Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

ЛИТЕРАТУРА:
1. Barcet, A. (2010), “Innovation in services: a new paradigm and innovation 
model”, in Gallouj, F. and Djellal, F. (Eds), The Handbook of Innovation and 
Services: A Multidisciplinary Perspective, Edward Elgar, Cheltenham, pp. 49-67. 
2. Ушаков Д.С., Малахова Наталья Николаевна. Инновации в туризме и 
сервисе. Издательство: МарТ, Ростов-на-Дону, 2008 г. 
Мусаева Ж.К., 
БухМТИ катта ўқитувчиси 
ТУРИЗМ СОҲАСИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз 
томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари 
аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, 
эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.
Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий 
ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган 
иқтисодий йўналишдир. Айниқса туризм соҳасида тадбиркорликни 
ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. 
Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан 
янгилашга қаратилганинновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз 
эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги 
даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. 
Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни 
бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион 
ёндашув асосида бошлашимиз керак. [1] 
Ўзбекистонда 
иқтисодиётининг 
либераллашуви 
жараёни 
жаҳон 
бозорларида туризм соҳасидаги кескин ўзгаришлар даврига тўғри келди. 
Жаҳонда туризм иқтисодиётнинг аҳамиятли тармоқларидан бирига айланди. 
Туризм индустрияси миллионга яқин ишчи ва хизматчиларни иш жойлари 
билан таьминлаб, улар касб маҳоратининг ўсишига имкониятлар яратиб 
бермоқда. Шуни айтиб ўтиш керак-ки, бу соҳада иш билан таьминланиш бошқа 
соҳаларга қараганда икки баробар тез ўсмоқда. Ички ва халқаро туризм 
ривожланиши тартибсиз равишда содир бўлмайди. Бу бошқарилиши лозим 
бўлган инсон фаолиятининг махсус шаклидир. Туризм индустриясида 
менежментнинг ривожланишига ижтимоий-иқтисодий, техник ва технологик 
омиллар таьсир қилади. Масалан, иқтисодиёт берадиган даромадларсиз 
туризмнинг оммавийлигига эришиб бўлмайди, демак бошқарилиш воситаси 
ҳам мавжуд бўлмайди.[2] 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг дам олиш 
ҳуқуқлари белгилаб қўйилган, лекин бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун қатор 


38 
ижтимоий ёьналишдаги муаммоларни ҳал қилиш лозим: транспорт, ёьл, 
овқатланиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ерда бошқарилиши керак 
бўлган туризм инфратузулмаси назарда тутилмоқда. 
Менежмент соҳаси бўйича туризм ташкилотлари олдига иккита ўзаро 
боғлиқ вазифа қўйилади : 
-бозор муносабатларини бутунлай амалиётга киритиш, яьни туризм 
менежментига бозор иқтисодиёти мазмунини сингдириш; 
-туризм 
соҳасидаги "ноу-хау" янгиликларини янги аср шароитига 
мослаштириш, яьни дунёдаги шу йўналишда бўлган ўзгаришларни максимал 
равишда ҳисобга олиш. 
Туризм индустрияси менежменти курсининг вазифаси туризм 
индустриясини бошқариш модели ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини 
ҳисобга олган ҳолда туризм соҳасидаги муваффақиятларни таҳлилий равишда 
талабаларга тушунтиришдан иборат.Туризм ривожланиши жараёнида, бу 
тушунчанинг турли талқинлари пайдо бўлди.Туризм тушунчасига таьриф 
бериш учун аввал унинг жараён сифатига белгиларини ажратиб олиш керак. 
1. Жой ўзгартирилиши. Бу ерда мулоҳаза оддий муҳитдан ташқарида бўлган 
жойга сафарҳақида бормоқда (уйдан иш жойигача бўлган сафар бундан 
мустасно). 
2. Бошқа бир жойга келиб жойлашиш. Бу ерда асосий шарт жойлашиш жойи 
доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланмаслигидан иборат (жойлашиш 12 ойдан 
ошмаслиги керак). 
3. Зиёрат манзилгоҳидаги манбадан меҳнат тўлови. Сафарнинг аcосий мақсади, 
зиёрат манзилгоҳидаги манбадан тўланадиган меҳнат фаолиятини амалга 
оширишдан иборат эмас (бундай шахслар сайёҳлар эмас, балки эмигрантлар 
ҳисобланади). [3] Демак, туризм бу муносабатлар, алоқалар ва воқеа-ҳодисалар 
билан биргаликда кишиларнинг сафари ва уларнинг доимий ёки узоқ муддатга 
мўлжалланмаган жойлашуви ва уларнинг меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган 
мажмуадан иборат. "Туризм" сўзи "grand tour " (катта саёҳат) иборасидан келиб 
чиққан бўлиб, бошқа маданиятлар билан танишувга мўлжалланган сафар 
тушунилади. Туризм шу жумладан туркорхоналар ва биринчи навбатда туризм 
Мташкилотчилари ва воситачилари фаолиятидан иборат. Шундай қилиб, 
туризм иқтисоднинг бошқарилиши керак бўлган ва ўз ичига туризм 
ташкилотчилари ва воситачиларининг фаолиятини қамраб олувчи тармоқдир. 
Туризмнибошкаришдақуйидагиёндашувларажратилади: 
1. Таьлимотлар бўйича ёндашув: 
- илмий бошқарув таьлимот мактаби; 
- маьмурий бошқарув; 
- инсонлар орасидаги муносабат ва ҳати-ҳаракат ҳақидаги фанлар; 
-бошқарув фани ёки миқдорий услублар. 
2. Жараён ёндашуви-бошқарувни узлуксиз бошқариш функсияларининг 
йиғиндиси сифатида ўрганади. 
3. Таҳлилий ёндашув. 
4. Вазият ёндашуви. 


39 
Тўрт таьлимот мактабининг бошқарув фикрининг ривожланишига 
қўшган ҳиссаси: 
А. Илмий бошқарув таьлимот мактаби: 
а) вазифаларни бажариш учун энг яхши услубларни аниқлашда илмий 
таҳлилдан фойдаланиш; 
б) вазифаларни бажариш учун энг мос келадиган хизматчиларни танлаш ва 
уларни ўргатиш; 
в) ўз вазифаларини самарали бажариши учун хизматчиларни керакли ресурслар 
билан таьминлаш; 
г) иш унумдорлигини оширишда моддий рағбатлантиришдан тизимли ёндашув 
асосида ва тўғри фойдаланиш; 
д) режалаштириш ва фикр юритишни иш бажаришдан ажратиш. 
Б. Мумтоз (классик) бошқарув таьлимот мактаби: 
а) бошқарув тамойилларининг ривожланиши; 
б) бошқарув вазифаларини таьрифлаш; 
в) бутун ташкилотни бошқаришга тизимли ёндашув. 
Д. Инсонлар орасидаги муносабат таьлимот мактаби ва ҳати-ҳаракат 
ҳақидаги фанлар таьлимот мактаби: 
а) шахслараро муносабатлар услубини қўллаб қониқиш даражаси ва 
унумдорликни ошириш; 
б) инсонлар орасидаги муносабат фанларини бошқарув ва ташкилот 
шаклланишида қўллаш. 
Е. Илмий бошқарув таьлимот мактаби: 
а) моделларни қўллаб мураккаб бошқарув муаммоларини англаш; 
б) мураккаб вазиятларда қарор қабул қилувчи раҳбарларга ёрдам берувчи 
миқдорий усулларни ривожлантириш. 
Жараён ёндашуви. Бошқарув вазифаларига: режалаш, ташкил қилиш, 
мотивация ва назорат киради. А. Фаёлнинг фикрига кўра улар ўзаро боғлиқ 
бўлмаган ҳолда мустақил фаолият олиб боради. 
Режалаштириш 3 саволга жавоб беради: 
1. Ҳозирги вақтда биз қайердамиз (афзаллик ва камчиликларни аниқлаш)? 
2. Атроф-муҳитга баҳо бериб, қайси ёьналишда ҳаракат қилмоқдамиз 
(рақобатчилар, технология ва иқтисодий вазият)? 
3. Кўзланган натижага қандай эришмоқчимиз? 
Ташқил қилиш - маьлум бир тузилмани яратиш ҳисобланади. Ташкилотга ким 
киради ва нима билан шуғулланиши керак? 
Мотивация-ташкилот аьзоларининг режани бажариши ва улар 
бажараётган иш топширилган (делегирование) мажбуриятларга мос келиши 
демак. 
Рағбатлантириш-инсон эҳтиёжларини яхши иш орқали қондиришдан 
иборат. 
Назорат - ташкилот ўз олдига қўйган мақсадларига эришишини 
таьминловчи жараён. Бошқарув Мназоратининг 3 қирраси мавжуд. Улар 
қуйидагилардан иборат:
- стандартлар ўрнатилиши, маьлум вақт оралиғида бажарилиши керак бўлган 
мақсадларни яққол аниқлаш; 


40 
- эришилган натижани баҳолаш ва кўтилган натижа билан солиштириш; 
- тўғрилаш ва аниқлик киритиладиган жараён, тўғриқарор қабул қилиш ва 
алоқа (коммуникация, ахборат алмашинувини талаб этади. 
Тўғриқарор қабул қилиш учун мутаносиб (адекват) ахборот керак. Уни 
олиш учун ишончли коммуникация зарур бўлади. 
Тизимли ёндашув-одатда ташкилотнинг ўзаро алоқалари кўрсатилган 
блок-схема кўринишида тасвирланади. Аниқроғиҳаракатланувчи тасвир-
"lyubayl " яратилади. Агар раҳбарият ташкилотнинг бир қисмини ўзгартирса, бу 
ҳолат ташкилот функцияларига таьсир этади. Тизим - бутунлик ёки яхлитлик, 
таркибий қисмлари ўзаро боғлиқ бўлиб, ҳар бири бутунлик тавсифига ўз 
ҳиссасини қўшади. Масалан, тизимга машина, компютер, телевизорлар мисол 
бўла олади. [4] 
Ёндашувнинг марказида вазият, яьни, муайян вақтда ташкилотга кучли 
таьсир ўтказадиган вазиятлар тўплами туради. 
Вазият ўзгарувчилари ички ва ташқига бўлинади. 
Ички ўзгарувчилар одатда ташкилотда қўланиладиган қарорларни 
бошқариш натижаси, унга ташкилотнинг қуйидаги тавсифи киради: мақсад, 
ресурслар, ўлчамлар, меҳнат тақсимоти. Ташқи ўзгарувчиларга: рақобатчилар, 
ижтимоий омиллар, давлат томонидан тартибга солишлар ва ҳ. к. киради. 
Вазият ёндашуви мавжут услуб ва ғояларни муайян вазиятларда 
қўллайди. Вазият ёндашуви ички ва ташқи ўзгарувчилар асосини аниқлаб 
тизимлар назариясини амалиётда қўлланилишини кенгайтирди. 
Туризмда меҳнатни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, 
у бошқа соҳадаги ишчилар фаолиятидан фарққилади. Туризмда менежментнинг 
вазифаси, умумий тенденция ва унинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш 
ҳамда ўзига хос томонларини топишдан иборат. Туризм соҳасининг ўзига хос 
томонлари туризм ташкилотлари ва воситачилар таклиф қилаётган 
хизматларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Кўпчилик туризм 
ташкилотлари унча катта эмас. Катта туризм ташкилотлари фақат аҳоли зич 
яшайдиган жойларда тузилади, улар туризм индустрияси учун оддий ҳолдир, 
лекин бу завод сингари фақат бир турдаги сех каби бошқарув тузилишига эга 
эмас. 
