2. Кибер ҳужум ва Кибер хавфсизлиги тушунчалари, Кибер ҳужумдан химоя қилиш бўйича ҳуқуқтартибот органларининг вазифалари.
Ривожланаётган мамлакатларнинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувининг кучайиши улардан глобал Кибер хавфсизлиги майдонида ўз имижини яратишни талаб қилмоқда. Чунки глобаллашув инсон ҳаётини қанчалик шиддаткор қилмасин, ҳар бир миллатнинг ўзига хослиги, миллий қадрият ва анъаналарига содиқлиги, умуман, унинг миллат сифатида ўзлигини сақлаб қолишига жиддий таҳдид солмоқда. Шунинг учун ҳам Кибер хавфсизлигини таъминлаш муаммолари бугун нафақат ривожланаётган, балки дунёнинг етакчи давлатларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Кибер хавфсизлиги маконининг вужудга келиши нафақат уни бўлиб олиш, балки унда кечаётган жараёнларни назорат қилиш ва бошқаришни ҳохловчи томонларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу гуруҳларнинг кураш воситаси ҳам айнан Кибер қуролидир. Таҳлилчилар Кибер хужум қуроли деганда одамларга руҳий таъсир кўрсатадиган ва уларнинг устидан назорат қилиш имконини берувчи воситаларни, компьютер вирусларини, мантиқий бомба, телекоммуникация тармоқларида Ахборот алмашинувини бостирувчи мосламаларни, давлат ва ҳарбий соҳаларни бошқаришда Ахборотни сохталаштириш каби ҳаракатларни назарда тутишади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунидаги айрим асосий тушунчалар тўғрисида тўхталсак:
Киберхавфсизлик – компютер, сервер, мобил қурилма, электрон тизим ва тармоқлар ҳамда улардаги маълумотларни ташкилотлар ёки шахсий қурилмаларигача бўлган зарарли ҳужумлардан ҳимоя қилиш. Ҳужумлар ахборот, операцион тизим, илова ва тармоқ хавфсизлигини таъминлаш тоифаларига бўлинади.
Киберни муҳофаза этиш - Кибер борасидаги хавфсизликка Ҳужум — ахборот активларини йўқ қилиш, очиш, ўзгартириш, блокировкалаш, тутиб олиш, рухсат этилмаган фойдаланиш ёки ахборот активларидан рухсатсиз фойдаланишга уриниш каби ҳолатлар сифатида қаралади.
Кибержиноятчилик уч турга бўлинади: шпионлик, ахборот урушлари ва киберҳужумлар.
Шпионлик – махфий, хизмат, тижорат ва шахсий маълумотларни, логин ва паролни, электрон почта, ёзишма ва контакт маълумотлари, файллар жойлашуви ва дастур кодларига рухсат ва бошқаларни қўлга киритиш ҳисобланади.
Низомгa кўра, ресурслар икки турли бўлади:
Бaзaвий дaвлaт aхборот ресурслaри: бaрчa дaвлaт оргaнлaри, юридик вa жисмоний шaхслaр томонидaн улaргa берилгaн вaколaтлaр доирaсидa умумий фойдaлaниш учун мўлжaллaнгaн aхборот ресурслaри.
Мaхсус дaвлaт aхборот ресурслaри: идорaлaр, ҳудудий бошқaрув вa ҳокимият оргaнлaрининг, дaвлaт бюджет мaблaғлaри ҳисобигa тaшкил этилгaн юридик вa жисмоний шaхслaрнинг, юридик вa жисмоний шaхслaрнинг дaвлaт сирлaри вa мaхфий aхборотгa эгa бўлгaн ихтисослaштирилгaн aхборот ресурслaри.
Давлат сирлари ва махфий Ахборот жумласига киритилган Ахборот тақдим этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кибер хавфсизлигига нисбатан таҳдидларнинг асосий таъсир воситаси бир марталик ташвиқот акциялари, узоқ муддатли тарғибот кампаниялари, мафкуравий тазйиқ, маданий экспансия, Ахборот блокадаси каби руҳий-информацион таъсир воситалари ҳисобланади.
Руҳий-информацион таъсир оммавий Ахборот ва глобал коммуникация воситалари орқали амалга оширилади ҳамда давлатнинг ички сиёсатига ишончсизлик уйғотиш, ички ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, мухолиф кайфиятларни қўзғотиш, ҳаттоки исёнга ундаш каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
3. Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Давлатимизнинг Кибер хавфсизлиг соҳасидаги хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан бири, Ўзбекистон Республикасида Кибер хавфсизлигини таъминлашнинг ягона тизимини яратиш ва уни амалга оширилишини ташкил этишдан иборат.
Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг куч ва воситалари, шунингдек, Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги масалаларнинг ечилиши юзасидан давлат сиёсатини ўзида мужассамлаштиради. Демак, Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Кибер хавфсизлигини таъминлаш тизимининг асосий субъектлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Кибер хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий элементларининг асосий вазифалари хусусида тўхталамиз.
Суд ҳокимияти органлари Кибер хавфсизлиг соҳасидаги шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи жиноят ва қонунбузарликларни тегишли тартибда кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортади. Ўзбекистон Республикасида Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.
Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчи қуйи Палатаси Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий объектив ҳолатни таҳлил этган ҳолда, фуқаролар, соҳага оид ташкилот ва идоралардан келиб тушган таклиф ва аризалар асосида тегишли меъёрий-ҳужжатларга ўзгартиришлар киритади ва зарур ҳолатда янги меъёрий-қонунлар ишлаб чиқиб, Сенатга тасдиқлаш учун тақдим этади. Ушбу жараёнда ривожланган мамлакатлар ва жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, миллий менталитетимизга мос Кибер хавфсизлигига оид қонун ва меъёрларни ишлаб чиқишга бошчилик қилади.
Қонун чиқарувчи юқори Палата Ўзбекистон Республикаси Сенати Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчи Палатаси томонидан Кибер хавфсизлигини таъминлашга оид барча яратилган, қайта таҳрирдан ўтган ва қабул қилиш учун тақдим этилган қонунларни кўриб чиқиб тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентига ушбу соҳага оид тегишли тақдимномаларни киритади; Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро ҳужжатларни ратификация қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ваколати доирасида ва Президент томонидан киритилган таклифлар асосида мамлакатда Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишларни эътиборга олган ҳолда вазирликлар, ҳокимият органлари ва бошқа ижро этувчи идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Шунингдек, белгиланган қоида ва лойиҳаларни амалга киритишда ва шакллантиришда ушбу соҳа бўйича давлат бюджети ҳисобидан ажратилган моддий ресурсларни тақсимлайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Ўзбекистон Республикасида Кибер хавфсизлигига қарши мавжуд реал ва потенциал таҳдидларни аниқлайди ва баҳолайди, таҳдидларни олдини олиш ва локаллаштириш бўйича Президентга оператив равишда Кибер хавфсизлигини таъминлашга оид қарор лойиҳаларини тайёрлайди. Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тегишли таклифлар ишлаб чиқади, ушбу йўналишда ҳукумат идоралари, органлари фаолияти, куч ва воситаларини Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштиради ҳамда ушбу соҳа бўйича Президент қарорларини бажарилиши юзасидан назорат ўрнатади.
Вазирликлар, идоралар ва ижро этувчи органлар Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Президент ва ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлайдилар. Ўз ваколат доирасида ушбу соҳа бўйича меъёрий-ҳужжатлар ишлаб чиқади ва тегишли тартибда Президентга ҳамда Вазирлар Маҳкамасига Кибер хавфсизлигини таъминлаш юзасидан талаб ва таклифларни тақдим этади.
Идоралараро ва Давлат комиссиялар Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади. Улар ўз ваколат доирасида Кибер хавфсизлиги соҳасига оид ҳукумат томонидан қўйилган масалалар билан шуғулланади.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлиги ижро этиш органлари Кибер хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда Президент қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси фармонларини бажаради. Кибер хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган дастурларни бажарилишида ўз-ўзини бошқариш органлари, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради, шунингдек, ижро этувчи органлар ихтиёрига Кибер хавфсизлигига оид муаммоларни ечишда Кибер хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритадилар.
Ўз-ўзини бошқариш органлари Ўзбекистон Республикасида Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қонунларнинг бажарилишини таъминлайдилар.
Кўрсатиб ўтилган тизимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Кибер хавфсизлигини таъминловчи кучларни бир қатор вазирликлар ва идоралар ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Кибер хавфсизлиги бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни амалда тадбиқ этилиши юзасидан фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси давлатимиз ҳудудида Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунларнинг бажарилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Кибер соҳасидаги шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи жиноят ва қонунбузарликларни тегишли тартибда кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортади. Ўзбекистон Республикасида Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кибер соҳасидаги қонунбузарликлар ва копьютер жиноятчилигига қарши кураш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикамизга ноқонуний (қароқчилик йўли билан тайёрланган) Кибер хавфсизлиг маҳсулотларнинг кириб келишини олдини олиш орқали муаллифлик ва ихтиролик ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сертификатланмаган аудио-видео CD-DVD дискларни тарқалишини олдини олиш ва Кибер хавфсизлиг соҳасидаги солиққа оид жиноятларга қарши кураш орқали иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилади.
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Кибер хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда асосий ўринни конституциявий, қонуний ва қонуности меъёрлари эгаллайди. Ушбу меъёрлар давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошкариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя қилиш мажбуриятини юклайди. Кибер хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда қонунлар ва давлат ҳокимияти органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари нормалари алоҳида ўрин тутади.
2018 йил 21 ноябрдаги 4024 сонли президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси ҳузурида “Техник кўмаклашиш маркази” ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади. 2020 йил 15 июндаги 4452 сонли президент қарорига асосида “Техник кўмаклашиш маркази” номидан “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси номига ўзгартирилди ва ҳозирги кунда ўз фаолиятини давом этиб келмоқда.
Киберхавфсизлик маркази томонидан 2020 йилда 4 631375 ботнет тизимларидаги фаоллик; 875 719 қора рўйхатларга тушиш; 389296 ҳимоясиз CWМП протоколи; 287 411 ҳимоясиз ҲТТП протоколи ва 19 491 783 ҳимоясиз НТП протоколи мавжудлиги аниқлаган. “.UZ” домен ҳудудида 466 та ўта хавфли, 205 та ўрта хавфли ва 24 та паст хавфли жами 695 та заифликлар аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизликни тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
МДҲ давлатларида киберхавфсизлик бўйича норматив-меъёрий ҳужжатлар тўлиқлигича ишлаб чиқилмаган. Киберхавфсизлик марказининг низоми очиқ манбаларда эълон қилинмаганлигини инобатга олиб, киберхавфсизлик бўйича қонун ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Унда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик таърифлари, вазифа ва мақсадларини аниқ кўрсатиб ўтиш лозим.
АДАБИЁТЛАР:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т., 2018.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуни. 2018 йил 5 апрел // Lex.uz.
“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ЎРҚ-647-сон қонун. 2020 йил 18 ноябр // Lex.uz.
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун. 2016 йил 16 сентябр // Lex.uz.
“Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тўғрисида”ги қонуни. 2001 йил 29 август // Lex.uz.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 май қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2014. №20 (624). - 221-м.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 сентябрдаги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. -2011.
Мирзиёев Ш.М. Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак: 2017 йил 9 феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга багишланган видеоселектор йиғилишидаги маъруза. // Халк сўзи. - Т., 2017. 10-фев.
Мирзиёев Ш.М. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат килайлик. // “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби” анжумандаги маърузаси 15.07.2017 - Халқ сўзи. 2017., 16 июл.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тарақкиёти ва халқ фаровонлигининг гарови: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи. - Т., 2016.
Мирзиёев Ш.М. Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоги керак: Ўзбекистон Республикаси Презиенти Ш.Мирзиёевнинг2017 йил 9 феврал куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маъруза. // Халқ сўзи. Т., 2017. - №7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя килишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. -2017. - № 15. - 243-м.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳакида”ги 15-сонли Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Тошкент шаҳрида “хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 688-сонли Қарори.
«Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулидан амалий машғулот ишланмаси
Амалий машғулот ишланмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |