“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
127
18. 2007
39.67
39.915
36.528
51.953
19. 2008
41.145
37.363
38.556
39.791
20. 2009
34.241
-5.116
37.772
2.677
21. 2010
31.66
7.945
28.513
-4.129
22. 2011
32.656
20.457
30.842
26.322
23. 2012
27.335
-5.564
32.484
18.825
24. 2013
26.6
8.334
30.888
5.857
25. 2014
23.081
-5.145
27.086
-4.139
26. 2015
19.518
-10.29
21.347
-16.393
27. 2016
18.841
-3.012
20.644
-2.837
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, экспорт ҳажмининг ЯИМда
тутган улуши бўйича энг катта кўрсаткичга 2004 йилда 40,2%ни, 2008 йилда 41,1
%ни ташкил этган. Сўнгги 6 йиллик кузатиш натижасидан аёнки, пасайиш
динамикаси содир этилиб, экспорт ҳажмининг ЯИМдаги улуши 2011 йилда
32,6%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб мазкур кўрсаткич 18,8%дан иборат
бўлиб қолмоқда. Шунингдек, импорт ҳажмининг ЯИМга нисбатан улуши бўйича,
сўнгги 10 йил ичида, энг катта кўрсаткичга 2008 йилда 38,5 %ни, 2009 йилда
37,7%га эга бўлганлигини англаш мумкин ва унинг 2016 йилгача пасайиш
тенденциясига эга бўлганлигини кузатиш мумкин, яъни 2016 йилда 20,6%ни
ташкил этган. Бироқ, импорт ҳажмининг экспорт ҳажмига нисбатан ЯИМда
тутган улуши бўйича, сўнгги 5 йиллик муддат ичида, ҳамон юқорилигича
қолмоқда. Демак, бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳанузгача мамлакатда
ишлаб чиқариш имкони бўлмаган маҳсулотлар хориждан ТИФ қатнашчилари
томонидан импорт асосида келтирилмоқда. Бу эса, ўз-ўзидан мамлакат валюта
заҳирасини маълум миқдорда камайишига сабаб бўлади.
Маълумки, давлатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ривожида ташқи
савдо орқали содир этиладиган операциялар катта аҳамият касб этади. Шу боис,
уларнинг қонуний асосда амалга ошириш жараёнини тезлаштириш, бунда, ташқи
иқтисодий алоқалар ва божхона тизимида туб ислоҳотларни жорий этиш жараёни,
ривожланган ғарб мамлакатлари тажрибасидаги илғор ва самарали методларни
мамлакатда қўллашни тақозо қилмоқда. Бу эса, божхона тартиб-таомилларини
соддалаштириш, божхона назоратида ҳар иккала томон манфаати учун ҳам
ортиқча вақт ва харажат талаб этувчи назорат амаллари ўрнига, божхона
назоратининг биз учун янги бўлган шакли - божхона аудитини амалиётимизга
киритишни оддий заруриятга айлантиради.
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, божхона
аудитининг мақсади – сотувчининг импорт ва экспорт бўйича фаолиятининг
қонунийлиги ва ҳаққонийлиги тўғрисида тадқиқот(суриштирув) асосидаги
текширув бўлиб ҳисобланади.
Бундан асосий мақсад – божхона назоратини кучайтириш ва назорат қилиш,
экспорт ва импорт тартиб-интизомини меъёрлаштириш, мулкдорлар манфаатлари
ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат бюджетида тушумларни
кўпайтириш ва ташқи савдони рағбатлантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: