Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Ўсмирларнинг психик ривожланишида янги



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ўсмирларнинг психик ривожланишида янги
хислатларнинг пайдо бўлиши 


Ўсмирлик даврида, асосан, билиш жараѐнлари юқори даражада 
ривожланади. Бу йилларда ўсмирлар учун ҳаѐт давомида керак бўладиган 
асосий шахсий ва тадбиркорлик хусусиятлари очиқ кўрина бошлайди. 
Хотира, механик хотира даражасидан мантиқий хотира даражасига 
кўтарилади. Нутқ ривожланган, хилма-хил ва бой тафаккур эса ўзининг 
барча кўринишлари: ҳаракатли, образли, 
мантиқий даражасида 
ривожланади. Ўсмирларни энди турли амалиѐт ва ақлий фаолиятларга 
ўргатиш мумкин. Шунингдек, бу даврда умумий ва махсус лаѐқатлар 
шаклланади ва ривожланади. 
Ўсмирлик даврига жуда кўп зиддиятлар ва қарама-қаршиликлар хос. 
Мактаб дастурини ўзлаштириш ва бошқа ишлар билан боғлиқ турли 
масалаларни ечишда кўзга ташланадиган ўсмирларнинг интеллектуал 
ривожланганлиги катталарни улар билан бирга жиддий муаммолар бўйича 
фикрлашга ундайди, ўсмирларнинг ўзлари ҳам бунга ҳаракат қиладилар. 
Бошқа томондан эса айниқса, келажак касб, хулқ-атвор этикаси, ўз 
мажбуриятларига 
масъуллик 
каби 
муаммолар 
муҳокамасида 
инфантиллик (ѐш болаларга хос жисмоний ва психологик ҳолат)ни кузатиш 
мумкин. 
5-6 синф ўқувчиларига синфдаги ўзи эгаллаган мавқеига катта эътибор 
бериш хусусияти хос. Айниқса, 6 синфдан бошлаб, ўқувчилар ўз ташқи 
кўринишларига, шунингдек қарама-қарши жинсдаги болалар ва улар билан 
ўзаро муносабатларига эътибор бера бошлайдилар. 
7-синф ўқувчиларида эса ўз лаѐқатларини ривожлантиришга хос қизиқиш 
юзага келади. 8-синф ўқувчилари эса мустақиллик, ўзига хослик, дўстлик 
ва ўртоқлик билан боғлиқ бўладиган шахсий хислатларни юқори 
баҳолашади. Ўсмирларнинг ана шу кетма-кет юзага келадиган 
қизиқишларига асосланган ҳолда фаол равишда иродавий ишбилармонлик 
ва бошқа фойдали сифатларни ривожлантириши мумкин. 
Ўсмирлик даврида ўқув фанларини турли ўқитувчилар ўқитишлари 
билан катталар шахси ва фаолиятини баҳолашнинг янги мезонлари ҳам 
шакллана бошлайди. Ўсмирлик асосан, билимли, талабчан, ҳаққоний, ўқув 
материалини қизиқарли ва тушунарли йўл билан етказа оладиган, 
ўқувчиларни ажратмайдиган, ўқитувчиларни кўпроқ ҳурмат қиладилар ва 
яхши кўрадилар. Улар ўқитувчи билан муносабатларига ҳам катта зътибор 
берадилар. 
10-15 ѐшли болаларнинг фаолият мотивларида ҳам ўзгаришлар амалга 
ошади. Илк ўсмирлик даврида кўпчилик ўсмирлар ўзларига салбий шахсий 
характеристика берадилар. Катта бўлган сари ўсмирнинг ўз-ўзига берган 
баҳоси дифференциал характер (хулқ-атворига, ижтимоий вазиятларда 
ўзини тутишга ва айрим хатти-ҳаракатлари)да намоѐн бўла бошлайди. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish