Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111


Касб танлашга йўллашда ўқув ишлари ва тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарларининг вазифалари



Download 7,91 Mb.
bet57/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

2. Касб танлашга йўллашда ўқув ишлари ва тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарларининг вазифалари.
Ўқув муассасаси раҳбарининг (директорнинг) ўқув ишлари бўйича ўринбосари вазифалари қуйидагилардан иборат:



  • мактабда касб танлашга йўллашга раҳбарлик қилади, синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари, услубий (методик) бирлашмаларининг касб танлашга йўллаш ишлари режасини қараб чиқади ва тасдиқлайди.

  • мактабда ташкил этиладиган ўқув услубий бирлашма йиғилишларида ўқувчиларни касб танлашга йўллаш масалаларини муҳокама этилишини назорат қилади.

  • мактабдаги касб танлашга йўллаш таълими ва қўшимча машғулотлар жараёнини тўғри ташкил этиш;

  • ўқув дастурини бажаришни таъминлаш;

  • дарсларнинг ҳолати билан танишиб бориш;

  • қўшимча машғулотларни ташкил этади;

  • ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва ўқитувчиларнинг услубий ишларига раҳбарлик қилиш;

  • дарс жадвали тизимида касб танлашга йўллаш ва касбга оид маълумотлар бериш, дарс ва қўшимча машғулотларни назорат қилиш;

  • касб танлашга йўллаш ишларини ва фан тўгаракларини бошқариш;

  • ўқитувчиларнинг дарсларида иштирок этиш ҳамда кўрсатмалар бериш ва бошқалардан иборат.

Ўқув муассасаси раҳбарининг (директорнинг) тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари вазифалари қуйидагилардан иборат:



  • мактабда синфдан ва мактабдан ташқари касб танлашга йўллаш ва касбга оид маълумотлар бериш, дарс ва қўшимча машғулотларнинг сифат самарадорлигини ошириш юзасидан услубий ёрдам ишларни бажариш;

  • уларга раҳбарлик қилиш;

  • мактабда онгли интизомни мустаҳкамлаш;

  • давоматни яхшилаш;

  • касб танлашга йўллаш ва касбга оид маълумотларни бериб бориш орқали ота-оналар билан ишлашни ташкил этиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш.

Бундан ташқари мактаб директорининг тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари қуйидаги ишларни ҳам амалга оширадилар:
- турли синф ўқувчиларини касб танлашга йўллаш (уларга турли касблар тўғрисида билимлар бериш) тадбирларининг тахминий мавзули режасини ишлаб чиқади;
- мактаб клублари тармоғини ўқувчиларнинг ижтимоий-фойдали ишлари ва ишлаб чиқариш меҳнатини режалаштиради ва ташкил қилади;
- ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш бригадалари, меҳнат ва дам олиш оромгохлари ишини такомиллаштиради;
- ўқувчилар ва ота-оналарга касблар тўғрисида билим ва кўрсатмалар беришга доир синфдан ташқари тадбирларни амалга оширади;
- ўқувчилар ва ота-оналарга якка ҳолда маслаҳатлар ташкил этади ва ўтказади;
- мактабнинг ишлаб чиқариш оталиқ корхоналари, ота-оналар қўмитаси ва касб хунар коллежлари, академик лицейлар билан олиб борадиган ишларини бир-бирига мувофиқлаштиради;
- Касб танлашга йўллаш иши қатор томонларни, ижтимоий, иқтисодий, психологик, медицина-физиологик томонини ўз ичига олади.

Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish