Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111


в) Касб ва касбга оид қизиқишлар хақида рефератлар, иншолар



Download 7,91 Mb.
bet62/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

в) Касб ва касбга оид қизиқишлар хақида рефератлар, иншолар. Бу иш турининг ўқувчилар томонидан тайёрланиши ва ёзилиши уларни касблар билан таништириш ва аниқ меҳнат турига бўлган қизиқишларини ошириш усулларидан биридир.
Мактабда меҳнатга ўргатиш дастурида ўқувчиларнинг металл ва ёғочга ишлов бериш, машинасозлик ва электр энергетикаси, хизмат кўрсатиши ва қишлоқ хўжалигига оид бир қатор касб ва мутахассисликлар билан танишишларига имкон беради.
Бироқ бу маълумотлар мазкур касбларнинг мазмунини том маънода ўрганиш учун етарли эмас. Шунинг учун бирор касбга маълум кизиқиш пайдо бўлгач ўқувчиларга рефератлар, иншолар мавзусини тавсия этиш зарур. Ўқитувчи томонидан тавсия этилади.
5. Ўқувчиларни касб танлашга йўллашда мактаб кутубхонасининг роли.
Ўқувчиларни китобга яқинлаштиришда ўқишга ва ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасига қизиқиш уйғотишда мактаб кутубхонаси катта аҳамиятга эгадир. Ҳозирги вақтда Республикамизнинг кўпгина кутубхоналари касб танлашга ёрдам кўрсатишда анча-мунча тажрибаларга эгадир. Бу кутубхона ходимлари ўқувчи ёшларда китоб ўқишга қизиқишни ошириш учун адабиётлар юзасидан кўргазмалар ва китоблар ҳақида қизиқарли суҳбатлар ўтказадилар, тавсияномалар битилган картотекалар ва касблар ҳақидаги адабиётлар рўйхатини тузадилар, китоб ва журналларнинг кўргазмасини (виставкасини) ташкил этадилар, ва касб танлаш юзасидан конференция ва мунозаралар ўтказадилар. Кутубхоналарда бундай ташвиқот ишларини ўтказишда муайян иқтисодий туманда ишчи кадрларга бўлган талаблар ҳисобга олиб борилади.
Умуман, ёшлар ўртасида ишчи ва бошқа касбларни ташвиқот қилиш иши бугунги кунда яхши йўлга қўйилган.
Мактаб кутубхоналари ходимларининг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларнинг ўқишига раҳбарлик қилишдир. Бу тарбиялаш жараёнининг муҳим воситаси ҳисобланади. Маълумки, ўқиб чиқилган китобнинг бири ўқувчини ишлаб чиқаришнинг ҳар хил турлари, машиналар, ҳар хил касб ва ҳунарлар билан таништиради, бошқаси эса касб танлаш устида жиддий ўйлашга ундайди. Учинчиси эса ҳаётга йўлланма осонликча берилмаслигини, ҳар бир меҳнатга ҳурмат билан қарашни баён этади. Шунинг учун кутубхона ходимлари жуда ҳам усталик билан хилма-хил адабиётлар манбаидан ўқувчиларнинг касб танлашига ёрдам бера оладиган китобларни топиши керак.
Ўқувчиларда китобхонликка қизиқиш уйғотишда кутубхона ходимлари ўқувчиларнинг бу қизиқишига раҳбарлик қилишни ва уни мақсадга мувофиқ йўналтириш зарурлигини унутмасликлари керак.
Яна шуни унутмаслик керакки, ўсмирлик ва ўспиринлик ёшларида китобхонликка қизиқиш энди шаклланаётган бўлади, шунинг учун ҳам у мустаҳкам бўлмай, ҳар хил таъсирларга тез берилади. Мана шундай пайтда мактаб кутубхонаси ходимлари китобхонликка бўлган қизиқишни ўз вақтида тўғри йўлга солишлари биргина истак бўлиб қолмай, балки зарур масала ҳамдир.
Кутубхона ходимларининг ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларида суҳбат ва кузатиш, китобхонлар формулярлари ва кундаликларини таҳлил қилиш, анкета бўйича сўров ўтказиш, ўқувчи-китобхонларга тавсифнома тузиш китобхонларнинг китоб ҳақидаги тақризини йиғиш, ўқувчиларнинг қизиқиши картотекасини тузиш ва бошқалар энг самарали усуллар эканлигини кўрсатади. Ҳар бир усулларни қисқача кўриб ўтамиз:
1. С у ҳ б а т в а к у з а т и ш. Мактаб кутубхоначиси ўзининг ёш китобхонлари билан ҳар доим учрашиш, уларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини кузатиш борасида ўқиб чиқилган китоблари хақида улар билан суҳбатлашиш ва бошқалар.
2.. Китобхонлар формулярларини таҳил қилиш. Бу метод, мактаб кутубхонаси ходимларига ҳар бир ўқувчининг ҳарактери, ўқиш мазмуни ва тизимини ёки китобхонликка аналогик қизикиши бўлган бир гуруҳ болаларни аниқлашга имконият беради. Китобхонлар формулярларини таҳлил қилишда талаб ва қизиқишни бир-бирига аралаштириб юбориш мумкин эмас. Масалан, баъзан ўқувчилар ҳар хил китобларни ўқийверади ва аниқ бирор бир нарсага қизиқмайди.
3. Ўқув кундаликларини таҳлил қилиш. Бу усулнинг мазмуни мактаб кутубхоначиси кутубхонадан фойдаланаётган ўқувчиларга кундалик тутиб, унга ўқиб чиққан китобларни ёзиб боришни тавсия этишдан иборат. Бу ҳужжатда китобхон ўқувчи мунтазам равишда ўқиган китоблари ва уларнинг қисқача мазмунини ва айниқса, унга ёққан томонларини ёзиши лозим. Кундаликда ўқувчининг ўқиб чиққан китобга берган танқидий қараши ва шу китобга берган баҳоси айниқса қимматлидир.
Шундай килиб, ўқув кундалиги китобхон формулярларига қараганда тўлароқ ҳужжат хисобланади. Бу ўқувчининг айниқса касб танлашдаги қизиқиши ва майлини тўғрироқ аниқлашда катта ёрдам беради.
4. Сўров анкетаси. Бу методда мактаб кутубхоначиси қуйидаги масалаларни аниқлаш мақсадида китобхонларга анкета тарқатади.

  1. Қайси муаллифларнинг қандай китоблари кўп ёқди?

  2. Бу китобни қайси кутубхонадан ёки қаердан олдингиз?

3. Қайси муаллифларнинг қандай китобларини бизнинг кутубхонамизда бўлишини истардингиз?
4. Кутубхонамиз ишларини яхшилаш тўғрисидаги истакларингиз?
5. Ўқувчи-китобхонга тавсифнома т у з и ш. Бу методда мактаб кутубхоначиси ўқитувчи ёки синф раҳбари илтимосига кўра ҳар бир ўқувчига қисқача тавсифнома тузади, унда ўқувчининг нима ўқиши, ўқиш суръати, билимнинг қайси тармоғига кўпроқ қизиқиши кўрсатилади.
6.Китоблар ҳакидаги тақризларни йиғиш ва уни таҳлил қилиш. Шуни айтиш керакки, бу метод ўқувчи ёшларда ижодий ва танқидий фикр юритишнинг вужудга келишида катта аҳамиятга эгадир. Бу методнинг мазмуни ёш китобхонларга ўқиб чиққан китоби ҳакида (олдиндан берилган режа бўйича қисқача тақриз ёзишни таклиф этишдир.
7. Ўқувчиларнинг қизиқишлар картотекаси. Бу метод ҳар бир ўқувчига картотека тузишда синф раҳбари ва мактаб кутубхонаси ходимларини ҳамкорлигида ишлашни кўзда тутади, бу картотекада ўқувчининг касбга қизиқишлари ва бошқа ҳарактер хусусиятлари акс эттирилиши лозим. Қуйида картотеканинг тахминий чизмаси келтирилган.

Ф.И.Ш

Туғилган йили

Касбга майли, қобилияти, темпераменти ва ҳарактери

Китобхонликка қизиқиши

Изоҳлар


















Ҳар бир ўқувчига тўлдирилган карточкалар ўқувчиларнинг касбга қанчалик қизиқишларига қараб маълум тартибда бўлимларга солиб қўйилади.
1. Қайси касбга қизиқиши ноаниқ ўқувчилар.
2. Касбга қизиқишлари мустаҳкам бўлмаган ўқувчилар.
3. Касбни ўйлаб, қизиқиб танлаган ўқувчилар.
Шу карточканинг ҳар бирига бошланғич қизиқишларнинг аста-секин ўсиб боришини кўрсатувчи чексиз ўзгаришларни ва унинг давомини киритиш мумкин.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish