Спорт тиббиётини асосий вазифалари
1. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устидан мунтазам медитсина назоратини ўрнатиш ва олиб бориш; тренеровкани тузишда спортчининг шахсий хусусият-ларига қараб тренеровкага кўмаклашиш.
2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функсионал ҳолатини ва шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни эрта қўлланиладиган тиббий текшириш методларини такомиллаш-тириш, янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётини жорий қилиш;
3. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни шикастланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикани график тартиби билан бирга олиб бориш.
Спорт тиббиётининг асосий иш турлари
- Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
- етакчи спортчиларни диспансер кузатувига олиш;
- ТПН олиб бориш: спорт билан шуғулланиш назоратида спортчиларни саломатлигини мустаҳкамлашда соғломлаштириш, даволаш ва профилактика чора тадбирларини ташкил қилиш;
- Жисмоний тарбия ва спорт машқлари учун ажратилган жойлар, мусобақа ўтказиладиган жойлар шароити устидан, шу жумладан спорт иншоатлари устидан санитария гигиена жиҳатдан назорат қилиш;
- Спорт мусобақаларни ўтказишда медитсина хизмати кўрсатиш;
- Жисмоний тарбия – соғломлаштириш ишларини оммавий турларини ўтказишда тиббий хизмат кўрсатиш;
- Спорт травматизмини олдини олиш;
- Илмий текшириш ва методик ишларни олиб бориш;
- Тиббий ва спортга оид масалалар бўйича консул-татсиялар бериш;
Спортчилар ўртасида санитария ишларини олиб бориш ва кенг омма орасида жисмоний тарбия умумий ғояларни пропаганда қилишга доир агитатсия ишларини амалга ошириш.
Ўзбекистонда тиббий назоратнинг ривожланиш тарихи
Ўзбекистонда жисмоний тарбиянинг ривожланиши билан бир қаторда медитсинанинг янги мустақил тармоғи - жисмоний тарбияда тиббий назорат вужудга келди. Туркистонда жисмоний тарбия ва спорт жараёнларининг ривожланиши республиканинг умумий ҳарбий таълим органлари ва соғлиқни сақлаш халқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Туркистон республикалар марказай қўмитаси ва Туркистон фронти ҳарбий инқилоб совети 1920 йилда умумий мажбурий ҳарбий таълим ҳақида декрет чиқарди. Бунда халқ маориф қўмитаси томонидан умумий ҳарбий таълим ёрдамида мактаб ёшидаги ёшларнинг мукаммал жисмоний ривожланиши учун 8-16 ёшгача мактаб ва 16-18 ёшдан ўсмирлар учун эса ҳарбий тайёргарлик ўргатиш зарур дейилади. Бу вазифа 2 та шифокор ва 1 та жисмоний тарбия инструктори бўлган умумий ҳарбий таълим органларига юкланади. Жисмоний тайёргарлик ўтаётган шахслар устидан назорат республика халқ соғлиқни сақлаш қўмитасида ташкил этилган, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш эса, соғлиқни сақлаш бўлимига юкланади. Бу бўлимнинг штати шифокор, педагог ва жисмоний тарбия инструкторидан иборат эди.
Мусобақада қатнашадиган ҳар бир қатнашчига тўлди-рилган тиббий карталарда антропометрик ўлчов кўрсаткичлари ва соғлигининг умумий ҳолати акс эттирилган эди. Шифокорлар айрим спорт турларинииг жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар организмига таъсирини ўргандилар. Масалан, югуришнинг гапиришга, характерга, ҳаракатларга, ташқи кўринишига, нафас олиш тезлигига ва пулъсга таъсири хақида маълумотлар бор. Олинган маълумотлар таҳлил қилинди ва кейинги шунга ўхшаш мусобақаларни ўтказишни тавсия этиш учун ўрганилди. 1926 йилда Тошкентда Ўзбекистонда биринчи марта вило-ятда тиббий назоратни ташкил этиш учун жисмоний тарбиядан штатли шифокор қилиб Илъинсиий И.П. тайинланди. У барча спорт жамоалари “Профинтери”, “Динамо”, “Красный печатник” ва бошқа спортчилар, жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни тиббий хизмат билан таъминлади, жисмоний тарбияни тарғиб қилиш соҳасида катта ишлар қилди ва саломатлик учун меҳнат унумдорлигини ошириш учун униниг аҳамиятини очиб берди. 1926 йилда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг биринчи жисмоний тарбия касаба уюшмалари байрамини ўтказишга тайёргарлик – тиббий назорат тараққиётида кейинги босқичдир. Мусобақада қатнашиш учун соғлиги қониқарли бўлган, физио-логик ва жисмоний тайёргарлигини этарли бўлган шахсларга рухсат этилди. Мусобақа қатнашчилари икки мартадан тиббий кўрикдан ўтказилди (машғулот, тренировка бошланишидан олдин ва мусобақага юборишдан олдин). Шахсий таркиб катта шифокор, жисмоний тарбия инструктори ва касаба уюшмаси раиси томонидан тасдиқланди. Мусобақа бошланиши олдидан жисмоний тарбия байрами қатнашчилари махсус шифокорлар комиссиясидан қўшимча текширувдан ўтдилар.
Ўзбекистон жисмоний тарбия институтнинг спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбия кафедралари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кафедрада талабаларга тиббий назорат ва даволовчи жисмоний тарбия усуллари ўргатилди, кафедра республикага даволовчи жисмоний тарбиядан инструкторлар, спорт массажи бўйича мутахассислар тайёрлаб беради. Ўзбекистон республикасида спортчилар устидан тиббий назоратиниг тараққиётида дотс. И.П. Илинский, М.Б. Франк, О.М. Жегалло, О.А. Рихсиева, А.Х. Тураходжаевлар катта ҳисса қўшдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |