Тақризчилар: ТДПУ профессори, психол.ф.д.Н.С.Сафоев
ЎзМУ доценти, психол.ф.н. А.И.Расулов
Психология фанлари доктори, профессор З.Т.Нишанова ва психология фанлари номзоди, доцент
Ш.А.Дўстмуҳамедованинг умумий таҳрири остида.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқиёсида йил
сайин барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлодни
тарбиялайдиган ўқитувчиларга, эртага ўрнимизга келадиган кадрларга
боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш масаласига юртбошимизнинг катта эътибор
бераётганларини, уларнинг қуйидаги фикрларидан билиб олишимиз мумкин.
«Биз олдимизга қандай вазифа қўймайлик, қандай муаммоларни ечиш
зарурати туғилмасин, гап охир-оқибат, кадрларга яна кадрларга бориб
тақалаверади. Мубоғасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз
мамлакатимиз келажаги ўрнимизга ким келишига ёки бошқача қилиб
айтганда қандай кадрлар тайёрлашимизга боғлиқ». Барча қонун ва қарорлар
орасида «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» алоҳида ўрин тутади ва унга
миллий ғоянинг бир қисми сифатида қаралади.
Биз мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлод қандай тарбия топишига,
қандай
маънавий
фазилатлар
эгаси
бўлиб
вояга
етишига,
фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай
олий мақсадларга ҳизмат қилишига боғлик эканини ҳамиша ёдда тутишимиз
ва биз болаларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий -
аҳлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо
қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур.
Келажак бугундан бошланади. Ҳозир тарбия масаласига эътибор
қилинмаса, келажак бой берилади. Маънавий ва ахлоқий покланиш, имон,
инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат ва шу каби чинакам инсоний
фазилатлар ўз-ўзидан келмайди. Ҳаммасининг заминида тарбия ётади.
Ҳар томонлама етук баркамол авлодни тарбиялаш, уларга таълим
бериш ишларини ўқитувчилар амалга оширадилар. Бўлажак ўқитувчилар ҳар
бир ёш даврининг психологик хусусиятларини чуқур ўрганиб, бу
билимларни келгуси педагогик фаолиятларида қўллашларида ушбу ўқув
қўлланма катта ёрдам беради, деган умиддамиз.
Дарслик ижодий гуруҳ томонидан тайёрланган. Унинг “Ёш ва педагогик
психологиянинг предмети, вазифалари”, “Психик ривожланиш ва таълим”
бўлимлари
психология
фанлари
номзоди,
доцент
С.
Х.
Жалилова,”Онтогенезнинг илк босқичларида психик ривожланиш
хусусиятлари” бўлими катта ўқитувчи Ш.К. Каримова, “Мактабгача ёш
давридаги болаларнинг психологик хусусиятлари” бўлими катта ўқитувчи
Ш.К. Каримова ва Ш.А. Дўстмуҳамедовалар, “Кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари”, “Ўсмирларнинг психологик
хусусиятлари” ва ”Андрогогика” бўлимлари психология фанлари номзоди,
доцент Ш.А. Дўстмуҳамедова, “Ўспиринларнинг психологик хусусиятлари”,
“Таълим психологияси” бўлимлари психология фанлари доктори, профессор
З. Т. Нишанова, “Тарбия психологияси”, “Педагогик фаолиятнинг
психологик асослари” бўлимлари Халқ маорифи аълочиси, “Йилнинг энг
яхши психологи -2009” республика танловининг ғолиби, психология фанлари
номзоди Ш.Т. Алимбаева томонидан тайёрланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |