мавжуд эмаслигини билдиради. Бу белгилар мана шу ѐшда кишини
мустақил ҳаракат қилишга қодир бўлишга, айни ҳолларда теварак
атрофдаги кишиларга қарши бориб, ўзини ҳақ эканлигини қаттиқ
туриб ҳимоя қилишга, бошқа ҳолларда эса вазиятни вазминлик
билан қабул қилишга давъат этади, Кичик ўсмирда ўз-ўзини ҳурмат
қилиш ва ўзини англашни шакллантиришнинг бир қанча йўллари мавжуд.
Масалан: бу даврда катталарга тақлид қилиш ѐки оилада ўз ҳурматини
талаб қилиш, ўз сўзини ўтказиш, ўзини ҳурматли, обрўли катта ѐшли
кишини образига ўхшатиб ривожлантириш кучли бўлади. Уларга бирор
сўз ѐки танбеҳ билан мурожаат қилсангиз,у ўзини мустақил фикрлай
олиши ва бирор ишни албатта уддасидан чиқа оладигандек кўрсатади.
Ваҳоланки, ҳали ўсмирни психологик имкониятлари етарли эмас
ѐки ривожланмаган бўлиши мумкин. Катталар, ўқитувчилар ўсмирдаги
бу жараѐнни психологик нуқтаи назаридан баҳолай олишлари,
унга сохта педагогик, юзаки ѐндашмай, аксинча, унга ўз
имкониятларини ўстиришга ўз ички ва ташқи қобилиятларини
тўғри ривожлантиришга йўналтиришлари муҳим ҳисобланади. Ўсмир
ѐшдаги болани биринчи галдаги интилиши, у ўзини энди кичкина бола
эмас, балки катта бўлиб қолганлигини атрофдагиларга ишонтиришдан
иборат. Мустақил ишлар қилишга уринган ўсмир шундай қилишга ҳаққи
борлигига ўзини-ўзи ишонтиради, чунки мен энди ―катта бўлиб қолдим‖
деб ўйлайди. Шунинг учун ҳам психологлар ―катта бўлиб қолганлик
туйғуси‖ шахснинг ўсмирлик ѐшидаги энг асосий янгилик сифатида талқин
қиладилар. Бу ѐшда катталар ўсмирларни билиб-билмай қўяѐтган
камчилик ва хатоларини кўпчилик ичида уялтириб, камситиб, қоралаб
эмас, балки психологик йўл билан ѐндашган ҳолда ѐрдам бериш уни
"катта бўлиб қолганлик”'
туйғусини сўндириб эмас, балки катта
одам қандай бўлиши ва қандай талабларга жавоб бериши кераклигини
англатиши зарур. Демак, бу ўсмирни тўлақонли психик ривожланиши
учун зарур бўлган ҳаѐтий бир хислат эканлигини билган ҳолда шу билан
боғлиқ салбий ишларни психологик табиатини тўғри тушунмоғи ва
болаларни ўзларини катта тутишларига тўсқинлик қилмаслик,
аксинча уларнинг бундай хатти-ҳаракатларини ижобий баҳолашга
интилиши керак. Ўсмирларни ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлиши
ғоят катта аҳамиятга эгадир.
У энди салбий ва ижобий томонларига алоҳида бир урғу бермаган ҳолда
ўзи хоҳлаган кишиси билан дўст бўлиш ҳуқуқини талаб этади. Ўсмирлар
орасида содиқлик ва тўғрилик каби хислатлар юқори баҳоланиб, сотқинлик
ўз сўзига бевафолик, эгоизм, қизғанчиқлик қаттиқ қораланади ва қаттиқ
жазоланади. Бу жазо у билан уришиш, калтаклаш унга қарши байкот эълон
қилиш ва уни ѐлғизлатиб қўйиш шаклида бўлиши мумкин. Ўсмирлар ўзини
ҳурмат қилишини, ўз фикрини ва қизиқишини ҳимоя қилишни билмаган
тенгдошларига жуда паст баҳо берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: