Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Д.Н.Богоявленский, Е.Н.Кабанова - Меллер, С.Ф.Жуйков



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Д.Н.Богоявленский, Е.Н.Кабанова - Меллер, С.Ф.Жуйков ва бошқа 
муаллифлар тадқиқ этганлар. 
Иккинчи йўналиш 
П.Я.Гальперин ва унинг шогирдларининг ақлий 
ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясида ифодаланган. Бу 
гуруҳ олимларининг фикрича, алоҳида олинган фикр психик ҳодиса 


сифатида “...ички ақлий режага ўтказилган, кейинчалик ички нутққа 
айланган предметли ҳаракатдир”
3

П.Я. Гальпериннинг таъкидлашича, ҳаракатни дастлабки бажариш 
тафаккурнинг алоҳида актини ташкил қилади. Муаллиф ориентирлашнинг 3 
хил асосга ажратади. I тип ориентировка ҳаракати ориентирлаш асосининг 
тўлиқ эмаслиги билан тавсифланади. II тип ориентировкада тўлиқ 
ориентирлаш асосида ҳаракатнинг тузилиши юзага келади. III тип - 
материалнинг асосий бирликлари ва уларнинг бирикув қонунларига 
ориентирлаш, асосан аниқ объектлар учун ҳаракатнинг ориентирлаш асосини 
мустақил тузиш методлари аниқланади. Шундай қилиб, бу назарияга кўра, 
тафаккурнинг ҳақиқий мустақиллиги ориентирлаш асосининг ҳар 3 типида 
намоён бўлиши мумкин. 
Л.А.Ростовецкаянинг экспериментал тадқиқотларидан маълум 
бўлишича, “ўзи” учун фикр ва бошқалар учун фикр” бир-биридан тубдан 
фарқ қилади. Фикрни объективлаштириш - уни субъективлаштиришга 
нисбатан муҳим ва мураккаб босқичдир. 
Учинчи йўналиш 
Д.Б.Эльқонин ва В.В.Давидовларнинг 
тадқиқотларида кузатилади. В.В. Давидов ўқув дастурларини тузишнинг 
анъанавий усулларини танқид қилиб, уларга киритилган таълим мазмуни ва 
методлари оқилона билимнинг маҳсулдор шаклларини эмас, эмпирик 
тафаккур 
асослари 
ва 
қоидаларини 
ўқувчиларига 
сингдириш 
мужассамланганлигини таъкидлайди. Буларга қарама-қарши ғоя сифатида 
муаллиф “умумий мазмундан фикран хусусийликка” тамойили бўйича 
ўқувчиларда тафаккурнинг замонавий илмий-техникавий типини, яъни 
уларда назарий тафаккурни шакллантирувчи дастурларни тузишни зарур деб 
ҳисоблайди. 
Муаллифнинг мактаб таълимида назарий тафаккурнинг ролини 
оширишга интилиши юқори баҳога лойиқ. 
Тўртинчи йўналиш - психологияда кенг тарқалган таълимот бўлиб, 
ижодиёт муаммоларини таҳлил қилишга қаратилгандир. Ҳозирги даврда 
ижодий жараённинг психологик табиати ва қонуниятлари юзасидан жуда кўп 
баҳслар олиб борилмоқда. 
Психология фанида бу муаммонинг ягона ечими топилганича йўқ, 
лекин изланишлар ишонч ҳиссини уйғотмоқда. Ижодиёт инсонлар учун 
муайян маҳсулот олишга, жамият тараққиёти учун фойдали моддий ва 
маънавий қадриятлар яратишга олиб келадиган фаолият сифатида талқин 
қилиш ғояси кенг тарқалган. Лекин психолог учун бундай таъриф етарли 
эмас, чунки бу аснода жараён эмас, балки фаолиятнинг натижаси - яратилган 
маҳсулотнинг янгилиги ва ўзига хослиги биринчи ўринда туради. Фаолият 
жараёнини психологик таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, натижалар янги 
бўлмаганда ҳам, ўзига хос бўлмаганда ҳам ижод унсурлари иштирок этади. 
Агарда ўқувчи унинг учун янги бўлган топшириқни мустақил ҳал қилса, 
3
Гальперин П.Я. Психология мышления и учение о поэтапном формировании умственных действий.-Вкн.: 
Исследования мышления в советской психологии. –М.: Наука. 1966. С.236. 


мавжуд билимларини қайта қурса, ўзгартирса, дарсликлар ёки бошқа билиш 
манбаларини ўрганишда, объект билан ўзаро таъсир ўтказишда янги 
билимларни мустақил равишда ўзлаштирса, бундай билиш фаолиятини 
ижодий деб аташ мумкин.Жаҳон фанининг гноселогик таълимотига кўра,
ижод 2 хил бўлиши мумкин: а) ижод “бошқалар учун кашфиёт” сифатида, б) 
ижод “ўзи учун янгилик” сифатида. Биринчи ҳолатда натижа ижтимоий 
аҳамият касб этса, иккинчи ҳолатда эса - натижа бундай хусусиятга эга эмас.
Ижодий жараён - мураккаб психологик табиатга эга эканлиги туфайли, 
дастлаб ижод психологиясида санъат ва адабиёт соҳасида ишлайдиган 
кишиларнинг фаолияти ўрганилган (бадиий ижод), ҳолос. Ҳозирги даврда 
тадқиқотчилар томонидан янги ғояларни ишлаб чиқилиши маҳсуласи 
йўсинда таърифланадиган илмий ижодиёт жараёнининг қонуниятлари, 
мезанизмлари, феноменологияси муваффақиятли ўрганилмоқда. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish