Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

С.Л.Рубинштейннинг назариясига кўра умумлаштириш ва ақлий 
ҳаракатларнинг кўчиш ҳолати ўқувчиларнинг ақлий тараққиётини 
белгиловчи мезон сифатида ишлатилишини назарда тутади. У таълимда 
тафаккурнинг мантиқий шакллари (тушунча, ҳукмлар ва хулосалар 
чиқариш)нинг таркиб топиши ва ривожла-ниши тўғрисида ҳам назарий, ҳам 
амалий хусусиятга эга бўлган фикрларни билдиради. Таълимда тафаккур 
операцияларининг аҳамияти муаммосининг ёритилиши муҳим аҳамият касб 
этади. Муаллиф таълимда умумлаштиришнинг уч хил тури мавжудлигини 
таъкидлайди: эмпирик, назарий ва дедуктив умумлаштиришлардир. С.Л. 
Рубинштейн мулоҳазасига кўра, ушбу умумлаштиришлар ёрдамида иш 
тутилса, топшириқ ё аста-секин (эмпирик) ёки “бирданига” (назарий) ҳал 
қилиниши мумкин. 
Рус психологлари илмий тадқиқотларини тўрт йўналишга ажратиш 
мумкин, чунки уларнинг ҳар бирида таълим ва тафаккур табиати 
муаллифларнинг дастлабки назарий ёндашувларига боғлиқлиги туфайли 
тафаккур мустақиллигига турлича аҳамият берилган. 
Биринчи йўналишни 
Н.А.Менчинская раҳбарлигида амалга 
оширилган тадқиқотлар ташкил қилади. Улар тафаккур фаолиятини уч 
томондан ўрганадилар: биринчидан, тафаккур фаолиятининг маҳсулотлари, 
яъни ўқувчилар эгаллайдиган билимлар, тушунчалар тадқиқ қилинади. 
Иккинчидан, ўқувчининг тафаккур жараёнлари, учинчидан, ўқувчида 
шаклланган ва билимларни эгаллаш жараёнига таъсир қиладиган тафаккур 
фаолиятининг хусусиятлари кабилар. Ушбу муаммони ишлаб чиқишда 
ўқувчи шахсий фикрлаш жараёнларини бошқарувчи ва тартибга солувчи 
таълимнинг объектигина эмас, балки субъекти бўлиб ҳам кўзга ташланади. 
Муаллифлар воқелик билан боғлиқ ҳолда ўқувчиларда тафаккур 
фаолиятининг маҳсулдор усуллари ёки йўлларини шакллантириш 
муаммосига алоҳида эътибор бердилар. Муаллифлар тафаккур билан амалий 
ҳаракатларнинг ўзаро муносабатлари турли шаклларга эга эканлигига 
аҳамият қаратадилар: Н.А.Менчинскаянинг таъкидлашича, ижодий ва 
оқилона фикр юритиш малакасини шакллантиришнинг маҳсулдор усулини 
ўрганиш учун кенг йўл очилди. Маълумки, бу муаммони 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish