Bog'liq Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил
Лаборатория машғулотлари Касб ҳақида тушунча. Касблар классификацияларининг, умумий таърифи. Талабаларга «касб» тушунчасининг маъносини ёритиб бериш. Уларни касбларнинг классификациялари билан таништириш. Талабаларга ҳар бир соҳа касбларининг жамиятда тутган ўрни ҳақида маълумот бериш. Касблар мазмунини тушунтириш талабаларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш. Касб типлари. Талабаларни касбларни меҳнат қуроллари бўйича таснифлаш (классификациялаш) кўникмаси билан қуроллантириш. Муайян типдаги касбга мойилликни аниқлаш. Ўз профессионал мавқеини белгилаш муаммосига қизиқишни ошириш. Касбларнинг туркумлари, гуруҳлари, булимлари. Талабалар меҳнат фаолияти соҳасини онгли равишда танлашлари учун уларда касблар оламини билиб олиш кўникмасини таркиб топтириш. Ўқувчиларни ўз шахсий сифатларини касбнинг инсонга қўядиган талабларига мувофиқлаштириш муаммоси билан таништириш. Касбнинг инсонга қўядиган талаблари. Талабаларда касбнинг одамдаги шахсий сифатларга, ўзига хос хусусиятларга қўядиган умумий талаблари тўғрисидаги билимларни шакллантириш. Профессионал режаларни яхши ўйлаб тузиш борасидаги фаолиятни фаоллаштириш. Меҳнатга меҳнат аҳолига хурматни тарбиялаш. Профессиограммма хақида тушунча. Талабаларга «профессиография», «профессиограмма» тушунчаларини англатиш, уларни касблар характеристикасини тузиш қоидалари билан таништириш. Ўз сифатларини танлаётган касбнинг ходимга қўядиган талаблари билан таққослаш кўникмасини ривожлантириш. Касб танлашда йўл қўйиладиган типик хатолар. Талабаларга касб танлашда йўл қўйиладиган хатоликларни тушунтириш. Ўзининг профессионал режасини анализ қилиш кўникмасини шакллантиришда кўмаклашиш. Профессионал қизиқиш ва мойилликлар ҳақида тушунча. Талабаларни «профессионал қизиқиш», «мойиллик» тушунчалари билан таништириш. Анкета орқали сўров билан талабалардаги етакчи қизиқишларни аниқлаш. Талабаларни билишга қизиқишини фаоллаштириш. Профессионал қизиқиш ва мойилликларни шакллантириш. Талабаларни қизиқиш ва мойиллик ривожланиши босқичларининг тавсифномаси билан таништириш, касб танлашда ўз қизиқиш ва мойиллигини тўғри баҳолаш эҳтиёжини шакллантириш. Талабаларда билишга қизиқишни ривожлантиришга кўмаклашиш. Касб танлашда қобилиятининг аҳамияти. Касбга яроқлилик. Қобилиятларнинг касб танлашдаги аҳамиятини тушунтириш, умумий ва алоҳида қобилиятлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш талабаларни меҳнатсеварликнинг қобилиятлар ривожланишидаги аҳамияти тўғрисидаги хулосага олиб келиш. Маъруза конспектини тузиш ва у билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.
«Касбга яроқлилик» тушунчасининг моҳиятини очиб бериш. Танланган касбни шахсий қобилиятлари, жамият эҳтиёжлари билан қиёслаш, профессионал жиҳатдан муҳим сифатларини тўғри баҳолаш кўникмаси билан қуроллантириш. Касб танлашга мулоҳаза билан ёндашишни шакллантириш. Касб танлашда саломатликнинг аҳамияти ва тиббий жиҳатдан номуофиклиги. Касб танлашда саломатликнинг аҳамиятини ҳисобга олиш зарурлигини тушунтириш. Давлатнинг меҳнаткашлар саломатлигини сащлаш тўғрисида ғамхўрлигини кўрсатиш. Касбни эгаллаш йўллари. Талабалар мамлакатимиздаги ишчи касбларини эгаллаш йўллари билан таништириш. Ишчилар синфининг жамиятда тутган ўрнини ёритиш. Профессионал тайёргарлик кўринишнинг турли йўлларининг афзалликлари ва камчиликларини баҳолаш кўникмасини шакллантириш. Профессионал режа тўғрисида тушунча. Талабаларга «профессионал режа» тушунчасини ёритиш, уларни онгли равишда касб танлаш зарур деган хулосага олиб келиш.