Шу пайт Саиднинг телефони жиринглайди: Алло, раҳмат сизга ука, ҳаммасини қойилмақом бажардингиз. Ишонарли чиқди. Фақат бу гап орамизда қолсин. Келишдикми? Бошқа у аёлга кўринманг, асло маҳалласи тарафда ҳам юрманг. Картангизни юборсангиз, келишган пулни ташлаб юбораман, раҳмат, саломат бўлинг... деб телефонни қўяди.
Саид ўзига-ўзи: Мендан ҳафа бўлма Имона, бошқа иложим йўғийди. Менга бегонамас, фақат ўз пуштимдан бўлган болам керак... ЗТМ...
12 – ЭПИЗОД.
Кадрда кечқурун.
Имона йиғлаганча Саиднинг дарвозаси олдида турибди. У икки қўллаб йиғлаганча дарвозани урарди, уриб туриб бақирарди.
Имона: Боламни қайтариб бер, ифлос. Сени ниятингни энди тушундим. Сен бола кўриш учун мендан фойдаландинг... деганча бақирарди.
Дарвоза шитоб билан очилиб, эшик олдида Сарвиноз пайдо бўлади.
Сарвиноз: Ҳой жинни, нега мени уйимга келиб тўпалон қиляпсан?
Имона: Ҳа, демак, сени ажрашиб кетганинг ҳам ёлғон экан-да. Иккаланг тил бириктириб, мендан фойдаландиларинг... деганча унга осилиб кетади.
Шу пайт Саид чиқиб хотини Сарвинозни Имонани қўлидан қутқаради ва уни шартта бўйнидан бўғиб, уйини ичкари остонасига опкиради ва гапириб: Менга қара, шаллақи. Нега уйимга келдинг? Агар яна бир марта келсанг, бўғиб ўлдираман билиб қўй. Қизимни сен бузуқига бергандан кўра ўлдириб қўя қоламан. Агар болам яшасин десанг, бизни тинч қўй. Бирортасига арз қилсанг, бу дунёда қизинг яшамайди. Сен ҳали мени нималарга қодирлигимни билмас экансан. Эшитяпсанми... деб уни силталайдида, кўчага чиқариб юборади ва дарвозани тарақлатиб ёпади. Имона йиғлаганча ўз йўлига кетяпти... ЗТМ...
Кадрда титр берилади: Орадан вақт ўтди...
13 – ЭПИЗОД.
Кадрда қоронғи кеча. Тун.
Имона тентираганча кўчада юрибди.
Имона ичида йиғлаб: Қизим, сени соғиниб кетяпман. Лекин қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Бориб шикоят қилган жойларимни отанг пул билан оғзини ёпиб юборяпти. Сенга бирор жароҳат етказиб қўймасин деб қўрқяпман, болажоним. Унга худо бас келмаса, бандаси бас келолмайди. Саид, сени худога солдим, онани боласидан ажратганинг учун жазоингни олгин илоё!... деганча йиғлаб кетарди.
У шу тобда ахлатхона олдидан йиғлаб ўтаётганда ахлатхона ичкарисидан чақалоқнинг инграб сал йиғлаган овози эшитилади. Имона юраётган йўлидан тўхтаб қолади. Қулоқ солади. Яна инграган овоз келади. Имона ўзига-ўзи: Мушукни овози шекилли? Мушукни овозиям чақалоқ йиғисига ўхшайди... деб кетмоқчи бўлганда ростакамига чақалоқнинг йиғлаган овози эшитилади. У яна тўхтайди. Ахлатхона томонга қараб турибди. Бир пайт ахлатхона идишида худди мушуклар тургандек уларни: Пишт, йўқолларинг пишт... деб ҳайдаб югуриб қолади (агар мушуклар бўлмаса кўрсатилиши шартмас). Бориб идиш ичига қарайди ва кўзлари катта катта очилиб кетади: Эй худойим, чақалоқ-ку, болаку... Қайси аблаҳ она болани ахлатхонага ташлаб кетибдийкан... деганча катта мусор идиши ичикарисига қўлини чўзгани кўрсатилади (идиш ичкариси кўрсатилмайди). Қоронғи йўлда кўзида ёш билан Имона йўргакдаги чақалоқни кўтариб, атрофга қараб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |