Касб танлаш ва уни ўрганиш бўйича ўқувчиларга маслаҳат.
Касб танлаш бу ҳаётда қийин ва масъулиятли қадамдир. Умумхалқ ишига қўшган хиссанг ҳамда шахсий бахтинг сенинг ким ва қандай бўлишингга боғлиқ.
Бу маслаҳатларни кўргазма сифатида мактаб синфлари, зал ва ўқув устахоналарига осиб қўйиш мумкин.
4. Мактабдан ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларни касбга йўналтириш.
Синфдан ташқари ишда ўқувчиларнинг касбга қизиқишини оширишда қуйидаги ташкилий усуллардан фойдаланиш мумкин: фанларга оид тўгараклар, қизиқишлар бўйича гуруҳ ва клублар, касб ва касбга оид қизиқишлар ҳақида рефератлар тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Бу усулларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиб ўтамиз:
а) Тўгарак иши. «Тўғри йўлга қўйилган тўгараклар,— деб ёзган эди Н. К. Крупская, ўсмир учун касб танлаш масаласини ҳаддан ташқари енгиллаштириш мумкин.
Мактабларда уюштириладиган фан тўгараклари, биринчи навбатда, техникага оид тўгаракларнинг мақсади ўқувчиларнинг бирор фаолият турига бўлган қизиқиш ва эҳтиёжни қондиришдан иборат, чунки ҳар қайси ўқувчининг қизиқиш ва эхтиёжи ўта ўзига хос бўлиб, уни синф машғулотлари давомида қондиришга имконият етишмайди.
Тўгарак турини эркин танлаш, машғулотлардан бўш вақтда ихтиёрий қатнашиш, мустаҳкам билим, малака ва техникага оид фикрнинг ривожланишига имкон берадиган ижодий шарт-шароит кўп қимматли фазилатларнинг биринчи навбатда, касбга йўллашга оид сифатларнинг тарбияланишига таъсир этади.
Мактабда тўгарак ишини ташкил этишда тўгарак машғулотларига ўқувчиларни ялпи жалб этишгагина эмас, аввало, шу ўқувчи нима учун худди мана шу тўгаракда шурғулланишни хохлаётганлигини, тўгарак турини танлашда хатога йўл қўйган-кўймаганини (акс ҳолда, ўқувчи катта маънавий зарар кўриши мумкин) аниқлашга ҳаракат қилиш лозим.
Шу мақсадда ҳар бир ўқув йили бошида фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари, тўгарак раҳбарлари дарсда, синфдан ташқари соатларда ўқувчилар билан ўтказиладиган бевосита суҳбатда ва мактаб радиоси орқали ўқувчилар мактабда, мактабдан ташқарида қандай тўгараклар ишлаши, уларнинг иш мазмуни, уларда ўқувчилар қандай билим ва малакаларни эгаллашлари, қандай амалий ишларни бажаришлари ҳақидаги тушунчаларни беришлари зарур.
б) Қизиқиш бўйича гуруҳ ва клублар. Ўқувчиларда касбга қизиқишни шакллантириш ва ривожлантиришнинг янги ва самарадор йўлларини излаш натижасида қизиқишларга оид гуруҳ ва клублар вужудга келди. Бундай гуруҳларнинг мақсади ўқувчиларни бир касбнинг мазмуни билан батафсил таништиришдан иборат. Лекин гуруҳнинг фаолияти шу билан чекланмайди, унинг аъзолари бу гуруҳга яқин бир қатор бошқа мутахассисликлар билан ҳам танишишлари лозим. Масалан, слесарлик касбини ўрганиш давомида гуруҳ аъзолари йўл-йўлакай йиғувчи-слесарь, асбобсоз-слесарь, штампловчи слесарь, ремонт қилувчи слесарь, слесарь-сантехник сингари яқин мутахассисликлар билан танишишлари мумкин ва ҳоказо.
Қизиқишлар бўйича гуруҳларни комплектлашни касбга қизиқишлари бир-бирига мос келадиган ўқувчилардан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бунда маълум бир касбдаги бундай гуруҳлар сони муайян бир иқтисодий туманда шу касбга бўлган талаб ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади. Бундай гуруҳларда асосий иш тўгарак раҳбарига юкланади. Тўгарак раҳбари гуруҳнинг иш режасини тузишда иштирок этиши, унинг бажарилишини кузатиб бориши, суҳбатлар, касб ҳақида консультациялар уюштириши, ота-оналар ва ўқувчилар билан иш олиб бориши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |