Семинар: Фалсафий тафаккур эволюцияси, қадимги давр, ўрта асрлар, уйғониш даври фалсафаси Маъруза режаси


Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари



Download 105,99 Kb.
bet3/20
Sana21.02.2022
Hajmi105,99 Kb.
#34849
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2-маъруза

Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари. Қадимги Шарқ ва Ғарбда шаклланган фалсафа инсониятнинг илм, фан, маънавий тараққиётининг дебочаси ҳисобланади. Уларнинг ривожланиши, ўзига хослиги ва бетакрорлигидан қатъий назар, айрим умумий қонуниятларга эга.
Биринчидан, фалсафий тафаккур Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам ижтимоий онгнинг дастлабки шакли сифатидаги мифология негизида вужудга келган. Мифология инсон ўзини атроф муҳитдан ажратишга ва ҳодисаларни табиий сабабларга мувофиқ тушунтиришга қодир эмаслиги билан тавсифланади. Инсон дунёни ва ундаги барча ҳодисаларни худолар ва қаҳрамонлар ҳаракати билан тушунтиради. Аммо мифологияда инсоният тарихида илк бор бир қанча фалсафий масалалар ҳам қўйилади: дунё қандай вужудга келган ва у қандай ривожланади; ҳаёт ва ўлим нима ва ҳ.к.
Иккинчидан, Ғарб ва Шарқ фалсафаси синфий жамият ва давлат пайдо бўлиши билан ижтимоий онг шакли сифатида вужудга келган. Масалан, қадимги Ҳиндистонда фалсафанинг вужудга келиши тахминан унинг ҳудудида қулдорлик давлатлари шакллана бошлаган милоддан аввалги I минг йилликда юз берган. Хитойда фалсафа жамиятнинг синфий табақаланиш жараёни бошланган, чунончи: жамоалар касодга учраб, янги ер мулкдорлари ва шаҳар бойларининг иқтисодий ва сиёсий қудрати оша бошлаган милоддан аввалги VI-V асрларда вужудга келган.
Юнонистонда антик фалсафа милоддан аввалги VII-VI асрлар чегарасида шаҳар-давлатлар («полислар»)да аввал Кичик Осиёнинг Ғарбий қирғоғида (Ионияда), сўнгра – Сицилия оролининг юнонлар яшайдиган шаҳарларида ва ниҳоят, Юнонистонда – Афинада (милоддан аввалги V аср) пайдо бўлган ва қадимги дунё маданияти равнақ топиши учун шарт-шароитлар яратган синфий, қулдорлик жамиятининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Қадимги Марказий Осиёда фалсафанинг вужудга келиши ва ривожланиши ҳам синфий (феодал) жамият ва давлатнинг шаклланиши билан боғлиқ. Амударё бўйларидаги халқлар, хусусан Хоразмда энг йирик давлат тузилмалари бўлган. Шуни қайд этиш лозимки, кейинроқ вужудга келган давлатларда фалсафанинг шаклланишига қадимги давлатларнинг илк фалсафий тизимлари таъсир кўрсатган.
Учинчидан, Ғарб ва Шарқ фалсафаси умуминсоний қадриятларга қараб мўлжал олади. У инсонни ҳамиша қизиқтирувчи ҳодисаларни ўрганади, Қадимги манба “Авесто”да кўрсатилгани каби “қандай қилиб яхши фикрлаш, яхши сўзлаш ва яхши иш кўриш мумкин”, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади. Бу ноёб мевалардан баҳраманд бўлиш учун инсон фалсафий донишмандликни ўзлаштириши лозим: у дунёни англаб етиш, инсон ва табиат, инсон ҳаётининг мазмуни ва бошқа шунга ўхшаш муаммоларда мўлжал ола билиши керак. Аристотель ҳам шоҳ Искандарга насиҳатида “Шуни билгилки, ўзинг бузуқ ва фосиҳ эрсанг, раияту фуқарони ислоҳ қилолмайсан. Ўзинг адашган, гумроҳ экансан, уларга йўлбошчилик қилолмайсан. Ахир ўзи кўр одам қандай қилиб ўзгаларга раҳнамо бўлсин? Ўзи қашшоқ ўзгани бой қила оладими? Кимки ўзи хору залил бўлса, ўзгани қандай қилиб машҳуру азиз эта олсин. Билгилки, ислоҳ этишни истаган ҳеч кимса ўзини ислоҳ этмагунча ўзгаларни ҳам ислоҳ эта олмайди. Агар ўзи бузуқ фосид бўлмаса, бошқа кишини фасод ишга олмайди. Қўл остингдагиларни ислоҳ этишни истар экансан, ислоҳни ўзингдан бошла. Ўзгалар айбини йўқотишни ҳоҳласанг, аввало ўзингни айблардан ва хунук хулқ атвордан покла. Ўйлаган фикринг сенга ҳеч қачон фириб бермаслиги лозим. Агар сўзларинг гўзалу қилмишларинг эса хунук бўлса, ишлари гапларига тескари, зоҳири ботинини акс эттирмайдиган ваъзхон бўласан қоласан ”1 деб уқтиради.
Тўртинчидан, Қадимда Шарқ фалсафаси ҳам, Ғарб фалсафаси ҳам яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик ва хунуклик, адолат ва адолатсизлик, дўстлик, биродарлик, муҳаббат ва нафрат, бахт, лаззатланиш ва азоб чекиш, илму маърифат каби муаммоларнинг ечимини излаган. Бу жараён ўша давр буюк файласуфларининг фикрларида айниқса, бўртиб намоён бўлади, масалан:
- Конфуций: “Одамлар сени билмасликларидан ғам чекма, ўзинг одамларни билмаслигингдан ғам чек”;
- Лао-цзи: “Юксак фазилатли инсон одамлар билан муносабатларда хушмуомала бўлиши, мамлакатни бошқаришда изчил бўлиши лозим; ишда имкониятлардан келиб чиқиши, ҳаракатда вақтни ҳисобга олиши лозим”;
- Зардўшт: “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”;
- Гераклит: “Мен учун бир киши, агар у ҳаммадан яхши бўлса, ўн минг кишига тенг”;
- Демокрит: “Ахмоқни мақтаган аслида унга ёмонлик қилади;
- Эпикур: “Ўлим қўрқинчли эмас: мен унгача мавжудман, у мендан кейин мавжуд”;
- Платон: “Олийҳимматлилик – вазиятдан моҳирона фойдаланиш: ақл-идрок билан боғланган саҳоватлилик”;
- Аристотель: “Дўстлик бирга яшашнинг зарурий шартидир” деб ҳисоблайди. Шунингдек унинг фикрича, маънавият ва маърифат шундай бебаҳо бойликки, дунёда ундан наф кўрмайдиган инсон йўқ ва бўлмайди ҳам. Марифат оддий халқ оммасию, тижорат аҳли учун ҳам, олим-у фузало, шоҳу султон учун ҳам бир хилда зарур ва муҳимдир. Ҳам ўнг қўлида ва ҳам чап қўлида адолат тарозисини қўтариб олмаган, билими, одоби, муомаласи билан халқининг кўнглига йўл топмаган шоҳ, юртни бошқара олмайди. Эл-юртни обод ва фаровон қилиш, халқнинг олқишига сазовор бўлиш, мазлумларни золимлар истибдодидан ҳимоя қилиш, адолатни қарор топтириш учун подшоҳларда инсофу-диёнат, меҳр-шафқат бўлиши лозим2. Арасту ўзининг бахт ҳақидаги фалсафий қарашларини ривожлантириб, маълум вақтларда бахтли бўлиб, қолган вақтларда бахтсиз бўлган кишилар эмас, бутун умр яхши яшаган одамни бахтли дейиш мумкин, мукаммал яхшилик билан яшаш эса бахт саодатдир, деб ҳисоблайди.

Download 105,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish