See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   195
References 
1.Akyol and Kilinc (2014). “Internet and Halal Tourism Marketing”, Turkish Studies -
International Periodical for the Languages, Literature and History of Turkish or Turkic, Volume 9/8 
Summer 2014, p. 171-186 
2. Albayrak and Özku, Emrah (2013). “A Research On Generation Y Tourists Perceptions Of 
Destination Image”, Turkish Studies -International Periodical for the Languages, Literature and 
History of Turkish or Turkic-, ISSN: 1308-2140, Volume 8/6, Spring 2013.
3. Alserhan, B. A. (2010a). Islamic Branding: A Conceptualization of Related Terms, Journal of 
Brand Management, 18, 34 – 49.
4. Aziz, Y. A., Chok, N, V. (2012). The Role of Halal Awareness, Halal Certification, and 
Marketing Components in Determining Halal Purchase Intention Among Non-Muslims in Malaysia: 
A Structural Equation Modeling Approach, Journal of International Food & Agribusiness Marketing, 
25: 
МИНТАҚАВИЙ ТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
УрДУ Ганжаева Мамажан, 
Атабаева Зуҳра, +998(91)4271521 
ganjayeva_m@mail.ru
 
Туризм объекти учта асосий таркибий қисмларни – туристик минтақа, туристик ташкилот 
ва туристик корхоналарни ўз ичига олади. Сайёҳ туристик тадбир мавжуд бўлган муайян 
жойда, кўрсатиладиган хизматлар мажмуасидан фойдаланади. Бу жой ўзининг жозибадорлик 
омиллари билан сайёҳлик марказига айланади. Сайёҳлик жойлари, унда сайёҳ ушланиб 
қолишига сабаб бўлувчи омиллар билан фарқланадилар. Туристик минтақа сифатида дам олиш 
ёки соғломлаштиришни ташкил қилиш учун зарур бўлган махсус иншоотлар ва хизматларнинг 
катта тармоғига эга бўлган ҳудудни белгилайди. Ушбу таърифдан шуни хулоса қилиш 
мумкинки, туристик минтақа мустақил деб ҳисобланиши учун, унга сайёҳлар келиши учун 
барча зарур иншоотларга эга бўлиши керак, яъни туристик минтақа сайёҳ ёки сайёҳлар гуруҳи 
томонидан танланган ва хизмат яратувчиси томонидан сотиладиган, туристик иншоотлар ва 
хизматларга эга бўлган жой сифатида аниқланади.
“Минтақавий туризм” тушунчаси ўзаро мустаҳкам боғланган икки жиҳатни қамраб 
олади: географик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатлар. Биринчиси, рекреация ресурсларининг 
макондаги жойлашувини, маҳаллий аҳолининг рекреация эҳтиёжлари ҳажмини ва муайян 
ҳудудда уларнинг қондирилиши даражасини, ҳамда ушбу ҳудудга ташқи туристик оқимларни 
жалб қилиш имкониятларини акс эттиради. Иккинчиси, ушбу минтақанинг миллий ва жаҳон 
туристик бозорларидаги ўрнини белгилаб берувчи, ҳудудни рекреация жиҳатидан 


275 
ўзлаштирилганлик даражасини ва туризм ривожланишини рағбатлантирувчи ёки унга тўсиқ 
бўлувчи ижтимоий-иқтисодий шароитларни кўрсатиб беради [1]. Агар биринчи ёндашув 
туризм ривожланишининг истиқболдаги имкониятлари тўғрисида тушунча ҳосил қилса, 
иккинчиси ушбу ҳудуднинг туристик бозордаги, у ёки бу сегментга кириб боришига имкон 
берувчи туристик фаолият натижаларини кўрсатиб беради.
Мамлакатда туризмни ривожлантириш мавжуд туристик ресурслардан энг самарали ва 
мажмуавий фойдаланишга имкон берувчи туризмнинг турлари ва шаклларини 
ривожлантиришга устуворлик беришга боғлиқдир. Табиий шароитлар, географик ўрнининг 
ўзига хос хусусиятлари, тарихий мерос, туризм модиий-техника базасининг ривожланиш 
даражаси, эътиборга сазовор жойларнинг кўплиги, уларнинг асосий туризм ҳудудлари ва 
марказларига нисбатан ўрни ва уйғунлиги, туристларнинг асосий қисми учун жозибадорлиги 
каби ресурсларнинг ҳажми ва турли-туманлиги туризм ривожланишининг юқори салоҳиятини 
белгилайди. Бундан ташқари, туризмнинг ривожланиши туристик марказларга етказиб 
борадиган, халқаро ва ички туризмдаги замонавий ва истиқболли транспорт турларига, ҳамда 
туристларнинг ушбу минтақа бўйлаб саёҳат қилишига зарур бўлган вақт ва маблағларига 
боғлиқ бўлади.
Минтақавий туризмнинг ривожланишида бирламчи асос бўлиб табиий ва географик 
шароитлар ҳисобланади. Шунинг учун, туризм дастлабки даврларда қулай иқлими ва 
шифобахш булоқлари бўлган минтақаларда ривожланган. Бу минтақалар, ёввойи табиатни 
(ноқулай иқлимли жойларда ёки одам оёғи етмаган жойларда сақланиб қолган) талаб 
қиладиган экологик туризм, экстремал туризм каби туризм турлари ривожланганлигига 
қарамасдан, ҳозирги кунда ҳам дунё туризмида етакчи бўлиб ҳисобланадилар. 
Аҳолининг маълумотлик даражаси ва билим эҳтиёжлари ўсиб бориши билан тарихий-
маданий ресурслар катта аҳамиятга эга бўлиб боради. 
Меҳнат ресурслари хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан туристик эҳтиёжларни 
таъминлашга имконият яратадилар. Аммо, туризмнинг ривожланган моддий-техник базаси 
мавжуд бўлмасдан туризм соҳасининг меъёрда фаолият юритиши амалга ошмайди. 
Минтақанинг моддий-техника ресурслари таркибига жойлаштириш воситалари, транспорт, 
умумий овқатланиш корхоналари, рекреация, чакана савдо соҳалари ва бошқалар киради. 
Ўзбекистон минтақаларида туризмнинг ривожланиши, айниқса хориждан келувчи 
туристлар тўғрисида гапирганда биз энг ривожланган ҳудудлар сифатида Самарқанд, Бухоро 
ва Хоразм вилояти минтақаларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Масалан, Ўзбекистонга 2019 
йилда хориждан 2,5 миллион ортиқ сайёҳ ташриф буюрган бўлса, шунинг 25 % кўпроғи 
Самарқанд вилоятига, 20 % кўпроқи Бухоро вилоятига, 10 % яқини Хоразм вилоятига, 
қолганлари бошқа ҳудудларга тўғри келган [2].
Минтақавий туризм ривожланишини Хоразм вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, 
вилоятда 259 та маданий мерос объектлари, шу жумладан 18 та археология ёдгорликлари, 133 
та меъморчилик ёдгорликлари, 66 ҳайкалтарошлик ёдгорликлари, 6 таси диққатга сазовор 
жойлар ва 32 муқаддас жойлар мавжуд. Бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 
йилига ўртача 50-100 мингга яқин хорижий туристлар вилоятга ташриф буюради. Вилоятда 
асосан тарихий-маданий туризм тури ривожланган бўлиб, унинг асосий маркази Хива 
шаҳридаги “Ичан қалъа” туристик мажмуаси ҳисобланади. Шу билан биргаликда вилоятда 
ҳали тўлиқ фойдаланилмаётган туристик ресурслар ҳам жуда кўпдир. Вилоятнинг Урганч 
шаҳри, Хива, Янгиариқ, Боғот, Хазорасп ва Шовот туманларида жойлашган 15 та маданий 
мерос объектлари янги туризм йўналишларга киритилиши мумкин. Бундай объектларга мисол 
қилиб, Оллақулихоннинг ёзги қароргоҳи, “Отажон тўра” мадрасаси, “Биби ҳожар”
мақбараси, “Чодра ҳовли” меъморий ёдгорлиги, “Шайх мухтор валий” мақбараси, Қалажиқ 
(Даудқалъа) қалъаси, Хазорасп қалъаси, Ҳожа Юсуф Ҳамадоний ёдгорлиги, “Катқалъа” 
қалъаси, “Нуруллабой” мажмуаси, “Саид Муҳаммадхон” мадрасаси, “Ҳусаин Муҳаммадбой” 
ёдгорлиги кабиларни кўрсатиш мумкин[3]. 


276 
Вилоят нафақат тарихий-маданий ва танишув туризми ресурсларига бой, балки экологик 
туризм, қишлоқ туризми гастрономик туризм, экстремал туризм, тиббиёт туризми каби 
истиқболли йўналишли туризм турларини ривожлантириш имконияти мавжуд.
Минтақада нафақат тарихий-меъморий, маданий, зиёрат, экологик, қишлоқ туризми 
балки туристик-рекреация хизматларини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Келажакда 
туристик-реакрацион 
хизматларини 
янада 
ривожлантириш 
мақсадида 
қуйидаги 
чоратадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: Минтақадаги 
“Қалъажиқ оромгоҳи соғломлаштириш” маркази, “Хонқа” ва “Шовот Оби-ҳаёт” 
саноториялари атрофида туризм инфратузмаси объектларини барпо қилиш;
Вилоятнинг Эшон равот, Ғовук кўл атрофларида, Амударё қайрларида янги туристик-
реакрация мажмуаларини барпо қилиш;
Хоразм вилоятида кўнгил очиш ва кўчма дам олиш масканлари ташкил қилишни 
самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни туристик мавсум даврида доимий 
фаолиятини кўрсатишини ташкил қилиш;
Мавжуд экотуризм ресурсларидан мақсадли фойдаланган ҳолда ушбу ҳудудларда 
рекреация хизматларини йўлга қўйиш, жумладан, отда ёки туяда сайр қилиш орқали умуртқа 
поғона касалликларини даволаш, Амударё қирғоқларида, тўқайзорларда мавсумий кўчма дам 
олиш масканларини барпо қилиш;
Вилоятдаги туристик-реакрацион мажмуаларини реклама марказини ташкил қилиш, 
Хоразмнинг туризм имкониятлари тўғрисида маълумот берувчи веб-сайт яратиш, буклетлар 
нашр этиш, миллий урф-одатлар, қадрият ва анъаналар, фольклор ва этнография, 
ҳунармандчилик ҳамда ноёб тарихий ва меъморий обидалар тўғрисида хорижий тилларда 
фильмлар яратиш;
Минтақада фаолият кўрсатаётган туристик-реакрацион мажумаларининг турли хил 
хизматлари, тадбирлари ва дастурларини маркетинг услублари ва стратегияларини татбиқ 
қилиш орқали реклама-тарғибот фаолиятини ташкил қилиш;
Келажакда туристик-реакрацион хизматларнинг ривожланиши вилоятининг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишига маҳаллий бюджет даромадларининг кўпайиши, инвестициялар 
оқимининг ўсиши, ишчи ўринларини яратилиши, аҳоли саломатлигини яхшиланишига хизмат 
қилади.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish