А.В.Кучменко тадқиқотларида ҳам 16-18 ёшли
илк ўспиринлар ўсмирларга қараганда, ўзларининг нерв системаси типига
боғлиқ бўлмаган ҳолда босиқлик ва барқарорлик кузатилган.
Америкалик психолог
Р.Кэттел тадқиқотларида ҳам илк ўспиринларда
ўсмирларга нисбатан мулоқотчанлик, одамлар билан киришимлилик,
бошқарувчанлик каби ҳислатлар ортишини, умумий қўзғлалувчанлик
камайишини аниқлашган.
Шундай қилиб, илк ўспиринлик ёши эмоционал ҳолатларни ифодалаш
усуллари ва эмоционал реакцияларнинг дифференциаллашишини ҳамда ўз-
ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини бошқаришнинг ортишини кузатиш
мумкин.Илк ўспиринларнинг кайфияти ўсмирларга нисбатан барқарор ва
англанган ҳамда ижтимоий шароитнинг кенг доирасига мос бўлади.
Доимо ҳиссиёт вужудга келтирадиган шахсий муҳим муносабатлар
доирасининг кенгайиши олий ҳисларнинг ривожланишида намоён бўлади.
Ахлоқий норма ва тамойилларнинг маълум тизимини ўзлаштириш жамият ва
бошқа одамлар олдида маъсулият ҳисси, ҳамдардлик қобилияти, дўстлик ва
муҳаббат эҳтиёжи, ўртоқлик ҳисси ва ахлоқий-сиёсий ҳислар каби юксак
ахлоқий ҳисларга айланади.
Илк ўспирин томонидан қабул қилинган хулқ-атвор нормаларининг
бузилиши унда айбдорлик ҳиссини вужудга келтиради. Шу билан бирга
унда эстетик ҳислар доираси ҳам кенгаяди. Илк ўспиринларда интеллектнинг
ривожланиши билан бирга ҳазил-мутойиба ҳиссининг ҳам ривожланишини
таъкидлаш жоиз. Интеллектуал ва праксис ҳислар ҳам сезиларли
ривожланади. Содда болаларча қизиқувчанлик тафаккур жараёнидан онгли
завқланиш, қийинчиликларни енгишдан қувониш, ижодга онгли интилиш ва
бошқаларга айланади.
Шунга кўра ҳар ким қобилиятига яраша касб-ҳунар танласа, бу
соҳада муваффақиятли меҳнат қилса, ижтимоий турмуш тараққиётига
муҳим ҳисса қўшган бўлади. Ўспиринлар у ёки бу касбни ўз ихтиёрлари
билан онгли равишда танлашлари учун улар мустақиллик, дадиллик,
қатъийлик, ўзини тута билиш, чидамлилик, сабр-тоқат каби иродавий
ҳислатларга эга бўлишлари керак. Меҳнат қилишда муқаддас бурчни
бажариш истаги, мақсаднинг аниқлиги, ҳунар ўрганишга иштиёқмандлик
мазкур фазилатларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўспиринлар ақлий ривожланишида тасаввурнинг аҳамияти жуда
катта, чунки инсон бирон бир ишни қилишга киришар экан, албатта унинг
натижасини тасаввур эта олиши керак. Тасаввурсиз ҳеч қандай ишни
тўғри режалаштириш мумкин эмас. Ўспиринда тасаввур қила олиш лаёқати
яхши ривожланган бўлсагина, у ўз ҳаётидаги идеални тасаввур эта олади,
шунга кўра узоқ ва яқин режаларини тузади.
Ҳозирги йигит ва қизларни 30-40 йил аввалги тенгқурлари билан
солиштирганда, уларнинг умумий савиялари нақадар ўсганлигини кўриш
мумкин. Ўспиринларнинг интеллектуал қизиқишлари доираси кенг ва
кўпқирралидир. Ўспиринларнинг қизиқишлари аксарият ҳолларда ўзи
танлаган касб ва йўналиш шунингдек, ҳаётий режаларига асослангандир.
Ўспиринлик ёшига келиб, йигит ва қизларнинг дунёқарашлари юксак
поғонага кўтарила бошлайди. Бу эса ўспириннинг ташки оламни
тушунишига, баҳолашига бўлган муносабатларини аниқлашга ёрдам
беради. Ўспиринларнинг дунёқараши энди уларнинг илмий, фалсафий,
сиёсий ва диний қарашлари тизимидан иборатдир.
Маълум бир касбда фаолият кўрсатишни бошлаётган ўспирин унга
интеллектуал, ижтимоий-психологик ҳамда ахлоқий жиҳатдан тайёр бўлиши
керак. Ўсмирлик даврининг охирлари ва ўспиринлик ёшига келиб, уларда
меҳнат кўникма ва малакалари ривожланади. Бу кўникма ва малакалари
уларнинг келгусидаги касбий фаолиятлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ.
Ҳар қандай касбий кўникма ва малакаларнинг ўсиши, аввало, ўспирин
интеллектининг умумий ривожланганлик даражасига боғлиқ. Шунинг
учун ҳам бу даврдаги ўспиринлар интеллектининг ривожланишига алоҳида
эътибор бериш лозим.
Ўзбекистонда
Do'stlaringiz bilan baham: |