Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111


Ўқувчиларни касб билан таништиришда синф раҳба



Download 7,91 Mb.
bet60/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

Ўқувчиларни касб билан таништиришда синф раҳбари ўз ишларини бир неча босқичларга бўлиши мумкин:

  1. Ўқувчиларни ишлаб чиқаришнинг асосий соҳалари билан таништириш;

  2. Халқ хўжалигининг асосий касб груҳлари билан таништириш;

  3. Айрим касблар билан чуқурроқ таништириш.

Бу ишларни амалга оширишда синф раҳбари ўқувчиларнинг ёши ва ривожланиш даражасига қараб турли усуллардан (методлардан): якка-якка ва жамоавий (коллектив) суҳбатлар, мунозаралар, экскурсиялар, касб танлаш юзасидан иншолар ўтказиш, мусобақалар ва кўргазмаларни ташкил этиш усулларидан фойдаланиши мумкин. Ўқувчилар билан қуйидаги мавзуларда суҳбатлар ўтказиши мумкин: «Сенинг бўлажак касбинг», «Қайси касб эгаси бўлишни хоҳлайсиз», ва бошқалар. Мунозаралар ўтказиш учун қуйидаги мавзуларни олиши мумкин. «Ота-онамнинг касби», «Менинг келажакдаги касбим», «Биз касб танлаймиз». Касб танлаш юзасидан ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларга турли хил касб эгаларини, оталиқ корхоналардаги ходимларни таклиф этилса яхши бўлади, чунки, улар ўқувчиларга айрим касб ва хунарлар ҳақида тўлиқ ва чуқур тушунча берадилар ва касб танлашда хатоларга йўл қўймасликка йўллайдилар.
Суҳбат ва мунозара ўтказишдан синф раҳбари маърузалар ўтказиши, ўқув фильмлари намойиш қилиши, касб танлаш бўйича корхоналарга экскурсиялар уюштириши мумкин. Бундай тадбирнинг ўтказилиши касб ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишида ўқувчиларга ёрдам беради, натижада улар суҳбат ва мунозараларга актив қатнашадиган бўладилар.
Ўқувчилар корхоналарга экскурсияга бориб, бевосита кузатиш натижасида ташкилотлар ҳақида техника билан қуролланиши, муайян корхонанинг технологик жараёнини, ишчи меҳнатининг мазмуни ҳақида янги билимга эга бўладилар.
Ўқувчилар билан ўтказиладиган экскурсиялар яхши натижа бериши учун экскурсиядан олдин ўқитувчи маъруза уюштириши лозим, маъруза масалан, «Корхонамизнинг келажаги» номли мавзуда бўлиши мумкин. Бунда ўқувчилар корхонанинг фақат ҳозирги вақтда эмас, балки келажакда ҳам техник жиҳатдан қандай жиҳозланиши ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Маърузани корхонанинг инженери ўқиши лозим.
Синф раҳбари эшитилган маърузалар ва корхоналарга бўлган экскурсиялар асосида ўқувчиларга (юқори синф ўқувчиларига) ёзма ҳисобот учун қуйидагича режани тайёрлаб кўйиши лозим:

  1. Машинасозлик заводининг тузилишини (структурасини) баён қилиб бериш;

  2. Бирор бир цехда меҳнатнинг ташкил этилиши (ўқувчиларнинг ўзи танлайди), бошқарувчи касбларнинг ўринлари;

  3. Муайян цехдаги меҳнат жараёнининг механизациялашганлигини ва автоматлаштирилганлигини тавсифлаб беринг;

  4. Келажакда бу корхонани қандай тасаввур этасиз, комплекс механизациялаш ва автомотизациялаштириш даражаси, меҳнатни ташкил этиш ва меҳнат унумдорлиги, ишчилар меҳнати мазмунининг ўзгариши ва янги касбларнинг вужудга келиши бўйича.

Бироқ ўқувчиларни корхона ва ҳар хил касблар билан таништириш ҳар доим ҳам, айниқса, онгли ва тўғри касб танлашда исталган натижани беравермайди. Шунинг учун синф раҳбари касб ҳақида ахборот беришда корхоналардаги мутахассис ишчиларни таклиф этиши лозим, улар эса ўқувчиларни касб ва унинг мазмуни билан кенгроқ таништириши керак. Суҳбат қуйидага жадвал асосида тузилиши мумкин:

  1. Ишлаб чиқаришга тавсифнома (ҳарактеристика) бериш ва ишлаб чиқараётган маҳсулот, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.

  2. Цехнинг жиҳозланиши ва унинг механизациялашганлик ва автоматлашганлик даражаси.

  3. Назорат — ўлчов асбоблари ва приборлари.

  4. Технологик жараённинг тавсифномаси (ҳарактеристикаси).

  5. Бошқарувчи касбларнинг номи, унинг аҳамияти бошқа ишлаб чиқаришларда кенг тарқалиши.

  6. Иш жараёни (иш ҳолати, айрим меҳнат ҳаракатлари, жисмоний оғирлик (нагрузка), иш темпи).

  7. Меҳнатни ташкил этиш (жамоавий (коллектив), индивидуал гуруҳларга (бригадаларга) бўлиниб, касбларни бирлаштириб ва бошқалар).

  8. Меҳнат шароити (иш жойи, иш режими, иш жойининг қулайлиги, ёруғлиги, шовқинлиги, температура, ҳавонинг намлиги, хона деворлари ва жиҳозларининг ранги ва бошқалар).

  9. Касб эгасига қўйиладиган асосий талаблар (жисмоний ўсиши, соғлиги, касб эгасининг кўникма, малакага ва билим даражаси, ҳарактер хусусиятлари).

10. Ишда бракка, асбоблар ҳамда жиҳозларнинг синишига йўл қўядиган асосий сабаблар ва бошқалар.

  1. Меҳнатдаги моддий ва маънавий шароитлар: ойлик, рағбатлантириш мукофотлари, турар жой шароити, маданий дам олиш, санаторияларда даволаниш, оммавий спорт ишлари.

  2. Умумий меҳнат шароити ва малакали ишчиларнинг ортиши (кадрларга бўлган талаб, ишга қабул қилишдаги шартлар, хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатининг қўлланилиши ва малакали кадрларнинг ўсиши).

Бу суҳбатда корхонадан келган ходим ўз корхонасидаги илғор ишчилардан мисоллар келтириши, шунингдек, мактабни битириб тўсатдан ишга келиб қолганларни ҳам кўрсатиб ўтиши лозим. Синф раҳбари ўқувчиларнинг суҳбат, маъруза, экскурсия, мунозара ва бошқаларда касб ҳақида олган маълумотларини қуйидаги мавзуларда иншо ёздириш орқали мустаҳкамлаб боради. «Ким бўлишни орзу қиласиз», «Менинг келажакдаги касбим ҳақида ўйларим» ҳамда шу мавзуларга мос бўлган альбомлар, видеофильмлар, кўргазмалар ташкил этиш ва бошқа. Масалан, ўқувчиларга касб танлаш ҳақида ахборот беришни кўргазмали асосда ташкил этиш учун синф раҳбарлари қуйидаги кўргазмалардан фойдаланиши мумкин:
1. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг муҳим касблар.
2. Материалларни қўлда ва механикавий ишлашга алоқадор касблар.

  1. Транспортга оид касб ва ҳунарлар ва бошқалар.

Ташкил этилган кўргазма, альбомлар, видеофильмларнинг тепасига касб ҳақида «Ҳунари борнинг – олтин билаги бор», «Касбни тўғри танлаш - бахтдир» ва «Ҳар бир меҳнатнинг ўз ҳусни, ва ўз бахти бор»—деган шиор осилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқувчиларга касб ҳақида ахборот беришда мактабда ташкил этиладиган кўргазмалар катта аҳамиятга эгадир, масалан, «Ота-оналаримизнинг меҳнати», «Бизнинг ишлаб чиқаришга қилган экскурсиямиз» ва ҳоказо.
Касбга йўллаш бўйича ташкил этиладиган кўргазмаларни безатишга синф ўқувчиларини жалб этиш лозим. Бу ишга киришишдан олдин, синфдаги болаларни касбга бўлган қизиқишларига қараб груҳларга бўлинади. Ҳар бир груҳдаги ўқувчиларга уларни қизиқтираётган касб ҳақида материал тўплаш бўйича аниқ топшириқлар берилади (газета мақолалари, шеърлар, буюк кишиларнинг фикрлари, расмлар, цех расмлари, иш жойлари ва ҳоказолар).
Шундай қилиб, синф раҳбари ўқувчиларга касб ҳақида ахборот беришда касбга йўллаш ишидаги барча иш шакли ва усулларидан фойдаланиши лозим.
Ўқувчиларни касб билан таништиришдаги энг таъсирли тадбирлардан бири ўқувчиларга маслаҳат беришдир, бунда ўқувчиларни қизиқтирадиган касб ва ҳунарни танлаш ва уни ўрганиш учун аниқ тавсиялар берилади.

Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish