаш 
жараёнларига хослигини англаш ва уни назорат қилиш. 
В.Каримова ўзининг қатор мақола ва рисолаларида шахснинг 
жамиятдаги мавқеи ва ундаги юксак инсоний фазилатларининг фикрлаш 
жараёнидаги мустақил мавқеига боғлиқлиги муаммосига жамоатчилик 
диққат-эътиборини қаратиб, “Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури” 
талабларини бажариш жараёнидаги таълим ислоҳотларида, энг аввало, 
ўқувчилар ва талабаларнинг мустақил фикрлашлари учун шарт-шароитлар 
яратиш ва бунда энг аввало, ўқув фаолияти кечадиган ижтимоий психологик 
муҳитнинг етакчи ролини таъкидлайди. Бошқа томондан, “ўзини англаган, 
билган, ҳаётда ўз ўрнини топа олган одамнингина миясига фикр келади, 
7
Каримова В.М. ва бошқалар. Мустақил фикрлаш. –Т.: Шарқ. 2000. 19 б. 


тафаккур қилади ва қолаверса, у бу фикрларини ўзгаларга изҳор қилиб, 
етказиши ҳам мумкин бўлади” (ўша манба). “Қандай фикрлаш” муаммосига 
диққатни қаратган муаллиф, аслида фикрлашни илк ёшликдан 
шакллантириш лозимлигини таъкидлайди ва унинг мезонларига эътибор 
беради. “Агар болада ёшликданоқ, ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўзига хос 
томонларини кўра олиш, ижодий ёндашув бўлса, демак, унинг тафаккури 
ижодий, эгилувчан, мослашувчан бўлиб, айнан шуларда мустақил тарзда 
мулоҳаза юритиши кузатилади. Ижодкорлар тунд ва қонсерватив 
фикрлилардан фарқли, яна турли зиддиятлар, онгда ўрнашиб қолган эскича 
қарашларни инкор қилиш, керак бўлса, ундайлар билан талашиб-тортишишга 
мойил бўладилар”. Демак, тарбияланган ва мустақил фикр учун В. 
Каримованинг фикрича, “муҳит керак, бу муҳит, албатта болага бевосита 
таъсир кўрсатади”. Тобеликни чегараловчи ижтимоий психологик муҳитни 
аудиторияда шаклантириш учун ўқитувчи мунозара методларидан кенг 
фойдаланса бўлади. “Эркин фикр алмашишнинг бўлиши муҳокама 
қилинаётган муаммо бўйича гуруҳ аъзоларининг фикрлашлари жараённи 
тезлаштиради ва уларнинг фаол позицияда бўлишларини тақозо этади. 
Мунозарага киришувчиларнинг фазовий ва психологик ҳолатлари бир-
бирлариникига яқин бўлса, шахсда сўзлаш, ўз фикрини мустақил баён этиш 
эҳтиёжи пайдо бўлади”. 
Шундай қилиб, эркин, ҳолисона, соғлом, оқилона фикр алмашинуви 
шароити ва муҳитининг яратилиши ўсмир ва ўспиринларда лўнда, равон, 
мантиқий тилда сўзлаш малакасини ўстиради. Муҳит хусусидаги яна бир 
фикр шуки, шахс ҳар қандай шароитда, ҳамманинг олдида ҳам эркин 
гапиравермайди. Айниқса, Шарқ психологияси ва одоб нормалари шундайки, 
кичкина ёшдаги каттанинг, бола ўз ота-онасининг, ўқувчи ўқитувчининг 
олдида ҳар қандай фикрни мулоҳазага қўявермайди, чунки бу воқелик шарқ 
хулқ-одобига зид, деб баҳоланади. Шунинг учун ҳам шундай шахслараро 
муносабат муҳитини яратиш керакки, одамдаги унчалик даражада аҳамиятли 
бўлмаган фикрни ёки ғояни ҳам қўллаб-қувватловчи “ўзгалар”нинг мавжуд 
эканлигига эришиш керак. Чунки ҳар қандай одам ўз фикрининг тўғрилигига 
ва асосли эканлигига ишонч ҳосил бўлсагина, у фикрини эркин баён эта 
олади. “Демак, - деб таъкидлайди В. Каримова, - тарбияловчининг маънавий 
қараши, фикр алмашиниш жараёни суҳбатга нисбатан ижобий установкалар 
мустақил фикрлашнинг энг мақбул шароити ҳисобланади”. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish