18
Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази Фойдаланувчиларга
хизмат кўрсатиш бўлими “Ўқув жараёнига ёрдам” кафедраси
Алишер Навоий ва З.М.Бобур таваллуд кунига бағишланган “Нафосат
илмининг соҳиблари” мавзусидаги заковат интеллектуал ўйининг
С Ц Е Н А Р И Й С И
Ўтказиш жойи:____________________________________________
Ўтказиш вақти: ____________________________________________
Ҳамкор ташкилотлар:_______________________________________
Иштирокчилар:_____________________________________________
Олиб борувчи:
Ассалому алайкум ушбу зиё масканига ташриф буюрган
ҳурматли меҳмонлар, азиз устозлар, ўқувчилар ва болажонлар!
Буюк шоир
ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, ўзбек адабиётининг
заршунослари, буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ
боболаримиз Алишер
Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб
ўтказилаётган ушбу тадбир баҳона сизлар билан дийдор кўришиб
турганимиздан бениҳоят мамнунмиз. Хуш келибсизлар!
Олиб борувчи:
Буюк кишилар ўзи туғилган юртни, миллатини ўз
меҳнати, бетакрор ижоди, жасорати билан дунёга танитади. Халқи ва
юртининг фахрига айланади. Улар ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани
шарафини мангулик саҳифасига муҳрлайди.
Шукрлар бўлсинки,ўзбекда бундай чўққилар оз эмас.
Уларнинг бири
Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намоёндаларидан биридир. Улар
асрлар оша она юрти ва халқининг бўйи-бастини бутун дунёга кўз-кўзлаб
келмоқда.
XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси ҳисобланган Алишер
Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина
қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг
бутун маънавий маданияти
тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-
қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб
вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.
Буюк саркарда ва адолатли шоҳ Бобур эса ўзининг маълум ва машҳур
асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига
ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида
муносиб ўрин эгаллайди.
Бу икки буюк боболаримизнинг бизга қолдирган
адабий ва илмий
меросларидан ёшларимиз, нафақат бизнинг ёшларимиз, балка уларнинг
ижодига катта қизиқиш билан мурожаат қилиб келаётган бутун дунё
китобсеварлари ўзларига маънавий озуқа ва бебаҳо дурдоналар олмоқдалар.
Уларнинг асарлари бир мактабдир десак, муболаға бўлмас.
19
Навоий ва Бобур ижоди улар яшаган муҳитнинг бадиий қомуси, мураккаб
халқ тарихининг равшан кўзгусидир. Унда инсон ҳаёти ва фаолиятининг ранг-
баранг соҳалари ўз ифодасини топган.
Бинобарин, Навоий ва Бобур мероси
турли илм соҳалари учун бой ва қимматли манбалардир.
Азиз ўқувчилар, ширинтой болажонлар! Бугунги тадбиримизни беллашув
шаклида ташкил этганмиз Энди ўйинимизнинг
асосий шартлари билан
таништириб ўтаман. Ҳозир сизларга саволлар берилади. Жавоб бермоқчи
бўлган ўқувчимиз қўлини кўтариб, ўзини таништириб, жавобини айтади.
Тўғри жавоб учун 1 баллдан баҳо берилади. Саволларга ўйлаб олиш учун 1
дақиқадан вақт берилади.
Беллашувни баҳолаб бориш учун ҳакамлар таклиф этилган. Хозир
сизларни улар билан таништириб ўтаман:
Раис: ______________________________________
Аъзолари: ______________________________________
Ҳурматли ўқувчилар!
Беллашувимизни бошлаймиз, барчангизга омад ёр
бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: