Божхона аудити методологиясининг АҚШ тажрибаси[11, 12,13]
Импортнинг савдо қонун ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш учун,
рискларни баҳолашга асосланган ёндашувдан фойдаланилади. Аудиторлик
кузатувларига риоя қилмаслик эҳтимолини топиш учун, савдо нормаларига риоя
қилиш ва корпоратив назоратни таҳлил қилиш йўли билан рискларни баҳолашни
ўз ичига олган, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишга тизимли ёндашувни
таъминлайди.
Товарлар импорти ва экспортини тартибга солувчи халқаро савдо қонунлари
ва норматив ҳужжатларга риоя қилинишида қатнашувчи, асосий импортёрлар ва
бошқа субъектлар текширувига - Тартибга солувчи аудитнинг ҳудудий бўлинмаси
жавоб беради.
Баҳолашга мўлжалланган дастур - рискни баҳолашга асосланган аудитга
ёндашув намунаси ҳисобланади. Тезкор жавобли аудит (ТЖА) – бу тор
доирадаги, бир масала юзасидан аудиторлик текшируви бўлиб, чекланган
мақсадларга эга бўлган, қисқа вақт давомида аниқ масаланинг ечими учун
мўлжалланган бўлиб, чегарани қўриқлаш ва божхона (кейинги матнларда ЧҚБ)
соҳасида компания фаолиятини тўлиқсиз, мақсадли баҳолашга мўлжалланган
дастур доирасида, турли шакл, усул(метод) ва услубиётларини қамраб олган
текширувдир.
Умумий аудитнинг мақсади - ТЖАнинг мақсадидан кескин фарқ қилади. Шу
боис, аудитнинг умумий дастури - ТЖА учун белгиланиши ва фойдаланилиши
мумкин эмас.
ТЖАга намуна сифатида импортёрдаги ЧҚБ операциялари аудити мисол
бўла олади. Масалан, ТЖАда компаниянинг интеллектуал мулк ҳуқуқларига
нисбатан ноқонуний ўтказмалари содир этилганлик эҳтимолини аниқлайди.
Қоидага кўра, ТЖА тавсияларидан, ЧҚБ органлари ва Давлат хавфсизлик
хизматининг бошқа бўлинмаларида фойдаланилади. Бунда, рискларни бошқариш
тамойилларидан фойдаланилиб, аниқ шаклдаги транзакция(операция)ларда
қатнашувчи, шубҳали компания аниқланади.
ЧҚБнинг бошқа бўлинмалари ва давлатнинг бошқа органлари билан яқин
ҳамкорликда, рискларни сегментлаш воситасида, ТЖА кузатуви дастури
ёрдамида, компаниялар идентификация қилинади.
ТЖА импорт фаолияти ва жараёнлари тўғрисидаги ахборотларни олдиндан,
саволнома ёрдамида сўров юбориб, талаб қилади. ТЖА импортёрларни, уларнинг
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
130
мажбуриятлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш учун, ахборот билан
таъминланган ва тасдиқланган тақдимот юборади. Импорт жараёнини тўлиқ,
батафсил тушуниш учун танланган ёзув(қайд)лар бўйича суҳбат олиб борилади,
йўриқномага биноан кетма-кетликда текширув амалга оширилади.
Саволнома асосидаги ёндашув, ЧҚБ органларига, тўлиқ ва зарурий
текширув учун сезиларли вақт ва ресурсларни талаб қилувчи, тезкор жавобли
аудит шаклисиз, импорт кенгаши, импорт фаолияти тўғрисидаги савдонинг аниқ
соҳасига тегишли, тез ва самарали ахборот олишга имкон беради.
ТЖАни баҳолаш тартиб-таомиллари, аудитни баҳолашнинг бошқа тартиб-
таомилларига ўхшаш, лекин, кузатув(танишув) тартиб-таомиллари, давлат аудит
стандартларига мувофиқ, текширув ҳисобланмайди. Бунда, ТЖА,
фақат риск
сегментида бўлган компаниялар учун, ресурслардан мақсадли фойдаланишни
текширишга,
ЧҚБ органлари самарадорлигини оширишга ва савдо ҳамжамиятига
қонуний савдони ривожлантиришга ёрдам беради.
Бироқ, ТЖА мувофиқлик даражаси ёки мақбул/номақбул рискни аниқлашни
таъминламайди. Шунингдек, импортёрларга расмий ҳисобот бермайди, аммо,
улар ёпиқ хат олиши мумкин.
Импортёрни мустақил баҳолаш (кейинги матнларда ИМБ) дастурининг
асосий устунликларидан бири - ИМБга аъзолик, ўзини текширувлардан олиб
қочувчи, ёпиқ компанияларни, аудитнинг мустақил баҳолашга қаратилган
йўналиши бўлиб ҳисобланади. Бу эса, компания томонидан ЧҚБ билан
ҳамкорликда текширувга тайёргарлик ва мувофиқлик даражасини намойиш
этилиши оқибати(натижаси)да, компания оддий, тор йўналишдаги мақсадли
баҳолашга қаратилган текширувга номзод, деб ҳисобланмаслигини англатади.
ЧҚБ ҳар доим, ИМБга аъзолик, ЧҚБ бўйича аниқ муаммо билан боғлиқ
транзакцияларни кузатиш, танишиб чиқишни кафолатлайдиган маълум бир, аниқ
риск аниқланиши етарли бўлса, ЧҚБнинг қандайдир ягона талаб-сўровидан тўлиқ
қутқара олмайди.
Бундай ҳолларда, ЧҚБ органлари ва импортёр, фаолиятнинг ўзаро мақбул
курсини аниқлаш имкони бўлганда, биргаликда ишлайди. Бироқ, ИМБ томонидан
маъқулланган, ички назорат ўрнатилган компания, аудитга йўналтирилган, тавсия
қилинган объект бўлади. Агар ИМБга ариза берган ва ёки дастурда қатнашиш
учун аризаси кўриб чиқилаётган компания, ТЖА учун танланганлиги ҳақида
огоҳлантирилса, демак, импортёр транзакцияларининг қайсидир бир элементлари
риск сифатида аниқланганлигини англатади. Ўз навбатида, риск муаммоси
ечимини ЧҚБ органлари ўзи, ёки режалаштирилган ТЖА орқали, ёҳуд ИМБни
кўриб чиқиш жараёни орқали топиши керак. Хохлаган юқори рискли, потенциал
муаммолар, компания ИМБ учун маъқулланиши вақтига қадар, ўз ечимини
топиши керак.
Баъзи ҳолларда, аниқ аниқланган рисклар билан ишлаш, ТЖАни
режалаштирган аудиторлик гуруҳи кузатув олиб бориб, ўзининг текширув
натижаларини ИМБ кузатуви бўйича гуруҳга тақдим этса, янада амалий ва
самаралироқ бўлар эди.
Бошқа ҳолатларда, ИМБ текшируви гуруҳи, ИМБ кузатуви жараёни
доирасида бўлса, аудит бўйича ишни якунлаши мумкин. Ишни олиб борадиган
аудит гуруҳининг шахси ва уни ўтказиш вақти, якка тартибда, ишни янада қулай
бўлишига боғлиқ ҳолда, ҳал этилади. Аксарият ҳолларда, текширув айнан, ИМБга
ариза берган компания манфаатларидан келиб чиқиб, муаммони, токи ИМБнинг
фактли кузатув(танишув)ига қадар, ечиш учун ўтказилади.
Ҳал этилмаган масаланинг ечими, ТЖАнинг, компанияни ИМБга нисбатан
ҳуқуқи бўйича якуний ечим(қарор)ини тезлаштиради.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
131
Do'stlaringiz bilan baham: |