Туризм индустриясида жуда кўп туризм ташкилотлари ва агентлари ягона 
ҳудудий бошқарув тизимига мос келиши керак ва бу бозорнинг узоқ муддатга 
мўлжалланган 
ишончлилиги 
ва 
рақобатбардошлилигини 
таьминлаш 
мақсадларига қаратилган бўлиши керак. Туризм ташкилотларига иккиёқлама 
масьулят юклатилган бўлиб, улар ўз фаолияти давомида ҳудуддаги таклифни 
мувофиқлаштирувчи ташкилот вазифасини бажарадилар ва бутун ҳудуднинг 
фаолияти учун жавобгардирлар. [4] 
Ривожланиш стратегияси бутун ҳудудгаги каби алоҳида туризм 
ташкилоти учун ҳам ишлаб чиқилиши лозим. Туризмнинг бошқарув объекти 
сифатида ўзига хослиги, ноаниқ ва қийин аниқланадиган мақсадлардир. 
Фойдани кўпайтириш, фойда олишга қаратилган ҳусусий туристик 
ташкилотлари менежментининг асосий мақсади ҳисобланади. Туризм 
ташкилотлари менежменти учун бундай мақсадлар корхона, ҳудуд даражасида 


41 
мавжуд эмас. Туризм ташкилотининг муваффақияти нималардан иборат ва у 
қандай аниқланади? 
Туризм бошқарувининг учинчи ўзига хос хусусияти, унинг ҳудуд 
ривожланишига чекланган таьсиридан иборат. Чунки, туризм ташкилоти давлат 
масалалари билан шуғулланади ва бунинг учун кўпинча давлат воситаларидан 
фойдаланади. Шу сабабли унга давлат сиёсатининг таьсири жуда катта бўлади. 
Туризмнинг яна бир ўзига хослиги манфаатдор мижозларнинг унга кучли 
таьсир ўтказишидан иборат. Туризм ташкилотлари аҳоли орасида туризм 
ривожланишидан манфаатдор бўлган кредитор, сиёсий ташкилот, ҳокимлик 
ҳамда таьминотчилар билан бевосита алоқада бўлади.[5] 
Меьёрлар асосида бошқарувга (туризм ташкилоти даражасида-корхона 
сиёсатига, ҳудудий даражада эргаштирувчи тимсолни ишлаб чиқишни 
режалаштириш ва мувофиқлаштиришга) катта аҳамият берилади.Туризмнинг 
бошқарув объекти сифатида муҳим хусусияти унинг ўзига хос маҳсулоти, яьни 
маҳсулотнинг манбаидан ажралмаслигидир. Турмаҳсулот хизмат кўринишида 
бўлгани учун, унинг зарурий шарти мижознинг иштирок эти ши ва уни омборга 
жойлаб бўлмаслигидадир. Турмаҳсулотнинг ташқи кўриниши унинг ўзига 
хослигини ташкил қилади. Туризм иқтисод, экология, сиёсат каби соҳаларга 
катта таьсир ўтказади ва улар ҳам ўз навбатида туризмга таьсир этади.Шунинг 
учун йил сайин туризмга талаб ортиб бормоқда. 
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш йулида Давлатимиз раҳбари 
вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида Бухоро шаҳрининг сайёҳлик 
инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида унинг тарихий қисмида 
ҳунармандлар мавзеси қуриш, Ҳақиқат ва Хўжа Нуробод кўчаларини 
кенгайтириб сайлгоҳга айлантириш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини 
қайта таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди.
Шунга мувофиқ, Ҳақиқат кўчаси кенгайтирилиб, 1,5 метр қалинликдаги 
тупроқ қатлами олиб ташланди, тарихий обидала ратрофи очилди. Кўча бўйлаб 
биринчи қаватида дўкон ва уста хоналар бўлган, иккинчи қаватида 
ҳунармандлар оилалари яшайдиган уйлар қуришга киришилди. Натижада кўча 
шаҳарнинг тарихий қисмига монанд сайлгоҳга айланиб, Шавкат Мирзиёев 
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида вилоятда туризм соҳасини янада 
ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан 
танишди. 
Бухоро ўзининг бетакрор тарихий обидалари, осори-атиқалари, асрлар 
оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандли канъаналари билан юртимиз 
туристик жозибадорлигини оширишда улкан салоҳиятга эга. Вилоятда 2018 
йилда туризмни янада ривожлантириш концепциясига мувофиқ, 61 та лойиҳани 
ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган. Жумладан, 32 меҳмонхона, 12 мотел, 10 
истироҳат боғи барпо этилиб, “Бухоро Палас”, “Варахша” ва “Зарафшон” 
меҳмонхоналари реконструкция қилинади. Бундан ташқари, туризм бўйича 
халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ресторанлар 
қуриш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари харид қилиш, 
маданий мерос объектларини тадбиркорларга ижарага бериш, ҳаво шарида 
саёҳатни бормоқда. Вилоятга келаётган сайёҳлар бу ерга ҳам ташриф буюриб, 


42 
уста-ҳунармандлариши билан танишмоқда, ипак гиламлар, кашталар, 
зарбофтўнлар, турликийим-кечак, уй-рўзғорбуюмлари, сувенирлар харид 
қилиб, Бухоронинг қадимий довруғини дунёга янада кенг ёйишга муносиб 
ҳисса қўшмоқда.
Жорий йилда Пойи Калон мажмуасидаги тарихий обидаларни таъмирдан 
чиқариш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди. Хўжа Нуробод кўчасида 
жойлашган Абдулазизхон ва Улуғбек мадрасаларида таъмирлаш ва 
тиклашишлари амалга оширилади. Арк қўрғони мажмуаси атрофи 
ободонлаштирилиб, унинг ичкарисидаги бино ва иншоотлар таъмирланади. 
Мир Араб мадрасасини қайта тиклаш ва унинг янги ўқув биносини 
қуришишлари олиб борилади. Шу кўчанинг ўзида ҳунармандлар растаси 
қурилади.[6] 
Шавкат Мирзиёев эски шаҳар қисмининг туризм инфратузилмасини 
ривожлантириш дастурлари билан танишар экан, ушбу ҳудуд том маънода 
Бухоронинг юраги бўлиши кераклигини таъкидлади. 
Давлатимиз раҳбарига шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос 
объектларини таъмирлаш ва тиклаш, улардан самарали фойдаланиш, тарихий 
обидаларни қамраб олган Бухоро шаҳар кичик ҳалқа йўли ҳамда пиёдалар 
йўлаклари қуриш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция 
қилиш, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан мамлакатимизда 
замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш лойиҳалари ҳақида маълумот 
берилди. 
Президентимиз ҳар бир лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини 
берди. Мир Араб мадрасаси бино ва иншоотлари, туристларга хизмат 
кўрсатувчи автоуловлар, инфратузилма объектларини кўздан кечирди. Пешку 
тумани ҳокимлигида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш да Бухоро 
вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини 
янада ошириш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ва 
уларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида кўздан 
кечирилган истиқболли лойиҳалар, бўлиб ўтган учрашув ва суҳбатлар Фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш 
йилида янги марралар сари дадил қадамлар қўйилиб, аҳоли фаровонлигини 
оширишда муҳим ютуқлар қўлга киритилаётганининг яна бир ёрқин тасдиғи 
бўлди. Туризмни ривожлантиришда бошқарув ва инновацион ёндашув давр 
талаби ҳисобланади.[6] 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish