Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Ўсмирлар диққатини психодиагностика қилиш методи



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ўсмирлар диққатини психодиагностика қилиш методи
(Диққатнинг тақсимланиши ва барқарорлигини баҳолаш методикаси учун 
матрица) 


 
Ушбу методика ѐрдамида ўсмирлар диққатининг кўрсаткичларини, шу 
билан бир қаторда тақсимланиши ва барқарорлигини ўрганиш мумкин.
Синалувчи 1-жадвал (1а) ни кўриб чиқади ва ундаги 1дан 25 гача бўлган 
сонларни тартиб билан топади. Худди шундай ҳаракат ҳар бир жадвал 
билан бажарилади. Битта жадвал билан ишлашга кетган ўртача вақт 
аниқланади. Бунинг учун ҳар бир жадвал билан ишлашга кетган вақт 
қўшилади ва 5га бўлинади. Бу ўсмир диққати тақсимланишининг индекси 
ҳисобланади. Худди шу методика ѐрдамида диққатнинг барқарорлигини 
ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун ҳар бир жадвални кўриб чиқишга 
кетган вақт таққосланилади. Агар 1-дан то 5- жадвалгача ҳар бирини кўриб 


чиқишга кетган вақт орасидаги фарқ жуда кичик бўлиб 10 секунддан 
ошмаса диққат барқарор ҳисобланади.
Ўсмирлик даврида жуда қаттиқ чарчаш ҳолатлари ҳам бўлади. Айнан 
13-14 ҳамда 16 ѐшларда чарчаш чизиғи кескин кўтарилади. Бундай 
ҳолатларда ўсмир атрофдаги нарса ва воқеаларга тўлиқ диққатини қарата 
олмайди.
Ўсмирлик даврида хотиранинг барча турлари ўзининг сифат 
кўрсаткичлари асосида жадал ривожланади. Бу даврда ўқувчиларга 
бериладиган ўқув материалининг ҳажми катта бўлгани учун ҳам уни эслаб 
қолиши ѐки бир неча марта такрорлаш йўли билан ўзлаштириш қийин. 
Ўсмирлик ѐшида болалар ўқиган ва ўрганганларини сўзма-сўз ѐдлашдан 
воз кечиб унинг маъносига кўра эслаб қолишга ҳаракат қиладилар. Уларда 
фаол равишда мантиқий хотира ривожланиб боради. Механик хотиранинг 
ривожи эса бирмунча сустлашади. Бу эса баъзан салбий холатларни ҳам 
келтириб чиқариши мумкин. Ўсмирлик даврига келиб янги фанлар, 
жумладан, ўқувчилар эслаб қолиши зарур бўлган маълумотлар миқдори 
кўпаяди. Аммо механик хотиранинг сустлашуви маълумотларни эслаб 
қолишда муаммоларни келтириб чиқаради ва ўсмирлар томонидан 
хотиралари заифлашуви ҳақидаги шикоятларига ва ўз-ўзидан ўқишга 
бўлган қизиқишларининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг учун 
ўқувчи ўқув материалининг мазмунини таҳлил қилиши, ундаги мантиқий 
тузилишни билиши муҳим.
Ўсмирлик даврида назарий тафаккур юқори аҳамиятга эга бўла 
бошлайди. 
Чунки 
бу 
даврдаги 
ўқувчилар 
атроф-оламдаги 
боғланишлар мазмунини юқори даражада билишга ҳаракат қиладилар. 
Бу даврда ўсмирнинг билишга бўлган қизиқишида кескин ривожланиш 
содир бўлади. Илмий назарий билимларнинг эгаллаб олиниши ўсмир 
тафаккурининг ривожланишига олиб келади. Бунинг таъсирида исбот, 
далиллар билан фикрлаш қобилияти ривожланади. Унда дедуктив 
хулосалар чиқаришга қобилияти пайдо бўлади. 
Мактабда ўқитиладиган фанлар ўсмир учун ўз тахминларини юзага 
келтириш ѐки текшириш учун шароит бўлиб хизмат қилади. Ж.Пиаженинг 
таъкидлашича, ―
Ижтимоий ҳаѐт уч нарсанинг таъсири - тил, мазмун, 
қоидалар асосида шакллантирилади». 
Бу борада ўзлаштирилган ижтимоий 
муносабатлар ўз-ўзидан тафаккурнинг янги имкониятларини яратади. 
11-12 ѐшдан бошлаб ўсмир энди мантиқий фикрлаб ҳаракат қила 
бошлайди. Ўсмир бу ѐшда худди катталар сингари кенг қамровли таҳлил 
этишни ўргана бошлайди. Ўсмир тафаккурнинг назарий даражага 
қанчалик тез кўтарила олиши, ўқув материалларини тез ва чуқур эгаллаши 
унинг интеллектини ҳам ривожланишини белгилаб беради. Ўсмирлик 
даври юқори даражадаги интеллектуал фаоллик билан фарқланади. Бу 
фаоллик ўта қизиқувчанлик ҳамда атрофдагиларга ўз лаѐқатларини 


намойиш этиш, шунингдек, уларда юқори баҳо олиш эҳтиѐжининг 
мавжудлиги билан белгиланади. Ўсмирнинг катталарга берадиган 
саволлари мазмунли, мулоҳазали ва айнан ўша масала доирасида бўлади. 
Бу ѐшдаги болалар турли фаразларни келтира оладилар, тахминий фикр 
юритиб, тадқиқот ўтказа оладилар ҳамда маълум бир масала бўйича 
муқобил вариантларни таққослай оладилар. Ўсмир тафаккури кўпинча 
умумлаштиришга мойил бўлади. Республикамизнинг бозор иқтисодиѐти 
шароитига ўтишида кишилардаги амалий тафаккурнинг аҳамияти 
ошмоқда. Амалий тафаккур тизимига қуйидаги ақлий сифатлар киради: 

тадбиркорлик, тежамкорлик, ҳисоб-китоблик, юзага келган 
муаммоларни тез еча олишлик ва бошқа шу каби сифатлар мавжуд бўлган 
тақдирдагина амалий тафаккурни ривожланган деб ҳисоблаш мумкин. Бу 
сифатларни 1-синфданоқ ривожлантира бориш ниҳоятда муҳим. 
Ўсмирлик даврида ишбилармонлик сифатини ўқувчиларнинг ўз-ўзини 
бошқаришини йўлга қўйиши, умумий фойдали тадбиркорлик ишларида 
иштирок этиши орқали ривожлантириш мумкин. Бу борада ўқувчи 
ижрочи ролида эмас, балки бошқарувчи, мустақил йўл танловчи ва 
тадбиркорлик муносабатларида ўзи иштирокчи бўлган тақдирдагина 
ривожланиш амалга ошиши мумкин. Бу ѐшда тадбиркорликни 
ривожлантиришда кўпроқ мустақилликнинг берилиши ўсмир амалий 
тафаккурининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Ўсмир ѐшдаги 
болаларда 
тежамкорликни 
ривожлантириш 
ақлнинг 
бошқа 
сифатларига нисбатан осонроқ кечади, буни кўпроқ уларни 
қизиқтирадиган нарсаларга мустақил равишда ҳисоб-китоб қилиб боришга 
йўллаш орқали амалга ошириш мумкин, ўсмирларда юзага келган 
муаммоларни тез ва оператив ҳолда ечиш малакасини шакллантириш 
бирмунча қийинроқ кечади. Албатта, бу боланинг темпераментига ҳам 
боғлиқ. Барча ўсмирларни ҳам тез йўллаб, тез ҳаракат қилишга ўргатиш 
мушкул, лекин уларни бирор муаммо юзага келиши билан орқага 
чекинмай, зудлик билан муаммони ечишнинг умумий қоидаларига 
ўргатиб бориш мумкин. Ўсмирлик даврида иителлектнинг юқори 
даражада ривожланган бўлиши қимматли ва обрўли ҳисобланади. Ўсмир 
шахсида ва унинг билишга қизиқишидаги ўзгаришлар ўзаро боғлиқ бўлади. 
Ихтиѐрий психик жараѐнларнинг ривожланиши ўсмирдаги шаклланиб 
келаѐтган шахс мустақиллигига таянади, ўзининг шахсий хусусиятларини 
англаш ва шакллантириш имкониятлари эса ундаги тафаккурни 
ривожланиши билан белгиланади. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish