15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
116/164
(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-
сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон,
219-модда)
3-§. Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)
325. Суғурталовчининг узоқ муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўғрисидаги
ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ
муддатли кечиктирилган
даромадлар»;
7220
«Мукофот
(устама)лар
кўринишидаги
узоқ
муддатли
кечиктирилган
даромадлар»;
7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»;
7240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятлар»;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ
муддатли мажбуриятлар»;
(325-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда —
ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
7290 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар».
326. 7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган
даромадлар»
счёти
қопланиш
даври
давомида
даромадга
тақсимланадиган
облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича суғурталовчининг узоқ
муддатли
кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотиб олувчиларда
қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 «Дисконт
(чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти ва тўланган
сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли
инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 «Дисконт
(чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти дебетланади ва
6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти кредитланади.
7210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»
счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида
юритилади.
327. 7220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган
даромадлар»
счёти
қопланиш
даври
давомида
даромадга
тақсимланадиган
облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли
кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда
қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 «Мукофот (устама)лар
кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти ва 7830 «Тўланадиган
облигациялар» счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда
кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220
«Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти
дебетланади ва 6220 «Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар» счёти
кредитланади.
7220 «Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»
счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида
юритилади.
15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
117/164
328. 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти товарлар, ишлар
ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш
ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ суғурталовчи
мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 «Бошқа
узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётининг кредитида
келгуси даврга тегишли
бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган
ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»
счётига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг суммаси акс эттирилади.
7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб
ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
329. 7240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятлар» счётида қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳукумат идораларининг қарори
бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқ бўйича бюджет олдидаги
узоқ муддатли қарзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7240 «Солиқлар ва мажбурий
тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» счётининг кредитида узоқ
муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (6400),
суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга
олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
7240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб хар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури
бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
330. 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ
муддатли мажбуриятлар» счётида вақтинчалик фарқлар
натижасида юзага келадиган
кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттиради.
Фойда солиғи бўйича харажатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда
ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб
ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги
фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Суғурталовчининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ
ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича харажатлар суғурталовчи
томонидан даромадни олиш давомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар
ва харажатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва суғурталовчининг молиявий-хўжалик
фаолияти натижаси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб
чиқиб, ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладиган даромаддан келиб чиқиб
ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ, вақтинчалик фарқ сифатида
юритилади ва 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ
муддатли мажбуриятлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг
тегишли жорий қисми 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счётининг дебетидан 6250 «Вақтинчалик фарқлар
бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар» счётининг кредитига ўтказилади.
(330-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-
сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон,
219-модда)
331. 7290 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» счётида 7210 — 7250
счётларида кўрсатилмаган суғурталовчининг бошқа узоқ муддатли кечиктирилган
мажбуриятлари акс эттирилади.
332. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)нинг
бошқа счётлар билан боғланиши
15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
118/164
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли
(рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-
модда)
Do'stlaringiz bilan baham: