“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Тадқиқот методологияси. Демографик ривожланишни прогнозлаштиришда 
математик-статистик, экспертлар, байес ва ѐш силжитиш усулларидан фойдаланилади.
 
Таҳлил ва натижалар. Прогнозларга кўра, 2030 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон 
Республикасида доимий аҳоли сони 39675,1 минг кишига етади ѐки прогноз даврида 17,0 
фоизга, ўртача йиллик аҳоли сони эса 16,7 фоизга ортиши кутилади.
Прогноз қилинаѐтган даврда аҳоли сони ўртача йиллик ўсиш суръатининг камайиши 
кузатилади. Яъни, бизнинг ҳисоб-китобларимизга қараганда, 2020 йилда аҳоли сони 
ўртача йилига – 1,9, 2025 йилда – 1,5, 2030 йилда – 1,4 фоиздан ўсади. Бу эса Ўзбекистонда 


“Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
53 
аҳоли сонининг ўртача йиллик ўсиш суръати чегаравий қийматдан (1,3%) 2020 йилда – 0,6, 
2030 йилда – 0,1 фоиз юқори бўлишини кўрсатади. 
Прогноз йилларида аҳолининг жинс таркибида эркаклар сони аѐлларникидан юқори 
суръатда ўсиши, бунинг натижасида жинслар ўртасидаги нисбат мос равишда 50,4 ва 49,6 
фоизни ташкил этиши кузатилади. 
Аҳолининг меҳнат лаѐқати бўйича ѐш таркибида кескин ўзгаришлар юз бериши 
кутилади. Жумладан, прогнозларга кўра, 2020-2030 йиллар давомида меҳнатга лаѐқатли 
ѐшгача бўлган аҳоли сони 10,5 млн. кишидан 11,9 млн. кишигача, яъни 13,1 фоизга ўсиши, 
аҳоли таркибидаги улуши эса аксинча туғилиш даражасининг камайиши ҳисобидан 30,8 
фоиздан 29,8 фоизгача камайиши кузатилади.
Прогноз даврида меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли сони 20,0 млн. кишидан 22,5 млн. 
кишига ѐки 12,6 фоизга ортади. Шу билан бирга, 2020-2030 йилларда меҳнат ѐшига кириб 
келувчилар сони 32,0 фоизга ортиши кутилади. Яъни, 2020 йилда – 513,8, 2025 йилда – 644,5, 
2030 йилда – 678,6 минг киши меҳнат бозорига кириб келади. Бу эса келажакда янги иш 
ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишга 
талабларни ошириш заруратини кўрсатади. 
Шу билан бирга, прогноз йиллари меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли мутлақ сонининг 
ўсишига қарамай аҳоли таркибида мазкур гуруҳнинг улуши 2020 йилдаги 58,6 фоиздан 2030 
йилда 56,5 фоизгача камайиши кутилади.
Прогноз натижаларининг кўрсатишича, 2020-2030 йилларда аҳолининг ѐш таркибида 
меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги аҳолининг мутлақ сони ва улушининг бошқа ѐш гуруҳларига 
қараганда юқори суръатда ўсиши кузатилади.
Прогноз маълумотлари бўйича меҳнатга лаѐқатли ѐшдан катта аҳоли сони 2020 йилдаги 
3641,5 минг кишидан, 2025 йилда - 4568,2 минг кишига, 2030 йилда - 5466,4 минг кишига 
етади ѐки 50,1 фоизга ўсади. Умумий аҳоли сонида мазкур тоифанинг улуши 2020 йилдаги 
10,3 фоиздан 2030 йилда 13,7 фоизгача ўсади. 
Бизнингча, аҳолини ѐш таркиби бўйича гуруҳларга ажратишда инсон организмининг 
нафақат биологик хусусиятлари, балки мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, 
аҳолининг турмуш даражаси, мактабгача, халқ таълими, профессионал ва олий таълим 
тизимининг ҳолати ва ҳаѐт давомийлиги ҳам ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ. 
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан аҳолини ѐши 
бўйича 7 гуруҳга ажратилди (1-жадвал).

Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish